← Назад
Решение #602326 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozorsh.,Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
г Янгибазар, ул.Мустакиллик, 77-дом
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 20 апрель
4-1105-2302/761-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.Эшмирзаев
раислигида, Б.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман
булимининг жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик
жамиятидан 23.437.560 сум пенсия пулини ундириш туғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туман бўлими Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жавобгар деб юритиади)га
нисбатан ташқари пенсия жамғармаси
Юқоричирчиқ туман бўлими
ҳисобидан 2021 йил январь ойидан 2023 йил 1 январгача фуқаролар
Г.Назаркулова, А.Тойкулов, Г.Бабаханова ва К.Эргашовага 23.437.560 сўм
пенсия пули тўлаб берилганлигини, бироқ Г.Назаркулова, А.Тойкулов,
Г.Бабаханова ва К.Эргашовага тўлаб берилган мазкур 23.437.560 сўм пенсия
пули жавобгар томонидан бюджетга тўлаб берилмаганлигини, жавобгарга
юборилган талабнома жавобсиз қолдирилганлигини маълум қилиб,
жавобгар ҳисобидан 23.437.560 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини
ундириб беришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Юқоричирчиқ туман бўлими ва
жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Юқоричирчиқ туман бўлими вакили (раҳбар)
суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган.
Жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун
суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали жавобгарга юборилган.
Гибрид почта хизматининг суд ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги
маълумотларига кўра суд ҳужжати жавобгарга етказилган.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Юқоричирчиқ туман бўлими ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Юқоричирчиқ туман бўлими
вакили суд мажлисида иштирок этмаган бўлсада, у томонидан 2023 йил
20
апрелда
судга
тақдим
этилган
01-27-239/30-01-35/31-сонли
маълумотномада фуқаролар Г.Назаркулова, А.Тойкулов, Г.Бабаханова ва
К.Эргашова “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖда меҳнат майибланганлиги,
уларга нисбатан ТМЭК томонидан меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги
тўғрисидаги белгиланган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилганлиги,
даъвогар ҳисобидан 2021 йил май ойидан 2023 йил 1 январгача фуқаролар
Г.Назаркулова, А.Тойкулов, Г.Бабаханова ва К.Эргашовага тўланган
23.437.560 сўм пенсия пули жавобгар томонидан бюджетга тўлаб
берилмаганлиги, жавобгарга 2023 йил 20 апрель куни 01-27-239/30-0135/31-сонли юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги, 23.437.560
сўм пенсия пули жавобгар томонидан 2023 йил 20 апрель кунига қадар тўлаб
берилмаганлиги маълум қилинган.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар
бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга
тааллуқлили эканлиги белгиланган.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2010 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги
низомни
тасдиқлаш
ҳақида”
30-сон
қарорига
илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида низомнинг 1-бандига
кўра, ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги
ўринларда жамғарма деб аталади) пенсиялар, ижтимоий нафақалар,
компенсация
тўловларини
ва
бошқа
тўловларни
тайинлашни,
молиялаштиришни, ҳисобга олишни ва уларнинг тўланиши бўйича
ўрганишни олиб боришни, ушбу мақсадларга йўналтириладиган мақсадли
молиявий ресурсларни жамлашни амалга ошириш бўйича асосий
вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.
Низомнинг 5-бандига кўра, жамғарма тизимига:
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳридаги бошқармалари;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари киради.
Низомнинг 6-бандига кўра, жамғарма ҳамда унинг ҳудудий
бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда
ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири
туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси
Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва
штампларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақидаги
357-сон қарорига 1-илова “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига
кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий
бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юборади.
Низомнинг 5-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда ойнинг 15-санасигача
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими солиқ ҳисобига қўйилган
жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг харажатлари
бўйича қарздорлиги суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи
бўйича Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари мазкур Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг,
улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлайдилар.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими юридик шахс мақомига эга
эмас.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли
бўлмаса, низо юзасидан иш юритиш тугатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддасининг 5-банди талабига мувофиқ агар иш судга тааллуқли бўлмаса,
ишни юритиш тугатилганда тўланган давлат божи қайтарилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд низо иқтисодий судда кўриб
чиқиш учун тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, иш юритишни тугатишни, иш
бўйича давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 128, 170, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туман бўлимининг жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик
жамиятидан 23.437.560 сўм пенсия пулини тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 30.000 сўм почта харажати Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман
бўлимининг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев