← Назад
Решение #602248 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер Кодекси | 91 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1316-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Чирчиқ
Охангарон ирригация тизимлари бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив
экспедициясининг жавобгар - “Pro Storage” МЧЖга нисбатан Қибрай тумани,
Гулистон МФЙ ҳудудидан Д-11 Гулистон хўжаликлараро коллекторининг
150 метр қисмига қурилган қурилмани бузиш ҳамда коллектор ўзанини олдинги
ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар раҳбари
И.Разиков иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Чирчиқ Охангарон ирригация тизимлари бошқармаси
ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Pro Storage” МЧЖга нисбатан
Қибрай тумани, Гулистон МФЙ ҳудудидан Д-11 Гулистон хўжаликлараро
коллекторининг 150 метр қисмига қурилган қурилмани бузиш ҳамда коллектор
ўзанини олдинги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, даъвогар
вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, олдинги суд мажлисида даъвони
қаноатлантиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвони тан олиб, ҳозирда
низоли ҳудудга экилган дарахт кўчатлари бошқа жойга кўчириб олинганлигини,
қурилмалар бузилаётганлигини билдириб, коллекторнинг ёпилган қисмини
олдинги ҳолатга келтирилишини билдирди.
1
кўрсатмаларини ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Чирчиқ Охангарон ирригация тизимлари
бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедициясининг маъсул ходимлари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
11 декабрдаги 981-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув
объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини
белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга асосан
ўрганиш ўтказилганда “Pro Storage” МЧЖ томонидан Қибрай тумани, Гулистон
МФЙ, Д-11 Гулистон хўжаликлараро коллекторининг қирғоқлари ва устки қисми
бетон плиталар билан ёпиб қўйилганлиги аниқланиб, бу ҳақида 2023 йил
18 февраль куни далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний қурилмани беш
кунлик муддатда бузиб ташлаш лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилганлигига
қарамасдан, жавобгар қурилмани белгиланган муддатда бузиш чораларини
кўрмаган.
Суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра,
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда
қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини
фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни
бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан
амалга оширилади.
Бироқ, жавобгар “Pro Storage” МЧЖ тегишли давлат органларидан
рухсатнома олмасдан ўзбошимчалик билан коллекторнинг қирғоқлари ва устки
қисмини бетон плиталар билан ёпиб қўйганлиги учун огоҳлантирилишига
қарамасдан бузиб ташламаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги
2
981-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни
муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга кўра, каналлар ва
коллекторларнинг кенглиги камайтирилишига ва устки қисми ёпиб қўйилишига
йўл қўйилмайди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгарга Қибрай тумани, Гулистон МФЙ
ҳудудидан Д-11 Гулистон хўжаликлараро коллекторининг 150 метр қисмига
қурилган қурилмани бузиш ҳамда коллектор ўзанини олдинги ҳолатига қайтариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 212, 236-моддалари, Ер кодексининг 2, 91-моддаси, Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 72, 75, 118, 170, 176-184-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Pro Storage” МЧЖ зиммасига 15 (ўн беш) кун муддатда Қибрай
тумани, Гулистон МФЙ ҳудудидан Д-11 Гулистон хўжаликлараро
коллекторининг 150 метр қисмига қурилган қурилмани бузиш ҳамда коллектор
ўзанини олдинги ҳолатига қайтариш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар - “Pro Storage” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - Чирчиқ Охангарон
ирригация тизимлари бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси
фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Pro Storage” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш
(протест келтирилиш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
3