← Назад
Решение #602425 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/933-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 апрель
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, даъвогар “Жиззах индустриал
тўқима” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Аср пахтаси”
фермер хўжалиги ҳисобидан 41.899.000 сўм асосий қарз ва 20.111.520 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисолдий ишни
даъвогар вакили Ў.Акабоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Жиззах индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда даъвогар)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Аср пахтаси” фермер хўжалиги
(бундан кейинги матнларда жавобгар) ҳисобидан 41.899.000 сўм асосий қарз ва
20.111.520 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
пахта хомашёсини харид қилиш бўйича контрактация шартномаси
тузилганлигини, ушбу шартномага бўйича жавобгар 2021 йилнинг бизнес
режасига асосан пахта хомашёси етиштириш мажбуриятини олганлигини,
шартноманинг 2.3-банди “е” кичик банди талабларидан келиб чиқиб, даъвогар
пахта хом ашёсини етиштириш даврида берган уруғлик, товар моддий
бойликлар (ЁММ, кимё маҳсулотлари, эҳтиёт қисм ва ҳ.к.)ни йиғим-терим
мавсуми учун керакли материаллар, кўрсатилган (техника ва марказлашган
ҳашарчи ташишдаги автотранспорт) хизматлар, бажарилган ишлар ва бўнак
(аванс) маблағлар тўлаб берилишини жавобгардан талаб қилиш, ёки пахта хом
ашёси қиймати билан ҳисоб-китобдан ушлаб қолиш кўрсатилганлигини, шунга
асосан шартнома юзасидан жавобгарга энтодефол, циклодефол кимё
маҳсулотлари электрон ҳисобварақ фактурага асосан етказиб берилганлигини,
натижада жавобгар даъвогар олдида юзага келган 41.899.000 сўм
қарздорлигини тўлаб бермаётганлигини, 2.2-банди талабларига кўра жавобгарга
тўловларни 2021 йил 21 декабргача тўлаб берилиши кўрсатилганлигини,
жавобгар билан илгари бўлиб ўтган суд мажлиси натижасига кўра медиатив
келишув тузилганлигини, жавобгар ўша вақтда қарздорликни тан олиб
2022 йил 30 ноябрга қадар бўлиб тўлаб бериш мажбуриятини олганлигини,
бироқ жавобгар мажбуриятларини бажармасдан тўловларни амалга
оширмаганлигини, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига
кўра пеня ундириш сўралганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва Палата вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ, даъво аризасида Палата мазкур иқтисодий иш ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси 3-қисмига асосан ишни жавобгар ва Палата вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини
эшитиб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича,
“Жиззах индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти ва
“Аср пахтаси” фермер хўжалиги ўртасида пахта хом ашёсини харид қилиш
бўйича контрактация шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ
“Хўжалик” “Харидорга”га 2021 йил бизнес режасига асосан ҳосилдан
шартномада белгиланган миқдорда пахта хом-ашёси топшириш, “Харидор”
томонидан эса етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандининг
кичик “е” бандига кўра, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда,
даъвогар томонидан тўланган маблағлар ва етказиб берилган товар-моддий
бойликлар бўйича қарздорликни 2021 йил 20 декабргача қоплаш, 2.3-бандининг
кичик “е”бандига кўра пахта хом ашёсини етиштириш даврида даъвогар берган
уруғлик, товар моддий бойликлар (ЁММ, кимё маҳсулотлари, эҳтиёт қисм ва
ҳ.к.)ни йиғим-терим мавсуми учун керакли материаллар, кўрсатилган (техника
ва марказлашган ҳашарчи ташишдаги автотранспорт) хизматлар, бажарилган
ишлар ва бўнак (аванс) маблағлар тўлаб берилишини талаб қилиш, ёки пахта
хом ашёси қиймати билан ҳисоб-китобдан ушлаб қолиш ҳуқуқига даъвогар эга
эканлиги кўрсатилган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгарга
шартномада белгиланган пахта хом-ашёсини етиштириш учун барча
маҳсулотлар, хусусан кимё маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар
етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган ёки пахта хом
ашёси қиймати билан ҳисоб-китобни амалга оширилмаган.
Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида берилган
41.899.000 сўм қарздорлиги вужудга келиб, ушбу қарздорликни тўлаб бермаган.
Шунингдек, даъвогар муқаддам мазкур асосий қарздорликни ундириш
юзасидан судга даъво аризаси билан мурожжат қилган бўлиб, мазкур даъво
аризаси юзасидан тарафлар ўртасида 2022 йил 10 ноябрда тузилган медиатив
келишуви суднинг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан тасдиқланиб, даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Шартнома шартларидан келиб чиққан қарздорлик юзасидан даъвогар
жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Лекин,
мазкур
талабнома
жавобгар
томонидан
жавобсиз
қолдирилган.
Натижасида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома асосида пахта хом-ашёси
етиштириш учун маҳсулотлар ва маблағ билан таъминланиб берилганлиги,
ушбу етказиб берилган маҳсулот учун жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд
ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини
топади.
Қолаверса, жавобгар томонидан даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шу боис, суд даъвонинг 41.899.000 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан
20.111.520 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, тарафларнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар
томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 3.500.000 сўмгача камайтиришни,
пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан ундириб, давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қарор қилди:
Даъвогар “Жиззах индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Аср пахтаси” фермер хўжалиги ҳисобидан
41.899.000 сўм асосийс қарз ва 20.111.520 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Жиззах индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти
қўшма корхонаси фойдасига жавобгар “Аср пахтаси” фермер хўжалигидан
41.899.000 сўм асосий қарз, 3.500.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Аср пахтаси” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
1.240.210 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
И.Қурбанов