Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/772 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Шаҳрисабз пахта тозалаш" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Oq saroy textile" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084162 Claim ID 3262268 PDF Hash a7df6c2a169a7c8a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
аролик кодекси 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 20 апрель 4-1802-2301/772-сонли иш даъвогар вакили З.Садуллаев (2023 йил 20 апрелдаги 35-сонли ишончнома), жавобгар вакили Н.Қурбонов (2023 йил 27 мартдаги 69сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар – “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖнинг жавобгар – “Oq saroy textile” МЧЖдан 935.013.302 сўм асосий қарз, 127.161.768 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖга (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Oq saroy textile” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 935.013.302 сўм асосий қарз, 127.161.768 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан шу вақтга қадар тўлаши лозим бўлган пул маблағларини тўламасдан келаётганлигини, бунинг натижасида корхона фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётганлигини, жавобгарнинг шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар олдида қарздорликлар вужудга келаётганлигини, даъво аризаси киритилгандан сўнг 467.500.000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан киритилган даъво аризаси қисман асосли эканлигини, корхона имкон қадар шартнома шартларига риоя қилишга эътибор бераётганлигини, бироқ, тўловларни амалга оширишга объектив сабаблар мавжудлигини баён қилиб, даъвогар томонидан сўралаётган пеня миқдорини камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни даъво аризасида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖ ва жавобгар ўртасида жами 23.842.839.176 сўм қийматда Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 110-уйда жойлашган “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖнинг ва унга қарашли “Чоршанбе” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар (асоб-ускуналар)ни мулкий мажмуа сифатида сотиш тўғрисида 2019 йил 3 октябрда 15-сонли шартнома тузилган. Шартнома кўчмас мулк кадастри Шаҳрисабз шаҳар филиалида 2020 йил 6 октябрда рўйхатга олинган. Шартноманинг 2-иловасига кўра 2019 йил октябрь ойидан бошлаб 2023 йил 31 декабргача ҳар ой 467.506.651 сўмдан тўловларни амалга ошириб боришга келишилган. Бироқ, жавобгар мулкий мажмуани қийматини бир қисмини тўлаб бермасдан қарздор бўлиб қолган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга берилган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Банк тўлов топшириқномаларига кўра суд иши кўриб чиқилаётган даврда 2023 йил 30 мартда жавобгарнинг қарздорлиги учун “Oq saroy textile” МЧЖ томонидан даъвогарга 2342-сонли тўлов топшириқномаси билан 467.500.00 сўм даъвогарга тўлаб берилган бўлсада, 467.513.302 сўм асосий қарздан тўланмасдан қолган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 388-моддаси биринчи қисмида сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шартлиги, иккинчи қисмида эса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шартлиги қайд этилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сон қарорига асосан пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида сотиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг 935.013.302 сўм асосий қарз ундириш талабини қисман 467.513.302 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан 127.161.768 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Бироқ суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-банди тушунтиришларига таяниб, ундирилиши сўралаётган пеня суммасини камайтириб 19.074.265 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 467.513.302 сўм асосий қарз, 19.074.265 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 21.243.501 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Oq saroy textile” МЧЖ ҳисобидан ҳисобидан - даъвогар “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖ фойдасига 467.513.302 сўм асосий қарз, 19.074.265 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 21.243.501 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья А.Сафаров