← Назад
Решение #602410 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| исобланиши ва | 261 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| нинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 583 символов
4-1401-2304/2611-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 20 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Р.М.Бегимов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Ҳамрақуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Garmoniya farm»
МЧЖ манфаатида жавобгар «Gulmira Abdullayeva Endo farm» хусусий корхонасига
нисбатан киритган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Самарқанд
шаҳар иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили
Қ.Фозилов (ишончнома асосида) иштирокида, кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни-,
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар «Garmoniya farm» МЧЖ
манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «Gulmira
Abdullayeva Endo farm» хусусий корхонасидан даъвогар «Garmoniya farm» МЧЖ
фойдасига
18 214 016 сўм асосий қарз ва 8 305 584 сўм пеня, жами 26519600 сўмни ва олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддаси учинчи қисмига асосланиб, ишни палата ва жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Қ.Фозилов судга кўргазма
бериб, даъво талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадар мавжуд қарзлари ва унга ҳисобланган пеняни
тўланмаганлигини, ёки дори воситаларини қайтармаганлигини билдириб, ушбу
тўғрисида судга маълумотнома тақдим этиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «Garmoniya farm» МЧЖ (“Комитент”) ва «Gulmira Abdullayeva Endo
farm» хусусий корхонаси (“Комиссионер”) ўртасида 2022 йил 04 июлда 559-сонли
комиссия шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Комитент» ҳар хил
турдаги дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, косметика ва тиббий
буюмларни (“Товар”) 60 кун муддатга «Комиссионер”га сақлаш ва сотиш учун бериш,
«Комиссионер” сотган дори воситалари тўғрисида ҳисобот берган тақдирда, зудлик
билан сотилган дори воситалари бўйича электрон ҳисоб-фактура юбориш ва
кўрсатилган хизмат учун (сотилган маҳсулотдан 0.5 фоиз миқдорида) пул кўчириш
йўли билан ҳақ тўлаш мажбуриятларини олишган.
«Комитент» томонидан “Комиссионер”га 2022 йил 09 июндаги 52887-сонли қабул
қилиш-топшириш далолатномаси билан 5 632 976,23 сўмлик, 2022 йил
09 июндаги 55019-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан
1 165 055,79 сўмлик, 2022 йил 09 июндаги 56245-сонли қабул қилиш-топшириш
далолатномаси билан 5 409 380,42 сўмлик, 2022 йил 09 июндаги 59217-сонли қабул
қилиш-топшириш далолатномаси билан 6 006 604,1 сўмлик, жами 18 214 016 сўм
бўлган ҳар хил турдаги дори-дармон воситалари сақлаш ва сотиш учун
етказиб берилган, ўз навбатида “Комиссионер” томонидан белгиланган тартибда
қабул қилиб олинган.
Тузилган шартноманинг 4.1 бандига асосан “Комиссионер” сақлаш ва сотиш
учун топширилган дори воситалари тўғрисида ҳар ҳисобот ойи тугагандан кейин 7
кун ичида тўлиқ маъълумот бериш назарда тутилган бўлса-да, у томонидан умуман
ҳисобот берилмаган, шунингдек, товарларнинг ҳақи тўланмаган ёки дори воситалари
ҳам қайтарилмаган.
Даъвогар 2023 йил 24 январь кунидаги 39-сонли талабнома билан жавобгарга
мурожаат қилиб, 18 214 016 сўмлик дори воситаларини 5 кунлик муддатда қайтариб
беришни сўраган, акс ҳолда пеня ҳисоблаб, судга даъво аризаси киритиши тўғрисида
огоҳлантирган.
Жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасига муносабат билдирмаган ва дори
воситаларини қайтариш ёки унинг ҳақини тўлаш чораларини кўрмаган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакилининг кўргазмаси ҳамда судга тақдим
этилган маълумотномага кўра, жавобгар бугунги кунга қадар дори воситаларини
қайтармаган ёки унинг ҳақини тўламаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб, 437-моддасида,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 18 214 016 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.1 банди ва “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг
32-моддаси, 2-қисимга асосланиб, 18 214 016 сўмлик тўлов 2023 йил 01 апрель
ҳолатига 114 кунга кечикканлиги учун, кунига 0.4 фоиз миқдорида, жами 8 305 584
сўм пеня ҳисоблаб, даъво талабида уни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун
ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланиши ва 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлиши белгиланган, 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради
деб белгиланган.
Шартноманинг 5.1-бандида, тарафлар мазкур шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда, Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавоб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси, 2-қисмига кўра,
етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 8 305 584 сўм пеня
ундириш талабини асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК.нинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогар юзага келган қарздорликни олдинроқ ундириш
чорасини кўрмаганлигини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 8 305 584 сўм пеняни 2 070 393
сўмгача камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 070 393 сўм пеняни
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси,
3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат
божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади, 6-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 18 214 016 сўм асосий қарз,
2 070 393 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларини
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Gulmira Abdullayeva Endo farm» хусусий корхонасидан даъвогар
«Garmoniya farm» МЧЖ фойдасига 18 214 016 сўм асосий қарз, 2 070 393 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 6 235 191 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар «Gulmira Abdullayeva Endo farm» хусусий корхонаси ҳисобидан Давлат
бюджетига 530392 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида Самарқанд
шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Р.М.Бегимов