← Назад
Решение #602309 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 20 апрель 4-1805-2301/1060-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Фаррух
Баракаси” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар "The Best agroxim
klaster" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 28 220 621 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар кенгаши вакили
Т.Субхонов (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Фаррух
Баракаси” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар “The Best agroxim klaster” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
ҳисобидан 1 213 965 сўм асосий қарз, 3 692 584 сўм пеня, асоссиз ушлаб
қолинган 2 876 914 сўм суғурта харажати, 4 301 358 банк кредит фоизи ва
қайта ҳисоб-китоб қилинган 16 135 800 сўм жами 28 220 621 сўм ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
26.01.2022 йилда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича” 397-сонли фьючерс шартномаси тузилган
бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра, даъвогар жавобгарга
2022 йилнинг режасига асосан, 15.8 гектар ер майдонидан давлат стандарти
бўйича жами 39.5 тонна бошоқли дон маҳсулотини топшириши, жавобгар эса
даъвогарни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги
билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган
бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 сентябрь
кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада,
жавобгар 2022 йил учун етказиб берилган махсулотлар ҳақи учун 1 213 965
сўм асосий қарз ва асоссиз ушлаб қолинган 2 876 914 сўм суғурта харажати, 4
301 358 банк кредит фоизи тўланмасдан келинган.
Ушбу
ҳолат
иш
ҳужжатлардаги
ҳисоб-фактура,
таққослаш
далолатномаси билан тасдиқланади.
Даъвогарнинг
жавобгарга
юборилган
талабномаси
жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 8 392 237 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек,
даъвогар
26.01.2022
йилдаги
шартноманинг
4.2-бандига асосан 3 692 584 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.2-бандига “Тайёрловчи” (жавобгар) “Хўжалик”
(даъвогар)га тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини тўлиқ, яъни 3
692 584 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг
28.05.2022 йилдаги ПҚ-262-сонли қарорига асосан жавобгар билан қайта
ҳисоб-китоб қилинган 16 135 800 сўм пул маблағини ҳам ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
“Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли қарорининг
2-банди, б) кичик бандида, 2022 йил ҳосили учун давлат ресурсларига харид
қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат
вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда
амалда оширилади: дастлабки босқичда - Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланадиган нархларда; кейинги босқичда - биржада шаклланган ўртача
нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан
тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 21.09.2022 йилдаги 14-1-23/267-1159-сонли
хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
30 июндаги “Ички бозорни ун ва нон маҳсулотлари билан барқарор
таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар
тўғрисида”ги 146-сонли йиғилиш баёнида фермер хўжаликлари ҳамда бошқа
ғалла етиштирувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ихтиёрий равишда
давлат ресурсларига сотиш белгиланган ҳажмлардан ортиқча етказиб
берилган буғдойни белгиланган нархларда ва буғдойнинг июль-август
ойларида биржада шаклланадиган ўртача нархларидан келиб чиқиб қайта
ҳисоб-китобларни
амалга
ошириш
белгиланганлиги,
“Ўзбекистон
Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖнинг 19.09.2022 йилдаги 0405/3639-сонли хатида 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача
сотиш нархи 3.439.001 сўмни ташкил қилганлиги, ушбу нархдан келиб чиқиб
фермер хўжаликларига белгиланган ҳажмдан ортиқча топширилган буғдой
учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисобкитоб қилиш бўйича “The Best agroxim klaster” масъулияти чекланган
жамиятига тўлаб берилган.
Шунга асосан, топширилган 36 756 кг буғдой учун 439.001 сўмдан
қайта ҳисоб-китоб қилинганда 16 135 800 сўмни ташкил этади. Шу сабабли,
даъвогарнинг ушбу талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
8 392 237 сўм қарздорлик, 3 692 584 сўм пеня ва қайта ҳисоб-китоб қилинган
16 135 800 сўм ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика
бюджетига 564 412,42 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
процессуал
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “The Best agroxim klaster” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар “Фаррух Баракаси” фермер хўжалиги фойдасига 8 392 237 сўм
қарздорлик, 3 692 584 сўм пеня ва қайта ҳисоб-китоб қилинган 16 135 800
сўм ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 564 412,42 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Ғ.Р.Игамов