Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1803-2102/413 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHURTAN GAZ KIMYO MAJMUASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TRUSTED TRADE ALLIANCE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077412 Claim ID 3225934 PDF Hash 80c1d7719d316673... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 311-моддаси ФКнинг 311 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1803-2102/413-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н.Хўжақулов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Мирзахакимов ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Шуртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг вакили И.Хужамкулов (2023 йил 4 январдаги 017/9-сонли ишончнома билан), “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамиятининг вакили М.Утаганов (2023 йил 20 апрелдаги адвокатлик ордери билан) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси “Шуртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасидаги махсус ахборот портали орқали (лот 1358690) 2021 йил 16 сентябрда тузилган 221056-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда жавобгардан 51 337 150 сўм закалат суммаси, 10 000 сўм комиссия йиғими, 18 749 220 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 мартдаги қарори устидан “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Рахмоновнинг қўмагида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Махсус ахборот портали орқали (лот №1358690) ўтказилган электрон давлат харидлар натижалари бўйича буюртмачи “Шуртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти ва бажарувчи “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 16 сентябрда 221056-сонли “ўт ўчириш шлангларини” етказиб бериш юзасидан шартномаси тузилган. Даъвогар шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ харид қилинаётган маҳсулот учун 100 фоиз тўловни олдиндан оператор Республика товар хом1 ашё биржадаги ўзининг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Жавобгар шартноманинг 2.2 ва 3.4-бандларига кўра шартномада келишилган 178 565 000 сўм миқдоридаги маҳсулотни пул маблағлар келиб тушганлиги ҳақидаги хабарномани олган кундан эътиборан 22 иш куни муддатида етказиб бериши лозим бўлган. Даъвогарнинг жавобгар томонга шартномада кўрсатилган маҳсулотларни 10 кунлик муддат ичида етказиб бериши, акс ҳолда шартномани бекор қилиш ҳамда жарима, пеня, закалатларни ундириш бўйича судга мурожаат қилишга мажбур бўлиши ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар манфаатида иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасидаги махсус ахборот портали орқали (лот 1358690) 2021 йил 16 сентябрда тузилган 221056-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда жавобгардан 51 337 150 сўм закалат суммаси, 10 000 сўм комиссия йиғими, 18 749 220 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 16 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти жалб қилинган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Шуртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 51 337 150 сўм закалат суммаси, 10 000 сўм комиссион йиғим, 1 458 273 сўм пеня, 21 600 сўм почта харажати, Республика бюджети 4 101 927 сўм 4 тийин давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 67 500 сўм суд харажати ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 10 мартдаги қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ундирилган 51 337 150 сўм закалат пулини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 337 920 сўм закалат пулини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Унда шартномани даъвогар талаби билан бекор қилиш талаби юзасидан жавобгар шартномада белгиланган маҳсулотни етказиб бериш бўйича мажбурият олганлиги, бироқ шартнома тузилгандан кейин унда кўрсатилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчи Россия Федерациясидаги заводлардан харид қилиш учун боғланганида бу турдаги маҳсулотлар нархи ошиб кетгани сабабли, бу нархлар даъвогар билан тузилган шартномада кўрсатилган нархлардан ҳам қиммат эканлигини, мазкур харид лот билан шуғулланган корхона ходими бу турдаги маҳсулотларни танлашда иш тажрибасизлиги сабабли маҳсулотнинг бозор қиймати ошиб кетишини ҳисобга олмасдан арзон нарх таклиф қилиб қўйгани ва шу сабаб шартномани 2 ютиб чиққани, шу сабабли жавобгар шартнома тузилгандан 12 кундан кейин даъвогарга хат билан мурожаат қилиб узрли сабабларга кўра шартномани бекор қилишни сўрагани, бироқ мазкур мурожаатига даъвогар ҳеч қандай ёзма тарзда жавоб бермагани, даъво талабининг 51 337 150 сўм закалат пулини ундириш талаби юзасидан даъвогар ва суд Адлия Вазирлигида 2018 йил 21 майда 3015-сон билан рўйхатдан ўтган Низом талабларига асосланганлиги, бироқ суд қўллаш лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормасини қўлламаганлиги, закалат суммаси 3 фоиздан ошиқ бўлиши мумкин эмаслиги, шунга кўра суд томонидан 5 356 920 сўм ундириш мумкинлиги, суд қарори адолатли бўлиши лозимлиги ҳақида важларини келтирган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, қўшимча равишда шартномада закалат тушунчаси мавжуд эмаслиги, закалат ҳақидаги келишув шартномада ёзма равишда кўрсатилиши лозимлиги, суд томонидан 3 фоиз закалат ундирилиши қонуний ва адолатли бўлганлиги, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар кассация шикоятига эътироз билдириб, Низом бўйича қиймати пасайтирилган суммани закалат сифатида киритилиши белгиланганлиги, етказиб берувчи дастурда тугмани босиб закалатга розилигини билдириши, жавобгар билан бундан ташқари яна низоси мавжудлиги ҳақида важларини билдириб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларнинг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 3 бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига кўра, буюртмачи ва бажарувчи ушбу шартноманинг шартларини бажармаганлиги ва бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган. Даъвогар махсус ахборот портали орқали тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 18-бандида, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақли эканлиги, ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса бекор қилиниши мумкинлиги қайд этилган. ФК 384-моддасининг 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Биринчи инстанция суди шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги боис, жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилган бўлса-да, мазкур талабини қаноатлантиришни рад этган. Шунингдек, даъвогар жавобгар шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли жавобгардан 51 337 150 сўм миқдорида закалат пули ундиришни сўраган. ФКнинг 311-моддасига кўра, шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” низомнинг 34-бандида буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар деб кўрсатилган. “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 4 томонидан 2018 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3016, 2022 йил 25 июлда ҳужжат кучини йўқотган) 41-бандига кўра агар аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шартлиги белгилан эди. Биринчи инстанция суд даъвогарнинг 51 337 150 сўм закалат суммаси ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида жавобгардан 10 000 сўм комиссион йиғимини ундиришни сўраган. “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” Низомнинг 351бандида буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар деб кўрсатилган. Даъвогар ушбу электрон давлат харидларида иштирок этиш учун 10 000 сўм комиссион йиғим тўлаб иштирок этган. Шу сабабли биринчи инстанция суди мазкур талабни қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Даъвогар жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддати кечиктириб юборилганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ҳисобланишини, шунга кўра жавобгардан кечиктирилган 21 кун учун 18 749 220 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шу сабабли биринчи инстанция суди, даъвогарнинг 18 749 220 сўм пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, хатоликка йўл қўймаган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 5 ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда 2 051 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Ш. Мирзахакимов Б. Убайдуллаев 6