← Назад
Решение #602332 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik
ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 апрель
4-1105-2302/342-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг
котиблигида, тарафларсиз, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
Паркент тумани ҳокимиятидан 13.185.157,81 сўм ижара
тўловини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки
ижарага берувчи деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Паркент тумани ҳокимияти (бундан буён матнда жавобгар ёки
балансда сақловчи деб юритилади)дан 13.185.157,81 сўм ижара
тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан ишга
Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти
Молия бошқармаси, 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги
кадастр
агентлигининг
Тошкент
вилоят
бошқармаси
Паркент
тумани
бўлими,
2023
йил
13 апрелдаги ажрими билан “Rubicon Wireless Communication”
МЧЖ (бундан буён матнда учинчи шахс ёки ижарага олувчи
деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси,
Тошкент
вилояти
Молия
бошқармаси,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Паркент
тумани бўлими ва “Rubicon Wireless Communication” МЧЖ суд
муҳокамасида ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Даъвогар ва жавобгар вакили суд муҳокамаси вақти ва
жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган. Гибрид почта
хизматининг
суд
ҳужжати
топширилганлиги
ҳақидаги
маълумотига кўра даъвогар, низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
“Rubicon Wireless Communication” МЧЖ ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси Паркент
тумани бўлимига суд ҳужжати етказилган. Шунингдек
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент вилояти Ғазначилик
бошқармаси ва Тошкент вилояти Молия бошқармасини суд
мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг
ажрими уларнинг электрон манзили бўйича юборилган ҳамда
суд ҳужжати уларга етказилган.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони ишда иштирок
этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилининг аввалги суд
мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2022 йил 18 апрель куни
ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи
ўртасида уч томонлама тузилган 0118/15-22-сонли ижара
шартномасига асосан Паркент тумани, Ички кўрғон кўчаси 5уй манзилидаги умумий майдони 121 кв.мдан иборат биноиншоот ижарага олувчига ижарага берилган.
Ижара шартномаси билан бирга тузилган ижара
объектини ижарага топшириш қабул қилиш далолатномасига
асосан ижара объекти ижарага олувчи томонидан қабул қилиб
олинган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 29 ноябрда Паркент тумани,
Ички кўрғон кўчаси 5-уй манзилида жойлашган жавобгарга
тегишли объект хатловдан ўтказилганида ижарага олувчига
121 кв.м. ижарага берилган бўлсада, амалда 158 кв.м
майдондан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган, бу ҳақда
далолатнома тузилиб, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги
кадастр
агентлигининг
Тошкент
вилоят
бошқармаси Паркент тумани бўлими ходимлари иштирокида
далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009
йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
102-сон қарорининг
6-бандига кўра, давлат мулкини
ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара
шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва
сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси
ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати
аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан
бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат
мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки
баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун
тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.
Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи
томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган
жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим
этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган
тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун
материалларни судга топширади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
544-моддасида
эса
ижарага
олувчи
мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги
белгиланган.
ФК 357-моддасига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб
қолади.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 4.1бандига кўра, ижарага берувчи ижарага берилган давлат
мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш, давлат
мулкни ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара
шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва
сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида
ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати
аниқланган тақдирда белгиланган тартибда давлат мулкидан
фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар
миқдорда ҳисоблаб чиқиб, уни “балансда сақловчи”дан
ундириш белгиланган.
Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги
“Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2022-йилда
фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси
тўғрисида”ги 61-10-0-Q/22-сонли қарорига 2-иловада Тошкент
вилояти Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022
йил 1 кв.м. учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам
ставкалари белгиланган бўлиб, унга кўра радио, уяли алоқа ва
пейжер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд
доирасида)
фаолияти
учун
2022
йил
1
кв.м.
учун
қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаси 65.100
сўм этиб белгиланган.
Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар
томонидан
37 кв.мдан иборат давлат мулки ижара
шартнома тузилмасдан ижарага олувчига топширилганлиги
аниқланган. Шу сабабли даъвогар томонидан 2022 йил 1 январь
- 2022 йил 29 ноябрь ойлари учун 6.592.578,90 сўм ижара ҳақи
ҳисобланиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини
ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 102-сонли қарорининг 6-бандига асосан ушбу
ижара тўловини икки баравари миқдорида, яъни 13.185.157,81
сўм ижара тўлови ҳисобланган.
Бироқ, 6.592.578,90 сўмнинг икки баравари 13.185.157,80
сўмни ташкил қилсада, даъвогар томонидан 13.185.157,81 сўм
ижара тўловини ундириш ҳақида асоссиз талаб билдирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
01.12.2011
йилдаги
“Мулк
ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси
шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади,
шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан
бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини
ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари
тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади.
Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан
белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини
тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг
иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда
тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш
мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган
пайтдан бошлаб вужудга келади.
Ижара шартномаси билан бирга тузилган ижара
объектини ижарага топшириш қабул қилиш далолатномасига
асосан ижара объекти даъвогар томонидан ижарага берилган
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар
томонидан
37 кв.мдан иборат давлат мулки ижара
шартнома тузилмасдан ижарага олувчига топширилганлиги ва
буниинг натижасида ҳисобланган 13.185.157,80 сўм ижара
тўловини даъвогарга тўлаб берилмаганлиги ҳолати иш бўйича
тўпланган ҳужжатлар, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг
аввалги
суд
мажлисида
берган
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 13.185.157,80 сўм
ижара
тўловини
ундириш
ҳақидаги
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвосини
қисман
қаноатлантиришни,
жавобгардан
республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва олдинган тўланган
30.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга
ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Паркент тумани ҳокимиятидан:
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасига 13.185.157,80 сўм ижара
тўлови, 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда
13.215.157,80 сўм пул маблағи;
- республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев