Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/776 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "БРК Гулистон" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084169 Claim ID 3261975 PDF Hash e502b4a0cd256caa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 052 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳар 2023 йил 20 апрель 4-1802-2301/776-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар “Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси жавобгар “БРК Гулистон” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 73.955.501 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ғ.Марданов (12.01.2023 йилдаги 16-сонли ишончнома), жавобгар вакили Б.Дўсназаров (МЧЖ раҳбари)лар иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтсиодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “БРК Гулистон” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 73.955.501 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз сўзида жавобгар томонидан шартномада қайд этилган муддатда бажармаганлиги, юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини баён қилиб даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз сўзларида даъвони қисман тан олиб шартномада қайд этилган объект кўрсатилган муддатда топширмаганлигининг сабаби объектив асосларга кўра бажарилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг моддий имкониятини инобатга олган ҳолда даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 06.07.2022 йилда 109-22/РБ-сонли “Пудрат шартномаси” расмийлаштирилган. Шартноманинг 2-бандига асосан жавобгар (пудратчи) Қамаши тумани, “Қамай” МФЙ, Мирзадала қишлоғи 15-16 кўчаларини 0,508 км қисмини лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида жорий таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган, даъвогар (буюртмачи) эса жавобгарга қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиб ишларини қабул қилиб қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 14-бандида даъвогар молиялаштириш жадвалига кўра шартнома тузилган санадан беш банк кунида жавобгарга шартнома бўйича ишлар умумий қийматининг давлат (маҳаллий) бюджетидан ажратилган маблағининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағи 64.873.247 сўмни тўлаб бериши, 16-бандида эса, жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматнинг 100 фоизи доирасида амалга оширилиши қайд қайд этилган. Даъвогар томонидан ишларни бажариш учун жавобгар ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиб берган, жавобгар шартномада назарда тутилган ишларни унда қайд этилган муддатларда топширмасдан келган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 57-бандида, пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Шартнома талабларидан келиб чиқиб жавобгарга бажарилмаган ишларни муддатида топшириши юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 666-моддасига асосан, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13-бўлими, 56-бандида тарафларнинг мажбуриятларни бажармаганлик ва/ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни доирасида жавобгарлиги белгиланган. Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Жавобгарнинг бажарилган ишларни даъвогарга ўз вақтида топширмасдан кечиктирганлиги факти тақдим этилган иш ҳужжатлари билан суд муҳокамасида ўз исботини топди. Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан 73.955.501 сўм пеня ундириш қисми асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суди) суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторларнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд ушбу қонун ҳужжатларига асосланиб, гарчи пеня талаби асосли бўлсада, жавобгарнинг моддий ва мулкий аҳволини инобатга олиб, ўз ваколатларидан келиб чиқиб, неустойка миқдорини Пленум қарори 4банди тушунтиришларига таяниб, ундирилиши сўралаётган пеня суммасини камайтириб 10.353.770,14 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10.353.770,14 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджети ҳисобига 1.479.110 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 114, 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар “Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “БРК Гулистон” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Қашқадарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси фойдасига 10.353.770,14 сўм пеня, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига 1.479.110 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Сафаров