Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2303/1336 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Марғилон туманлараро иқтисодий суди Судья Бойназаров Хусниддин Алижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Осиё сервис метан" МЧЖ
Source ID 1077873 Claim ID 3262746 PDF Hash 40d82e7d72fe49d0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 640 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2023 йил 20 апрель 4-1504-2303/1336-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.А.Бойназаров, даъвогар Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг, жавобгар “Osiyo servis metan” МЧЖдан 3329756 сўм компенсация тўлови, 126531 сўм пеня ва почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд, соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Osiyo servis metan” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 3329756 сўм компенсация тўлови, 126531 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 2034моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 820сонли Қарори 2-қисмининг “б”-кичик бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 22-сон қарорига билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловларини амалга оширувчилар ҳисобланиши белгиланган. Тақдим этилган иш ҳужжатларидан, жавобгар белгиланган тартибда топширган ҳисоботлари асосида компенсация тўловларидан 2022 йил якуни бўйича 3329756 сўм қарздор бўлиб қолган, компенсация тўловлари 2023 йил 25 январга қадар тўланиши белгиланган бўлсада, аммо жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, компенсацияни тўлаш юзасидан чора тадбирлар амалга оширилмаган. Жавобгарнинг компенсация тўловларидан бўлган қарздорлиги иш ҳужжатларидаги мавжуд далиллар билан ўз исботини топади. Бу ҳолатда суд, даъвонинг 3329756 сўм компенсация тўлови ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса жавоб беради. Шунингдек, юқоридаги низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Аниқланишича, жавобгар 2022 йил якуни бўйича 3329756 сўм компенсация тўловларини белгиланган муддатларда тўламасдан, тўлов муддатини кечиктирган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан 126531 сўм (2023 йил 5 февралдан 16 мартга қадар) миқдорида пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб, ҳисоблайди. Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 3329756 сўм компенсация тўлови, 126531 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 300000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2033-2034 ва 259-моддаларини қўллаб, Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига, жавобгар “Osiyo servis metan” МЧЖдан 3329756 сўм компенсация тўлови, 126531 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.А.Бойназаров