← Назад
Решение #602328 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| аноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй.
Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 7151311.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 20 апрель 4-1102-2302/959-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – ++++++++
бошқармасининг жавобгар – “--------” МЧЖ ҳисобидан 298.619.138 сўм
компенсация тўлови ва 570.300.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – ****** (2023 йил 30 мартдаги 02/091690-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
++++++++ бошқармаси (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади)
манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “--------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 298.619.138 сўм компенсация тўлови ва 570.300.000 сўм
зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвонинг
компенсация қисмини тан олиб бироқ, зарар қисмига эътироз билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакиллининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 1 иловаси,
1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакилининг “--------” МЧЖ да текшириш ўтказиш тўғрисида 2022й
ил 26 августдаги (053-591-472-сонли махсус рақамли келишув) мувофиқ,
++++++++ бошқармаси бошлиғининг 2022й ил 30 августдаги 470-/А-сонли
буйруғига асосан, Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “--------”
МЧЖ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табий
ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
талаблари ижросини таъминлашини юзасидан тасдиқланган дастур асосида,
корхона раҳбари Бабаханов Тўлқин Хайтмурадович хабардорлигида ва
иштирокида 2022 йил йил 9-14 сентябрь кунлари 5 (беш кун) муддатда
текшириш ўтказилган.
Текшириш жараѐнида, жамият томонидан экологик меъѐрий ҳужжатлари
ишлаб чиқилганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 15, 25-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни
баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли
Қарорига кўра, корхона 2-тоифали хавфлилик даражасига мансуб деб
баҳоланган.
Шунингдек, текшириш жараѐнида жамият фаолияти давомида
Паррандачилик етиштириш фаолияти учун “Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва
жойлаштирилишининг экологик норматив лойиҳаси”нинг амал қилиш муддати
2019 йилнинг 7 июлда тугаганлиги, фаолият давомида ҳосил бўлган оқова
сувларнинг тармоққа оқизилишидан олдинги босқичда оқова сувларни бирламчи
тозалаш иншооти ўрнатилмаганлиги, корхонада ҳосил бўладиган қаттиқ маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш юзасидан 2021 йил 27 январда
“Зангиота ободон” ДУК Чирчиқ шаҳар филиали ҳамда корхона ўртасида 2/35сонли шартнома имзоланганлиги бироқ, корхонада ҳосил бўладиган ишлаб
чиқариш чиқиндилари белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар билан
шартнома орқали чиқарилмаганлиги, шуниндек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан
боғлиқ ишларни чора-тадбирлари тўғрисида” 787-сонли қарори ва 47-банди
талабларига асосан контейнерлар ўрнатилмаганлиги ва белгиланган тартибда
жойлаштирилмаганлиги, корхона томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилишга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда Тошкент
вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан
келишилмаганлиги ва бажарилиши бўйича ҳисоботларни тақдим этилмаганлиги,
озуқа тайѐрлаш цехи (лапс) фаолияти давомида аспирация тизимларининг
герметиглиги таъминланмаганлиги, чанг-газ тозалаш ускуналари мавжуд
эмаслиги, ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддалрни атмосфера ҳавосига
бирвақайига тўғридан-тўғри филтрларда тозаланмасдан ташланганлиги, товуқ
сўйиш, озуқа тайѐрлаш цехи (лапс) ва Оқова сув тозалаш иншоотида ҳосил
бўладиган атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаси хатловдан
ўтказилмаганлиги ва белгиланган меъѐр (норматив)и Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги “Экологик нормативлар
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 14-сонли қарор талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги,
корхона фаолияти давомида ер ости сувидан фойдаланилади, мазкур ер ости
сувлар учун фойдаланиш лимити белгиланмаган фойдаланиѐтган сувларнинг
кунлик
йиллик
ҳисоби
юритилмаганлиги,
сув
ўлчаш
ускунаси
ўрнатилмаганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш
ҳақидаги 82-сонли қарорининг 11-боб, 60-бандига кўра ишлатилган сувнинг ҳар
бир 1000 м3сига базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизга кўпайтириб
ҳисобланганда 120000*163=19.560.000 сўм тўлов амалга ошириш лозимлиги,
корхонада ҳосил бўладиган оқова сувлар “Тошкент сув таъминот” МЧЖнинг
Чирчиқ шаҳар филиали билан корхона ўртасида 2021 йил 11 февралда 14-сон
билан шартнома имзоланганлиги, шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил
31 декабрга белгиланганлиги бироқ, оқова сувларни тармоққа оқизилишидан
олдинги босқичда оқова сувларни бирламчи тозалаш иншооти ўрнатилмаганлиги
аниқланган.
Ушбу ҳолатда далолатнома билан жавобгарга қуйидаги кўрсатмалар
берилган:
- Озуқа тайѐрлаш цехи (лапс) фаолияти давомида аспирация тизимларининг
герметиглиги таъминланмаган, чанг-газ тозалаш ускуналар ўрнатиш ва
самадорлиги 95 фоизга етказиш, муддат-15 октябргача;
- Корхонада ҳосил бўладиган атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи
моддалр ташламаси хатловдан ўтказилиб, белгиланган меъѐр (норматив)и ишлаб
чиқиш, муддат-15 октябргача;
- Озуқа тайѐрлаш цехи (лапс)да вентиляциясига фаол углерод таркибли
филтрлар ўрнатиш, муддат-15 октябргача;
- Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар миқдорини ташламалар
ташланаѐтган манбалардан ихтисослаштирилган аналитик лобараториялар
томонидан ҳар ойда таҳлил ишларини олиб бориш, муддат- доимий;
- Корхонада фаолият олиб бориш давомида ер ости ва табиий сув
объектларидан фойдаланилганда белгиланган тартибда “Сувдан махсус
фойдаланиш ѐки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома” олиш, муддат15 октябргача;
- Фойдаланилаѐтган сувлар ҳисоби юритиш ва сув ҳисоблагич мавжуд
бўлмаган бўлимларга ҳисоблагич ўрнатиш, муддат-15 октябргача;
- Корхона атрофида манзарали ихота дарахтларидан иборат ҳимоя зонасини
ташкил қилиш, муддат- октябр ойида;
- Товуқ сўйиш ва озуқа қайта ишлаш цехи фаолияти давомида ҳосил
бўладиган оқова сувларни бирламчи локал тозалаш иншооти ўрнатмаган ҳолда
канализация тармоқларига ташланмаслик, муддат-15 октябргача;
- Канализация тармоғига ташланаѐтган оқова сувларни меъѐрлаштириш
юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
3 февралдаги 11-сонли қарори талаби асосида “Коммунал экологик норматив”
(КЭН) лойиҳасини ишлаб чиқилиб, Тошкент вилояти экология бошқармаси
билан келишиш, муддат-15 октябргача;
- Паррандачилик хўжалигини атмосфера ҳавосини нейтраллаш учун
дезодорантлаш усули билан айрхитон (Airhitone) гуруҳига кирувчи паст
концентрацияли препаратларни қўллаш, муддат-15 октябргача;
- Корхона иш фаолиятида ҳосил бўладиган каттиқ ва маиший чиқиндиларни
олиб чиқиб кетиш бўйича имзоланган шартномаларда чиқиндиларни аниқ
миқдорини кўрсатиш ва хатловдан ўтказиш, муддат-15 октябргача;
- “Қушхона ва озуқа тайѐрлаш” цехи ҳудудида ҳар ҳил турдаги товуқларни
сўйиш натижасида ҳосил бўлган товуқлар аъзолари белгиланган тартибда
жойлаштириш ва маиший чиқиндилар билан аралаштирилишига йўл
қўйилмаслик, муддат-15 октябргача;
- Корхонадаги ҳар-ҳил турдаги қурилиш материаллари қолдиқлари қурилиш
чиқинди полигонига олиб чиқиб кетиш, муддат-15 октябргача;
- Корхона томонидан белгиланган жойларга Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан
боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 787-сонли қарори 42-банди талабларига
асосан контейнерлар ўрнатиш, муддат-15 октябргача;
- Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси жамоат жойларида
атмосфера ҳавосини муҳофаза этиш бўйича СаНваҚ-0350-17-сонли меъѐр ва
қоидалари талабларига мос равишда, жамоатчилик эшитувини олгандан сўнг,
атроф-муҳитга таъсирини баҳолаб, давлат экологик экспертизасининг ижобий
хулосасини олиниб фаолияти юритиш, муддат-15 октябргача.
Даъвогар юқорида қайд этилган кўрсатмалар ижроси таъминланмаганлиги
сабабли жавобгардан 298.619.138 сўм компенсация тўлови ундириш талаби
билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
жамият фаолияти давомида
Паррандачилик етиштириш фаолияти учун “Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва
жойлаштирилишининг экологик норматив лойиҳаси”нинг амал қилиш муддати
2019 йилнинг 7 июлда тугаганлиги, фаолият давомида ҳосил бўлган оқова
сувларнинг тармоққа оқизилишидан олдинги босқичда оқова сувларни бирламчи
тозалаш иншооти ўрнатилмаганлиги, корхонада ҳосил бўладиган қаттиқ маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш юзасидан 2021 йил 27 январда
“Зангиота ободон” ДУК Чирчиқ шаҳар филиали ҳамда корхона ўртасида 2/35сонли шартнома имзоланганлиги бироқ, корхонада ҳосил бўладиган ишлаб
чиқариш чиқиндилари белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар билан
шартнома орқали чиқарилмаганлиги, шуниндек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан
боғлиқ ишларни чора-тадбирлари тўғрисида” 787-сонли қарори ва 47-банди
талабларига асосан контейнерлар ўрнатилмаганлиги ва белгиланган тартибда
жойлаштирилмаганлиги, корхона томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилишга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда Тошкент
вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан
келишилмаганлиги ва бажарилиши бўйича ҳисоботларни тақдим этилмаганлиги,
озуқа тайѐрлаш цехи (лапс) фаолияти давомида аспирация тизимларининг
герметиглиги таъминланмаганлиги, чанг-газ тозалаш ускуналари мавжуд
эмаслиги, ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддалрни атмосфера ҳавосига
бирвақайига тўғридан-тўғри филтрларда тозаланмасдан ташланганлиги, товуқ
сўйиш, озуқа тайѐрлаш цехи (лапс) ва Оқова сув тозалаш иншоотида ҳосил
бўладиган атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаси хатловдан
ўтказилмаганлиги ва белгиланган меъѐр (норматив)и Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги “Экологик нормативлар
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 14-сонли қарор талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги,
корхона фаолияти давомида ер ости сувидан фойдаланилади, мазкур ер ости
сувлар учун фойдаланиш лимити белгиланмаган фойдаланиѐтган сувларнинг
кунлик
йиллик
ҳисоби
юритилмаганлиги,
сув
ўлчаш
ускунаси
ўрнатилмаганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш
ҳақидаги 82-сонли қарорининг 11-боб, 60-бандига кўра ишлатилган сувнинг ҳар
бир 1000 м3сига базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизга кўпайтириб
ҳисобланганда 120000*163=19.560.000 сўм тўлов амалга ошириш лозимлиги,
корхонада ҳосил бўладиган оқова сувлар “Тошкент сув таъминот” МЧЖнинг
Чирчиқ шаҳар филиали билан корхона ўртасида 2021 йил 11 февралда 14-сон
билан шартнома имзоланганлиги, шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил
31 декабрга белгиланганлиги бироқ, оқова сувларни тармоққа оқизилишидан
олдинги босқичда оқова сувларни бирламчи тозалаш иншооти ўрнатилмаганлиги
маълум бўлган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2022 йил
14 сенятбрдаги текшириш далолатномаси билан ўз тасдиғини топган. Шу
сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 298.619.138 сўм компенсация тўлови
ундириш талаби қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 570.300.000 сўм зарар ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги
ПФ-5490-сон Фармони 1 иловаси, 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг “--------” МЧЖ да текшириш
ўтказиш тўғрисида 2022й ил 26 августдаги (053-591-472-сонли махсус рақамли
келишув) мувофиқ, ++++++++ бошқармаси бошлиғининг 2022й ил 30 августдаги
470-/А-сонли буйруғига асосан, Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган
“--------” МЧЖ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш
ва табий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари ижросини таъминлашини юзасидан тасдиқланган дастур
асосида, корхона раҳбари Бабаханов Тўлқин Хайтмурадович хабардорлигида ва
иштирокида 2022 йил йил 9-14 сентябрь кунлари 5 (беш кун) муддатда
текшириш ўтказилган.
Текшириш жараѐнида, корхона ҳудудида ўсимлик дунѐсининг ҳолати
ўрганилганда козонхона орқа томони билан иссиқхона ўртасидаги ер майдонида
30 туп арча, 2 туп ясин дарахтлари тегишли рухсатномалар олинмасдан кесиб
ташланганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги
“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан
фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш
тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-сонли қарори 4-илова билан
тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва
буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низом”га асосан ҳисоб китоб қилинган. Қарорнинг 49бандига
кўра,
Етказилган
зарарни
ундириш
ушбу
Низомга 4иловада келтирилган битта дарахт ва бутани кесиш учун берилган рухсатнома
қиймати миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффицентлари:
кам қимматли дарахтлар тури учун 5 бараварга; қимматли ѐғочбоп дарахтлар
учун 10 бараварга; 100 ѐшдан ошган дарахтлар учун эса 20 бараварга
кўпайтириш билан ҳисобланади, - деб кўрсатиб ўтилган.
Бироқ, жамият томонидан кесилган дарахтлар Вазирлар Маҳкамасининг
18.02.2020 йилдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва
буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 93-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига
кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати”даги
турлари аниқ келтирилмаганлиги ҳамда дарахтларнинг навларига Фанлар
академияси томонидан аниқлик киритилмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, кам қимматли ва қимматли ѐғочбоп дарахтларнинг умумий
рўйхати Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Давлат экология қўмитаси
(Табиат ресурслари вазирлиги) томонидан тасдиқланиши лозим бўлсада, кам
қимматли дарахтлар учун рўйхат тасдиқланмаганлиги маълум бўлди.
Шу сабабли суд, даъвонинг 570.300.000 сўм зарар ундириш талабини
57.030.000 сўм асосий зарарга қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда 513.270.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги талаб асоссиз
бўлганлиги сабабли мазкур талаб бўйича давлат божи суммаси даъвогар
зиммасида қолдирилиши лозим.
Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг
жойлардаги органлари – атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан
ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда
бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг
ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
++++++++ бошқармаси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
давлат божи ундирилмасин.
“--------” МЧЖ ҳисобидан ++++++++ бошқармаси фойдасига 298.619.138
сўм компенсация тўлови, 57.030.000 сўм зарар ва 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“--------” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 7.112.982,76 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач почта ҳаражатларини ундириш
юзасидан ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов