← Назад
Решение #602222 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 92 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-18-2204/6-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ҳ.Турсунов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Ш.Маҳмудов
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “Классик
импорт экспорт” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Исроилов (2022 йил
17 ноябрдаги 786/1711-сонли ишончнома асосида), “Кўприк йўл қурилиш
бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Эргашев (раҳбар),
Р.Жалилов (шахсий маълумотнома асосида), М.Асадова (шахсий маълумотнома
асосида), тугатиш бошқарувчи М.Мирзаев, Давлат активларини бошқариш
агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари А.Султонов,
У.Мардаев (2023 йил 14 апрелдаги 01/14-1025-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, аризачи “Классик импорт экспорт” масъулияти чекланган
жамиятининг қарздор “Кўприк йўл қурилиш бошқармаси” масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори
устидан “Кўприк йўл қурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “Классик импорт экспорт” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “Кўприк йўл қурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 17 майдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси жалб қилиниб, қарздор корхонага нисбатан
кузатув жорий этилган.
Суднинг 2022 йил 6 июндаги ажримига асосан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Сlassis Group” хусусий корхонаси жалб этилган.
Суднинг 2022 йил 6 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 июлдаги ҳал
қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш
учун Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилган.
Суднинг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги, 2023 йил 20 январдаги ажрими билан
Қашқадарё вилоят Божхона бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори билан қарздор тўловга қобилиятсиз
деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Қарздор томонидан иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти тақдим этилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор
қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили апелляция шикоятида
келтирилган важ ва асосларни такрорлаб, шикоятни қўллаб-қувватлаб, қарздор
тўловга қобилиятли эканлиги, инвестиция дастури доирасида қарздор
томонидан бажарилиши лозим бўлган иш ҳажми қарздорнинг тўловга
қобилиятсизлик ҳолатидан тўлиқ чиқиб кетишига асос бўлишини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили суд томонидан
асосантирилган ва қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакиллари апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси аризадан ташқари
қарздорнинг бошқа кредиторлари мавжудлиги, қарздорда банкротлик
аломатлари мавжудлигини билдирди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик)
судининг 2019 йил 27 ноябрдаги 2019/11-004-сонли ҳал қилув қарорига асосан
қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 1 346 493,40 АҚШ доллари миқдоридаги
қарзи ва 10 098,70 АҚШ доллари ҳакамлик йиғими ундирилган.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қарздор томонидан ихтиёрий
равишда ижро этилмаганлиги сабабли, ундирувчининг аризасига асосан
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2020 йил 10 январдаги ажрими билан
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақаси берилган.
Ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлимига
юборилган бўлса-да, бироқ қарздор томонидан мавжуд қарздорлик тўланмаган.
Қарздорнинг аризачи олдидаги мажбурияти базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч юз бараваридан ошади ва мажбуриятнинг бажарилмаслик
муддати уч ойдан ортиқ, яъни икки йилни ташкил қилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредитор
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги қарздорнинг вақтинча тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади.
Муваққат бошқарувчи томонидан ўтказилган молиявий таҳлил натижалари
бўйича тақдим этилган ҳисобот ва кредиторлар йиғилишида аниқланган
ҳолатларга кўра етказиб берилган маҳсулотга нисбатан қарздорлик
357,34 тоннани, бир тоннасининг қиймати 430 АҚШ доллари ҳисобида
153 656,2 АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, кредиторлар йиғилишида
тугатишга доир иш юритишнинг кейинги таомилини қўллаш тўғрисида қарор
қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Суд муҳокамаси кунига қадар қарздор томонидан аризачи ва бошқа
кредиторлар олдидаги қарзларни бартараф қилиш чораси кўрилмаган.
Демак, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қайд этилган асослардан
келиб чиқиб, қарздорда вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний
тўхтамга келган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Жумладан, гарчи судга қарздор томонидан 2023 йил 1 февраль ҳолатига
Қарши шаҳар янги айланма йўли 29 км узунликдаги 4 тасмали автомобиль йўли
қуриш объектида бажарган ишлар ҳажми 164 295,3 млн сўмни ташкил қилиш
тўғрисида маълумот тақдим қилинган бўлсада, ушбу ҳолат қарздорлик
бартараф қилинганлигининг тасдиғи бўлиб ҳисобланмайди.
Шунингдек, амалдаги қонунчиликка кўра Давлат активларини бошқариш
агентлигининг таклифи ва қарздор вакилининг тўловга қобилиятли эканлигини
таъкидлаши қарздорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигини инкор қилувчи ҳолат
ҳисобланмайди.
Шунга кўра қарздорнинг важлари асоссиз ҳисобланади.
Қолаверса, олдинги суд мажлисида қарздор ва кредитор ўртасида келишув
битими тузиш учун вақт (имконият) берилган. Бироқ, бугунги суд мажлисида
бундай келишув тақдим этилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати қарздор “Кўприк йўл
қурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини эса ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун
тўланган давлат божи ва почта харажати ҳамда ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар қарздор зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Кўприк йўл қурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Кўприк йўл қурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Ш.Маҳмудов
В.Сатторова