← Назад
Решение #602300 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2227/42406-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ю.Фозилова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Усмонов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 20 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
ва
Б.Убайдуллаевдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Record tex” масъулияти чекланган
жамиятининг вакили А.Саримсоқов (2023 йил 20 апрелдаги 26-сонли
ишончнома билан), “Trans-ways-group” масъулияти чекланган жамияти
вакили Ф.Хамроқулов (раҳбар), Б.Бобожоновнинг (2023 йил 4 февралдаги
03-сонли ишончнома билан) иштирокида Тошкент шаҳар суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги ажрими устидан
“Record tex” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон
Республикаси Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, буюртмачи “Record tex” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
ва ижрочи “Trans-ways-group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 1 апрель куни 4-сонли
шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бўлимига асосан шартнома юзасидан
бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақи 2 000 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ жавобгар даъвогарнинг
буюртмасига кўра мазкур шартномаларда белгиланган муддатларда
шартномада белгиланган объект бўйича транспорт хизматини кўрсатиш,
жавобгар эса ўз навбатида кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ҳамда
уларнинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 2.2.3-бандида шартнома тарафлар томонидан
имзоланган кундан 3 банк кунида буюртмачи томонидан 50% тўлов амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартнома бўйича хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги важи
билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий қарз
ва 2 430 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Суд ҳужжатидан норози бўлиб даъвогар апелляция шикоятини
беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома
билан киритган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва
даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 22 февралдаги ажрими билан “Record tex” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация
шикояти билан мурожаат қилган, унда биринчи инстанция судининг
2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарорини 2023 йил 18 январда судга
мурожаат қилиб, 2023 йил 19 январда олганлиги, даъвогарнинг собиқ
ҳуқуқшуноси Х.Жалолов билан тузилган мехнат шартномаси 2022 йил
1 ноябрда бекор қилинганлиги, уларнинг апелляция шикояти бериш бўйича
ҳуқуқий билимлари етишмаслиги сабабли апелляция бериш муддати ўтиб
қолганлиги ҳақидаги важларини келтириб, ажримни бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларига
қўшилмасдан, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
22 февралдаги ажримини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса,
апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят
қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
ИПК 268-моддасининг биринчи қисми 4-бандига кўра, судья
апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатининг тикланиши рад этилган бўлса, иш юритишга қабул қилишни
рад этади.
2
ИПК 262-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Мазкур ҳолатда апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд
ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок
этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган
апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 октябрдаги
суд муҳокамасида даъвогар вакили Х.Жалолов 2022 йил 20 июлдаги
21-сонли ишончнома асосида иштирок этиб, унинг иштирокида ҳал қилув
қарори эълон қилинган. Бундан ташқари, ҳал қилув қарорининг нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали 2022 йил 31 октябрда даъвогарнинг почта
манзили бўйича даъвогарга топширилганлиги қайд этилган.
Биринчи инстанция суди муҳокамасида даъвогар вакилининг шахсан
иштирок этганлиги ва қабул қилинган суд хужжатидан хабардор
бўлганлиги, шунингдек ҳал қилув қарорининг нусхаси “Гибрид почта”
хизмати орқали 2022 йил 31 октябрда даъвогарнинг почта манзили бўйича
даъвогарга топширилганлиги сабабли даъвогарнинг илтимосномадаги суд
хужжатини ўз вақтида ололмаганлиги туфайли шикоят қилиш муддатини
ўтказиб юборганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи
хатбошисига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки
ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция
шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини
(протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси
биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида
илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш
шу асослар бўйича рад этилади.
3
Мазкур ҳолатда, суд томонидан қонуний ва асослантирилган ажрим
чиқарилган, шу сабабли уни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган
қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда
кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган
тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги,
ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас ва шунинг учун судлов
ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси судининг ажримни ўзгаришсиз қолдиришни,
ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, кассация инстанциясида
ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 22 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, “Record tex” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Ш. Мирзахакимов
Б. Убайдуллаев
4