Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2305/907 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Чориев Дилшод Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Кишлок курилиш банк" Ответчик / Подсудимый "Texnostroykompleks"
Source ID 1083801 Claim ID 3264083 PDF Hash c4d3603ca976d21d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2305/907-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Чориевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари А.Аралов (ишончнома асосида), Н.Тураев (ишончнома асосида) ва жавобгар ИЧК раҳбари С.Хасановларнинг иштирокида, даъвогар АТБ Қишлоқ қурилиш банк манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар – “Техностройкомплекс” ишлаб чиқариш корхонаси, “Абдумалик металл барака” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгар “Техностройкомплекс” ишлаб чиқариш корхонасидан кредит бўйича асосий қисмига фоиз қарздорлиги 555.738.197 сўм ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган “Абдумалик металл барака” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкини аукцион савдолари орқали сотишдан тушган МИБ Бухоро туман бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: АТБ Қишлоқ қурилиш банки (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “банк” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – “Техностройкомплекс” ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар ИЧК” деб юритилади), “Абдумалик металл барака” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар МЧЖ” деб юритилади)га нисбатан жавобгар ИЧКдан кредит бўйича асосий қисмига фоиз қарздорлиги 555.738.197 сўм ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган жавобгар МЧЖга тегишли бўлган гаров мулкини аукцион савдолари орқали сотишдан тушган МИБ Бухоро туман бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул маблағларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, унда келтирилган асослар ҳамда важларни такрорлаб, судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик бартараф қилинмаганлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ИЧК раҳбари даъвони тан олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар МЧЖ вакиллари иштирокини таъминлашмади. Даъво аризасида суд жараёнларини палатанинг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 апрель кунидаги 4-2001-2105/1012-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар ИЧКдан даъвогар фойдасига 2.562.012.336 сўм кредит асосий қарзи, 151.253.000 сўм фоиз қарздорлиги, олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати жами 2.713.284.936 сўм ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар МЧЖга тегишли бўлган Бухоро шаҳар Афросиёб кўчаси 361-уйда жойлашган умумий майдони 2900,0 кв.метр, қурилиш майдони 1704,3 кв.метр, фойдали майдони 2040,0 кв.метрдан иборат бўлган 2 қаватли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносига ер тўласи билан бирга қаратиш белгиланган. Кейинчалик, жавобгар мавжуд қарздорликни тўлаб бермаганлиги сабабли даъвогар судга жавобгардан 468.908.982 сўм фоиз қарздорлиги ва 234.454.491 сўм пеняни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида мурожаат қилган бўлиб, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 мартдаги 4-2001-2301/78-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, АТБ “Қишлоққурилишбанк” фойдасига “Техностройкомплекс” ишлаб чиқариш корхонасидан 485.662.215 сўм фоиз қарздорлиги, 60.000.000 сўм ҳисобланган пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундириш, ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “Абдумалик металл барака” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Бухоро шаҳар Афросиёб кўчаси 361-уйда жойлашган умумий майдони 2900,0 кв.метр, қурилиш майдони 1704,3 кв.метр, фойдали майдони 2040,0 кв.метрдан иборат бўлган 2 қаватли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносига ер тўласи билан бирга қаратиш белгиланган. Жавобгар ИЧК томонидан кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Жумладан, имзоланган кредит шартномасининг 7.3-бандида кредитни қайтариш жадвали асосида асосий қарзни тўлаб борилиши белгиланган бўлишига қарамасдан қарздор томонидан кредит қарздорлиги жадвал бўйича сўндирилмаган. 2023 йил 30 март ҳолатида жавобгар ИЧКнинг кредит бўйича асосий қисмига ҳисобланган фоиз қарздорлиги 555.738.197 сўмни ташкил қилган. Кредит шартномасининг 8.5-бандида ундирувни кредит таъминотига қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга кўра қарздор 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўламаган тақдирда ундирув кредит таъминотига қаратилиши кўрсатилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 73-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли қарори 3-бандининг биринчи қисмига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Даъво талаби асосли бўлиб, жавобгарнинг банк олдидаги кредит бўйича асосий қисмига фоиз қарздорлиги иш материалларидаги шартнома, суднинг ҳал қилув қарорлари, маълумотнома ва суд муҳокамасидаги банк вакиллари ҳамда жавобгар ИЧК раҳбарининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Банкнинг 2023 йил 20 апрель ҳолатидаги маълумотномасига кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли суд, банкнинг ушбу маълумотномасини инобатга олиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган “Абдумалик металл барака” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкини аукцион савдолари орқали сотишдан тушган МИБ Бухоро туман бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, гаровга қўйилган мулк кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминлашга қаратилганлигини инобатга олган ҳолда ушбу даъво талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан банк фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 11.114.763,94 сўм (555.738.197 х 2%) давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Техностройкомплекс” ишлаб чиқариш корхонасидан даъвогар АТБ Қишлоқ қурилиш банк фойдасига 30.03.2023 йил ҳолатида вужудга келган кредит бўйича асосий қисмига фоиз қарздорлиги 555.738.197 сўм ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундурув гаровга қўйилган “Абдумалик металл барака” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкини аукцион савдолари орқали сотишдан тушган МИБ Бухоро туман бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул маблағларига қаратилсин. Жавобгар “Техностройкомплекс” ишлаб чиқариш корхонасидан Республика бюджети ва Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 11.114.763,94 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Д.Чориев