← Назад
Решение #602369 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| чирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекс | 197 | — | code_article | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2205/54462-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Н.Абдурахманова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мамараимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 20 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“POLAT A.S” МЧЖ хорижий корхонаси вакили Б.Ильхамджонов (2022 йил
24 октябрдаги 10/01-сонли ишончномага асосан), “AVANTE” масъулияти
чекланган жамияти вакили Л.Убайдуллаева (2023 йил 20 апрелдаги 4-сонли
ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент
шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги ажрими устидан “POLAT A.S” МЧЖ хорижий
корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“AVANTE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “POLAT A.S” МЧЖ хорижий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 731 087 760 сўм асосий
қарз ва 258 165 676 сўм неустойка ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 731 087 760 сўм асосий қарз, 258 165 676 сўм неустойка
ундирилган.
Жавобгар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги ажрими билан апелляция шикоятини имзолаган
шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилмаганлиги асоси
билан жавобгарнинг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган.
Жавобгар апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси судининг
1
ажримини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида
ариза берганлиги сабабли ишни бошқа кунга қолдиришни, апелляция
инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг ишни бошқа кунга
қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини ва кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш
тўғрисидаги илтимосномасини ва кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 1 731 087 760 сўм асосий қарз ва 258 165 676 сўм неустойка
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 731 087 760 сўм асосий қарз, 258 165 676 сўм неустойка
ундирилган.
Жавобгар аиринчи инстанция судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми ва
отасининг исми кўрсатилмаган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция
шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 272-моддасига мувофиқ, агар
апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг
имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
томонидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок
этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган
тартибда юборилади.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги
ажрим устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос
бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу
Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
2
Судлов ҳайъати ишда тўпланган далилларни текшириб, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш ҳақида асосли
хулосага келган деб баҳолайди.
Шунингдек, даъвогар вакилининг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида
ариза берганлиги сабабли ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Чунки,
ишни бошқа кунга олдириш учун асослар мавжуд эмас.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция
инстанцияси судининг ажримини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра биринчи инстанция
судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда
кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини,
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш юзасидан Тошкент шаҳар
судининг
иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини ва ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида
кўриш билан боғлиқ тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
“POLAT A.S” МЧЖ хорижий корхонаси вакилининг ишни бошқа
кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б. Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Т. Аннаева
3