← Назад
Решение #602305 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 109 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/869-сонли иш
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
20 апрель 2023 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида,
А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “MULLA-BULOQ” фермер хўжалиги
манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти
чекланган жамиятидан 103165000 сўм асосий қарз ва 50000000 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман
кенгаши вакили Т.Токтамишев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
“MULLA-BULOQ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Мирзачўл туман кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 103165000
сўм асосий қарз ва 50000000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили Т.Токтамишев тушунтириш
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, Кенгаш бухгалтерия
маркази томонидан фермер хўжаликларининг қарздорликларини тўлаб бериш
юзасидан жавобгарга хат берилганлигини, бироқ қарздорлик тўланмаганлигини,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
тўлиқ ўз исботини топишини, шу боис даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан 103165000 сўм асосий қарз ва 50000000 сўм
пеняни ундириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган
даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар
ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд Кенгаш вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 10 декабрда пахта хом ашёсини етиштириш бўйича
фьючерс шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар 2022 йилнинг бизнес-режасига
асосан 38,5 гектар ер майдонидан 147,8 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш,
жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва
муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
8.1-бандида
келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафларлар
қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёхуд туман (шаҳар)
ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия иштирокида чоратадбирлар кўриши белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш этиш юзасидан
чоралар кўрилганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас
ва суд муҳокамасида ҳам тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисида
агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган
бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш
чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкинлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун
қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони
кўрмасдан қолдиради, мазкур Кодекснинг 109-моддасига кўра эса даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу ҳолатда суд, тарафлар ўртасидаги низони судгача ҳал қилиш
тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли даъвони Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан
қолдиришни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим
топди лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 5-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл
туман кенгашининг даъвогар “MULLA-BULOQ” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан 103165000
сўм асосий қарз ва 50000000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ихтиёрий тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажатлари Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши
зиммасида қолдирилсин.
Даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, даъвогар иқтисодий судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши)
бериши мумкин.
О.Эргашев