Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1059 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Фаррух Баракаси" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "LITAI TEXTILE OVERSEAS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083526 Claim ID 3263568 PDF Hash cb1b880ea852b507... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1059 -сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 20 апрель Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Фаррух баракаси » фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 128 896 093 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), жавобгар вакилллари А.Жумаев, А.Абдирахмонов, А.Саттаров, Wu JinIong (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Фаррух баракаси” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 436 104 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ҳақдорликдан розиликсиз чегирма 6 744 750 сўм, 2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи чегирма 8 153 972 сўм, суд қарорисиз асоссиз шартномани 5.1 бандига асосан жарима чегирмаси 3 346 517 сўм, ўтган йиллар қарздорликка деб асоссиз жарима чегирмаси 72 864 148 сўм, 3 томонлама шартномада йўқ асоссиз ҳашарчи автобус хизмати чегирма 2 720 250 сўм, тўловчи кечиктирилгани учун 32 730 352 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати жами 128 896 093 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво бўйича тушунтириш бериб, даъвони тан олмасликларни билдириб, рад этишни сўрашди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 208сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.1 бандига асосан 13 гектар ер майдонидан 32500 кг пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 27 361 кг пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. 2023 йил 7 февралда солиштирма далолатнома кўра ( даъвогар тасдиқламаган) жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эмас. Даъвогарнинг фикрича жавобгар даъвогардан 2022 йил учун топширилган пахта хом ашёси пулидан асоссиз чегирмалар ушлаб қолган уни ундиришни суддан талаб қилмоқда. Жавобгар тақдим этган ҳужжатларга кўра даъвогар 2022 йил 30 ноябрь 00037130 - сонли электрон ҳисоб варақа билан 2022 йил 27 январдаги 208-сонли шартнома асосида 2 436 104, 26 сўмлик қуритиш тозалаш хизмати учун, 2022 йил 21 декабрь 00038179 – сонли электрон ҳисоб варақа билан 2022 йил 27 январдаги 208 – сонли шартнома асосида 6 744 750 сўмлик кўрсатилган техника хизмати, шудгорлаш учун, 2022 йил 30 ноябрь 00037558-сонли 2022 йил 27 январдаги 208-сонли шартнома асосида, электрон ҳисоб варақа билан 8 153 972, 36 сўмлик дизел ёқилғиси, 2022 йил 4 октябрь 00032954-сонли 2022 йил 27 январдаги 208сонли шартнома асосида, электрон ҳисоб варақа билан 2 720 250, 25 сўмлик кўрсатилган автобаза хизмати 22 йил ҳосил ҳашарчи ташишга деб электрон ҳисоб варақаларни қабул қилган. Даъвогар даъвосида важлар келтираётган кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулот учун пул маблағини жавобгар асоссиз ушлаб қолмаган. Даъвогар юқорида қайд этилган электрон ҳисоб варақалар орқали бу пулларни асосли эканлигини тасдиқлаб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20202 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103 –сонли қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари ( товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини кўрсатиб ўтилган. хизматларни ҳисоб варақалар билан билан тасдиқланганлиги унинг бу ҳаракати акцепт деб баҳоланиб, суд томонидан шартнома тузилган деб баҳолашга асос бўлади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг кўрсатилган хизматлар учун унинг розилигисиз топширилган маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги важига қўшилиб бўлмайди. Даъвогарнинг жавобгар олдинги қарзлар учун 72 864 148 сўм нотўғри ушлаб қолган деган важи асосли эмас. Чунки бу пул маблағлари Иқтисодий суднинг 2021 йил 8 февралдаги 4-1805-2102/163-сонли, 2022 йил 11 апрелдаги 4-1805-2201/588-сонли ҳал қилув қарорлари асосида ундирилган. Лекин жавобгар суднинг қарорисиз жарима сифатида даъвогардан 3 346 517 сўмни асоссиз ушлаб қолган. Даъвонинг бу қисми асосли бўлиб, суд уни қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 3 346 517 сўм қарздорликни, 1 673 258сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Фаррух баракаси” фермер хўжалиги фойдасига 3 346 517 сўм қарздорлик, 1 673 258 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Ғ.Р.Игамов