Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/987 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Низом Хасанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHIRCHIQSELMASH" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "HSM-ASIA LEASING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076452 Claim ID 3261591 PDF Hash be23a3e0d685d4e4... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий салохияти борлиги сабабли ИПКнинг 99-моддаси тисодий салохияти борлиги сабабли ИПК 99 law
ИПК 93-моддаси ИПК 93 law
ИПК 95- моддаси ИПК 95 law
ИПК 96- моддаси ИПК 96 law
ИПК 99-моддаси ИПК 99 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
олатлар мавжуд эмас ИПК 278-моддаси олатлар мавжуд эмас ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2301/987-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – А.Хаитбоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Н. Юсупов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси И.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Х.Каримов ва Н.Юсуповдан иборат таркибда, А.Мингбоев котиблигида, “ААА” МЧЖдан вакил - М.ККК (ишончнома асосида), “ВВВВ” МЧЖдан вакил- ЕЕЕ (ишончнома асосида)лар иштирокида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими устидан "ВВВВ" масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар - “ААА” МЧЖ манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ВВВВ” МЧЖ ҳисобидан 5.633.144.624,30 сўм асосий қарз, 2.658.744.873,52 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар даъво аризасига даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани илова қилиб, аризада жавобгар “ВВВВ” МЧЖнинг АТБ “Ипотека банк” Тошкент шаҳар Мехнат филиалидаги ҳисоб рақами ва барча банклардаги ҳисоб рақамларидаги 8.291.034.620,57 сўм миқдоридаги пул маблағларига банд солишни, жавобгар “ВВВВ” МЧЖга тегишли бўлган барча кўчмас мол-мулкларига, транспорт воситаларига банд солишни, шунингдек жавобгар “ВВВВ” МЧЖ томонидан устав фондидаги улушини учинчи шахсларга ўтказишни ёки сотишни таъқиқлаш тўғрисида ажрим чиқариб беришни сўраган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими билан ариза қисман қаноатлантирилиб, 4-1102-2301/987-сонли иш бўйича суд ҳужжати қабул қилиниб, у қонуний кучга киргунга қадар жавобгар “ВВВВ” МЧЖнинг банк (СТИР: 305749384, АТИБ “Ипотека банк” Мехнат филиали, МФО: 00423, ҳ/р: 2020 8000 0009 1910 0001) ҳисобрақамида мавжуд бўлган пул маблағларининг 5.633.144.624,30 сўм миқдорда фақат чиқиш қисми (бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар, ойлик иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно) хатлаб қўйилиши кўрсатилган. илтимоснома билан мурожаат қилиб, суднинг 2023 йил 6 мартдаги ажримини бекор қилиш сўралган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ажримига нисбатан “ВВВВ” МЧЖ томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда даъвогарнинг аризаси асослантирилмаган бўлсада, ариза суд томонидан қаноатлантирилганлиги, “ВВВВ” МЧЖ қишлоқ хўжалик корхоналарига техника етказиб бериш билан шуғулланиши, ҳисоб рақамлар хатлаб қўйилган тақдирда, техникаларни ўз вақтида етказиб бериш имконияти йўқолиши, олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтарилмаслигига олиб келиши, “ВВВВ” МЧЖнинг балансида 30 млрд. сўмлик техникалари мавжудлиги, агар суд қарздорликни ундириш тўғрисида қарор чиқарган тақдирда ҳам ушбу қарздорликни тўлашга иқтисодий салохияти борлиги сабабли ИПКнинг 99-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ажримни бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили шартномада белгиланган маблағ жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлигини баён қилиб, суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими “ААА” МЧЖда эканлиги, мажбурий ижро бюросига тақдим этилмаганлиги сабабли апелляция шикоятини рад этишни сўради. Палата вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ишда мавжуд. Бироқ судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд мажлисини уни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати палатанинг илтимосномасини қаноатлантириб, ишни уни вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. "ВВВВ" МЧЖ ўртасида келиб чиққан низо бўйича Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида даъво аризаси мавжуд. ИПК 93-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. ИПК 95- моддаси 1-қисмига кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судга даъво аризаси билан бир вақтда ёки ишни юритиш жараёнида берилиши мумкин. ИПК 96- моддаси 1-қисмига кўра, даъво аризаси билан бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади. Биринчи инстанция суди, ишни холатларга тўғри баҳо бериб, суд хужжатининг ижросини қийинлаштирилиши ва бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиш каби ҳолатларининг олдини олиш мақсадида даъвогарнинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди. Чунки, даъвогар ИПК кўрсатилган ҳуқуқидан фойдалаган ҳолда судга ариза билан мурожаат қилган. Шу билан биргаликда даъвогар иш кўрилган кунига қадар, биринчи инстанция суднинг ажримини, банкка ёки мажбурий ижро бюросига ижро этишлик учун топширмаган. Қолаверса, ИПК 99-моддаси 5-қисмига кўра, даъвони қаноатлантириш рад этилган, даъво кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда, даъвони таъминлаш чоралари тегишли суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд кўрсатилган суд ҳужжатларини қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул қилинганидан кейин даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига биринчи инстанция судининг ажримни бекор қилиш юзасидан процессуал ҳолатлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, шикоятда жамиятнинг қандай ҳуқуқлари бузилганлиги кўрсатилмаган. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Аммо, жавобгар томонидан ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтирилаётган ҳолатлар исботлаб берилмади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 281-моддасига мувофиқ биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга; 2) қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга; 3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга. Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжуд эмас ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ажримни қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги ажримини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида юклашни лозим топди., Бинобарин, ИПКнинг 279-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. "ВВВВ" масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш (прокурор протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: И.Юсупов ҳайъат аъзолари: Х.Каримов