Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/270 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "OLMAZOR TOSH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076419 Claim ID 3140025 PDF Hash c52af259e3c454c5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 37-моддаси онун 37 law
СКнинг 121-моддаси СКнинг 121 law
СКнинг 123-моддаси СКнинг 123 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 20 апрель ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи ****** қарздор "******" масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан аризачи вакили ****** (ишончнома асосида) суд бошқарувчиси ******лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, юритилади) тадбиркорлик субъекти сифатида Тошкент вилояти, ******тумани ҳокимияти томонидан 12.02.1992 йилда 54/3-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган ва унга ******(СТИР) рақами берилган. Қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, ******тумани, ******ҚФЙ, ****** кўчаси, 95-уй манзилида жойлашган. Қарздорнинг устав жамғармаси 230 250 000 сўмдан иборат бўлиб, таъсисчиси Мамадалиев ****** ва жамият раҳбари ****** Абдухалилович ҳисобланади. ****** (матнда аризачи деб юритилади) томонидан қарздорнинг 2021 йил январь ойи учун топширилган ҳисоботи асосида молиявий аҳволи ўрганилганда қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдида 2023 йил 13 январь ҳолатига 1.523.160.345,97 сўм солиқ қарздорлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (матнда СК деб юритилади)нинг 115-117, 119-124-моддаларига кўра, солиқ тўловчи солиқ қарзини барча мажбурий ундирув чоралари кўрилганидан сўнг ҳам узмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органи уни банкрот деб топиш тўғрисида Иқтисодий судга мурожаат қилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомиллари бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 3 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси ****** тайинланган Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни такрорлаб аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси қарздор 2022 йил якуни бўйича солиқ идорасига топширган баланс ва молиявий ҳисоботлари ноль ҳолатда топширилганлиги учун қарздорнинг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилишнинг имкони бўлмаганлигини, аризачи томонидан корхонани тўловга қобилиятсиз деб топиш бўйича судга ариза берилганидан буён, бундан ташқари кузатув даврида ҳам қарздорлик қопланмаганлигидан келиб чиққан ҳолда, корхона тўловга қобилиятсиз ҳолатга келганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими қарздорга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, тақдим этилган маълумотларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади: “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Аризачи томонидан Қонун 37-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан барча чора-тадбирлар кўрилмаган. Хусусан, СК 120-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш ушбу Кодекснинг 121 - 124-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш дастлаб унинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан, улар етишмаган тақдирда эса мазкур шахснинг бошқа мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. СКнинг 121-моддаси биринчи қисмига асосан, солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш - ундирувни банк ҳисоб-варақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий тартибда амалга оширилади. СКнинг 123-моддасига кўра, агар мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли. Солиқ қарзини ундириш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларига мувофиқ ундирув амалга оширилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ушбу модданинг қоидалари солиқ қарзини фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан ундиришга нисбатан қўлланилади. Мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш қуйидагиларга нисбатан ушбу кетма-кетликда амалга оширилади: 1) ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларига мувофиқ ундирув қаратилмаган нақд пул маблағларига нисбатан; 2) маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган мол-мулкка, хусусан, қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган бинолар, енгил автотранспорт, хизмат хоналарининг дизайни ашёларига нисбатан; 3) тайёр маҳсулотларга (товарларга), шунингдек ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган ва (ёки) бевосита иштирок этишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан; 4) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш учун мўлжалланган хом ашё ва материалларга нисбатан, шунингдек дастгоҳлар, ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситаларга нисбатан; 5) бошқа шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш шартномаси бўйича ушбу мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи уларга ўтказилмаган ҳолда топширилган мол-мулкка нисбатан, агар солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун бундай шартномалар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса; 6) бошқа мол-мулкка нисбатан, бундан якка тартибдаги тадбиркор ёки унинг оила аъзолари кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган, қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган бошқа мол-мулк мустасно. Солиқ қарзини солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг молмулки ҳисобидан ундиришнинг ушбу модда тўртинчи қисмида белгиланган кетма-кетлиги бузилишига йўл қўйилмайди. Солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин. Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли қарорни қоғозда ёки электрон шаклда ушбу моддада назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этиш учун мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориши керак. Солиқ органининг ушбу модда еттинчи қисмида кўрсатилган қарорни мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш шакли ва тартиби, шунингдек унинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. Давлат ижрочиси солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қарор ўзига келиб тушган кундан эътиборан икки ойлик муддатда ижро ҳаракатларини амалга ошириши ва ушбу қарорда мавжуд бўлган талабларни бажариши керак. Бироқ, аризачи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза беришдан олдин юқорида қайд этилган солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри” дастурий маҳсули маълумотларига асосан жамиятнинг Тошкент вилояти, ******тумани, ****** М.С.Г, 2-уйда кадастр рақами ****** бўлган нотурар кўчмас мулк биноси мавжудлиги маълум бўлган. Иш ҳужжатларида аризачининг солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қарорлари мавжуд бўлсада, ушбу қарорларга асосан Мажбурий ижро бюроси бўлими томонидан солиқ қарзи ундируви қарздорнинг кўчмас мол-мулкига қаратилганлиги ёки бунинг имкони бўлмаганда эса Мажбурий ижро бюроси бўлими томонидан ижро ҳужжати қайтарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Ваҳоланки, Қонун 37-моддасининг олтинчи қисмига асосан, давлат солиқ хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлади. Шунингдек, Қонуннинг 45-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Ушбу ҳолатда аризачи бўлган давлат солиқ хизмати органи қарздорни умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат этишдан аввал қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирларни кўриши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг бешинчи бандига асосан, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга кўра, суд аризачи томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган деб ҳисоблайди ва аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни, аризачини давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга олишни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 107, 118, 195-196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: ******нинг қарздор "******" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья ******