← Назад
Решение #602417 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 20 апрель
4-1802-2301/774-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, "Ҳудудий электр
тармоқлари" акционерлик жамияти Қашқадарё вилоят филиали вакили
Д.Усмонова (2023 йил 30 мартдаги 12/4347-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, Шаҳрисабз шахар прокуратурасининг «Ҳудудий электр
тармоқлари» акционерлик жамияти манфаатида «Ғаниев Жавлон Асат ўғли»
якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан берган даъво аризаси асосида
қўзғатилган 4-1802-2301/774-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларниа н и қ л а д и:
Шаҳрисабз шахар прокуратураси «Ҳудудий электр тармоқлари»
акционерлик жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар «Ғаниев Жавлон Асат ўғли» якка тартибдаги
тадбиркор (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
1.808.651 сўм асосий қарзни ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Шаҳрисабз шахар прокуратураси ва жавобгар суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган "Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик
жамияти Қашқадарё вилоят филилали вакили судга берган кўрсатувида,
Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан даъво аризаси киритгандан сўнг
жавобгар қарздорликни тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, томонлар ўртасида 2022 йил январда тузилган юридик шахслар учун
электр энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, даъвогар тармоқлари
орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, лекин
жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида жавобгарни
даъвогар олдида ўзаро қарздорлик 2023 йил 01 март ҳолатига бир томонлама
тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан 1.808.651,51 сўм муддати
ўтган қарздорлиги юзага келган.
Ушбу қарздорликни ундириш бўйича жавобгарга огоҳлантириш хати
юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан қарздорликни
талабномада белгиланган муддатларда бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
"Ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Қашқадарё вилоят
филиали вакиллари томонидан судга тақдим этилган солиштирма
далолатномага кўра жавобгарнинг ҳозирги кундаги қарздорлиги тўлиқ
бартараф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 477-моддаси биирнчи қисмида энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши
шартлиги қайд этилган.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Бундай ҳолатда, суд моддий ҳуқуқ нормалари ҳамда даъво аризасига
тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси
томонидан даъво аризаси киритгандан сўнг жавобгарнинг қарздорликни тўлиқ
тўлаб берганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
ундирилиши лозим бўлган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 234, 236, 237, 333,487, 474, 477моддалари ва ИПКнинг 113, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб,
судқ а р о р қ и л д и:
Шаҳрисабз шахар прокуратурасининг «Ҳудудий электр тармоқлари»
акционерлик жамияти манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилсин.
Жавобгар «Ғаниев Жавлон Асат ўғли» якка тартибдаги тадбиркор
ҳисобидан:
- даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акционерлик жамияти
фойдасига 30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳисобига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
А.Сафаров