Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1219 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Адхам Боймоқ фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK BUKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083559 Claim ID 3248894 PDF Hash 7ad89224f8ed1871... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
олатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддаси олатларни исботлаши керак Мазкур кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель 4-1104-2302/1219-сонли Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 214 724 375 сўм асосий қарз, 51 533 820 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Ш.Холматов (раҳбар), Бўка тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Р.Абдуғаниев (2023 йил 10 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Кабилов (2023 йил 4 февралдаги 3-сонли ишончнома асосида), ), У.Султонов (2023 йил 4 январдаги 4-сонли ишончнома асосида), Ш.Сулаймонов (2023 йил 19 апрелдаги 166-сонли ишончнома асосида), Тошкент вилоят солиқ бошқармаси вакиллари О.Тўхтаев (2023 йил 20 апрелдаги 19/9-42792-сонли ишончнома асосида) ва Д.Эргашев (2023 йил 20 апрелдаги 25/42635-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 214 724 375 сўм асосий қарз, 51 533 820 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 174 104 949 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Бўка тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, электрон ҳисоб-фактурани қабул қилиш пайтида солиқ идоралари томонидан (отказано) рад этиш функцияси ўчириб қўйилганлигини, шунга кўра (подтверждѐн) қабул қилишга мажбур бўлганлигини, таъкидлаб даъво талабларини рад этишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси мутахассислари жавобгарнинг важлари ассосиз эканлигини, жавобгар томонидан ҳисоб фактура ихтиѐрий қабул қилинганлиги ҳақида тушунтириш бериб қонуний Суд ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, мутахассис фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўра, 2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида пахта хом ашѐсини етказиб бериш бўйича 136-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 24,5 гектар ер майдонидан 100,6 тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 82,387 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 214 724 375 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Суд жавобгар вакиллари важларини муҳокама қилиб қуйдаги асосларга кўра ушбу важларни ассосиз деб ҳисоблайди. Жавобгар топширилган пахта хом ашѐсининг 1 кг. 8 300 сўмдан (ҚҚС) билан ҳисоб-китоб қилинишини даъвогарга тавсия қилган, даъвогар эса томонлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб-фактурадаги нархда (ҚҚС) билан ҳисоб-китоб қилинишини талаб қилганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши, реализация қилинаѐтган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ѐки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ѐхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ѐки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522сон қарори билан тасдиқланган «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низомнинг 14-бандида товарларни (ишлар, хизматларни) сотувчи томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ЭҲФ шакллантирилади ҳамда сотиб олувчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб оператор орқали роуминг операторига юборилади, 15-бандида эса келиб тушган ЭҲФ роуминг оператори томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги текширилиб, сотиб олувчига унинг оператори орқали етказилади ва ЭҲФ махсус дастурий маҳсулотда «етказилган» мақомига ўтказилади, 16-бандга кўра келиб тушган ЭҲФ сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ѐки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилади. Бунда ЭҲФ «етказилган»дан «рад этилган» мақомига ўзгаради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 61бандида Электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ѐки ташкилот номидан берилган ишончнома ѐки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиши, 63-бандида эса етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ѐки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги белгиланган. Суд мажлисида аниқланишича, жавобгар топширилган пахта хом ашѐсининг 1 кг. учун 8 300 (ҚҚС) билан ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисида келишув ѐки тегишли тартибда тасдиқланган ҳисоб-фактура мавжуд эмас. Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 174 104 949 сўм асосий қарз қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини 174 104 949 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4бандига асосан 51 533 820 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 9 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 174 104 949 сўм асосий қарз, 9 000 000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 174 104 949 сўм асосий қарз, 9 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган ҳисобидан Республика бюджетига 5 325 163,9 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов