← Назад
Решение #602480 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
3 417 символов
SHEROBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHERABAD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
191410, Surxondaryo viloyati Sherobod tumani,
Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy
191410, 1 house, Mustaqillik street, Sherabad
district, Surkhandarya region
Tel: (+99876) 322-35-60,
е-mail: i.sherobod@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Шеробод тумани
2023 йил 20 апрель
4-1902-2302/1190-сонли иш
Шеробод туманлараро иқтисодий суди судья У.У.Тожиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Турдимуродовнинг котиблигида, даъвогар
вакили И.Қурбонов (18.04.2023 йилдаги №01-06/4263-сонли ишончнома
асосида) ва жавобгар раҳбари И.Расулов (28.05.2021 йилдаги 195-сонли
буйруқ асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар – Сурхондарё вилоят
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар –
Ангор туманидаги “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамиятидан
14.506.915 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – Сурхондарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво
ариза билан судга мурожаат қилиб, Ангор туманидаги “BIO TEXNO EKO”
масъулияти чекланган жамиятидан 14.506.915 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили И.Қурбонов тарафлар ўртасидаги
низо медиатив келишув асосида ҳал этилганлигини маълум қилиб,
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари И.Расулов тарафлар ўртасидаги
низо медиатив келишув асосида ҳал этилганлигини маълум қилиб,
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради ва медиатив келишувни судга
тақдим қилди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган
кўрсатувини тинглаб, иш бўйича тўпланган барча далилларни батафсил
тафтиш этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунининг
29-моддасига кўра медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 апрель куни тузилган
медиатив келишувнинг 1.2 ва 3-бандларига мувофиқ, жавобгар томонидан
мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланган, шу сабабли даъвогар даъво талабидан
воз кечган ҳамда жавобгар билан низо бўйича ўзаро медиатив келишувга
эришган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шунга кўра суд мазкур иш юзасидан тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлиги учун даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
Суд даъво аризанинг тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилганлиги, даъвогар почта
харажатини зиммасига олганлигини эътиборга олиб, судга даъво аризаси
билан мурожаат этишда тўланган 30.000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,118,195-196-моддаларига асосан, суд
ажрим қилди:
Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойдан ошмаган муддатда Шеробод
туманлараро иқтисодий суди орқали шикоят берилиши мумкин.
Судья
У.У.Тожиев