Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-1903/1688 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый TANAIS-AERO хусусий корхонаси
Source ID 1076449 Claim ID 3228499 PDF Hash 455593b65315411a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 1811 -моддаси исми ва 1811 law
одировга нисбатан ЖК 184-моддаси одировга нисбатан ЖК 184 law
збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84 code_article
ужжати ИПК 327-моддаси ужжати ИПК 327 law
одировга нисбатан ЖК 184-моддаси одировга нисбатан ЖК 184 law
кодексининг 134-моддаси кодекси 134 code_article
январда ЖК 184-моддаси январда ЖК 184 law
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
жавобгарнинг ИПК 327-моддаси жавобгарнинг ИПК 327 law
ришда судлар ИПК 327-моддаси ришда судлар ИПК 327 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-1903/1688-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Р.Бегимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Дусматова Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари И.Шодиев ва А.Жунаидов (2023 йил 20 апрелдаги 25-17722-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – М.Хамидов (раҳбар), адвокат Ш.Джуракулов (2023 йил 13 февралдаги ордер асосида)нинг иштирокида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, аризачи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва 2020 йил 28 сентябрдаги тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш, “Tanais aero” хусусий корхонасини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тиклаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Tanais aero” хусусий корхонаси таъсисчиси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Tanais aero” хусусий корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг мол-мулки йўқлиги, жамиятнинг ҳисобрақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида жами 612 033 624,6 сўм солиқ қарзи мавжудлиги ва ушбу қарзларни ундириш учун жамиятнинг бошқа активлари йўқлиги натижасида корхона томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларнини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган. Тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Қодиров Зокир Мухторович тайинланган. Суднинг 2020 йил 28 сентябрдаги ажрими билан қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисобот тасдиқланиб, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2020 йил 30 сентябрдаги 31-Қ-сонли қарори билан қарздор давлат реестридан чиқарилган. Шундан сўнг, аризачи 2022 йил 18 мартда иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор раҳбари Ҳамидов Мансуржон Мўминович ва суд бошқарувчиси Қодиров Зокир Мухтаровичларга нисбатан 2022 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 184-моддасининг учинчи қисми ва 1811 -моддасининг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги асоси билан биринчи инстанция судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва 2020 йил 28 сентябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 30 мартдаги ажрими билан даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Аризачи 2022 йил 17 июнда иқтисодий судга 25-17919-сонли ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг сохта банкротлик ҳолати аниқланганлиги асоси билан биринчи инстанция судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва 2020 йил 28 сентябрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 6 июлдаги ажрими билан аризачининг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Аризачи 2022 йил 28 сентябрда иқтисодий судга 25-30335-сонли ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг сохта банкротлик ҳолати аниқланганлиги асоси билан биринчи инстанция судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва 2020 йил 28 сентябрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими билан аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Аризачи 2022 йил 19 октябрда иқтисодий судга 25-33049-сонли ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг сохта банкротлик ҳолати аниқланганлиги асоси билан биринчи инстанция судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва 2020 йил 28 сентябрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан аризачининг аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Самарқанд шаҳар иқтисодий судига юборилган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 6 февралдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш қисмини қаноатлантириш рад этилиб, 2020 йил 28 сентябрдаги тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажрими янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Қарздор давлат реестрига тикланган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори билан 2023 йил 6 февралдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, қарздор таъсисчиси касссация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда аризачи янги очилган ҳолат сифатида қарздор раҳбари М.Ҳамидов ва суд бошқарувчиси З.Қодировга нисбатан ЖК 184-моддасининг учинчи қисми ва 1811-моддасининг биринчи қисми билан 2022 йил 8 январда жиноят иши қўзғатилганлиги, шунингдек тугатиш бошқарувчиси якуний ҳисоботни судга тақдим этган вақтда қарздор томонидан 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб рақамига келиб тушган жами 33 738,3 млн. сўмлик тушумларни солиқ ҳисоботларидан яшириб келинганлиги, қарздорнинг ҳисоб рақамидаги маблағларнинг 8 935,3 млн. сўмини “Мобил-сервис” масъулияти чекланган жамиятига ҳамда 501,6 млн. сўмини “Карат сервис люкс” масъулияти чекланган жамиятига молиявий ёрдам учун ўтказиб бериб, шундан 5 530,4 млн. сўми қайтарилмаганлиги ҳақида маълумотга эга бўлмаганлиги асос сифатида келтирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг олтинчи бандида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 327-моддасининг иккинчи ва учинчи бандларига биноан ишда иштирок этувчи шахснинг ёхуд унинг вакилининг ёки судьянинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон гувоҳлик берганлиги, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги ва таржимоннинг била туриб ёлғон таржима қилганлиги, улар иштирокида кўрилган бошқа ишларда эмас, балки айнан ушбу ишни кўришда содир этилган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши мумкинлиги, ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асослар бўйича шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иш тугатилган тақдирда, иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг биринчи бандида назарда тутилган асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги, бироқ, аризачининг қардор раҳбари М.Ҳамидов ва суд бошқарувчиси З.Қодировга нисбатан ЖК 184-моддасининг учинчи қисми ва 1811-қисмининг биринчи қисми билан 2022 йил 8 январда жиноят иши қўзғатилганлиги суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, ушбу асосларда суд суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқиш қонунда назарда тутилмаганлиги, 2018 йил январь-декабрь ойларида қарздор ҳисоб рақамига 33 783,3 млн. сўм пул маблағлари келиб тушган тушумларини солиқ ҳисоботларидан яшириб келинганлиги ҳолатлари аризачига маълум бўлган ва маълум бўлиши лозим бўлганлиги, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 21-бандида банкротликни яшириш аломатлари банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек банкротликнинг соддалаштирилган тартиботлари жараёнида давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан аниқланиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ, камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилиши, 2018 йил якунига кўра тақдим қилинган ҳисоботларда балансда мавжуд тушумлар акс эттирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 134-моддасига кўра, солиқ, божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар, прокуратура органлари ҳамда тергов органлари солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, ўзлари олиб бораётган солиқ текширувлари ҳақидаги ўзида мавжуд материаллар тўғрисида бир-бирини хабардор қилиши, шунингдек мазкур органлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа зарур ахборот билан алмашишни амалга ошириши, демак, суд ҳужжатлари қабул қилинган даврда қарздорнинг 2018 йил январь-декабрь ойларида корхонага тушган тушумларни солиқ ҳисоботларидан яшириб келинган деб баҳона қилаётган ҳолатлари аризачи сифатида солиқ органига маълум бўлган ва маълум бўлиши лозим бўлганлиги, шунинг учун ушбу ҳолатлар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар билан қайта кўриб чиқишга асос бўлмаслиги, бироқ аризачи ушбу ҳолатлар аввалдан маълум бўлган бўлса, аризани 2022 йил 8 февралгача бўлиши кераклиги, бироқ аризачининг дастлабки орадан 10 ой ўтиб берилганлиги, бундан ташқари, аризачининг ушбу асослари бўйича суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги талаблари суднинг 2022 йил 6 июлдаги ажрими билан рад қилинганлиги, бироқ биринчи инстанция суди иш учун муҳим ҳолатларга ва жавобгарнинг эътирозларига баҳо бермасдан, барвақт хулосага келганлигини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Самарқанд шаҳар бўлимининг аниқланган ҳолат юзасидан қарздор раҳбари М.Ҳамидов ва суд бошқарувчиси З.Қодировларга нисбатан 2022 йил 8 январда ЖК 184-моддасининг учинчи қисми ва 1811-қисмининг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлиб, унда қарздор раҳбари М.Ҳамидов бюджетга тўлананиши лозим лозим бўлган 838,6 млн. сўм миқдоридаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида, корхонани қасддан банкротликка олиб келиш учун суд бошқарувчиси З.Қодиров билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари мобайнида корхонанинг ҳисоб рақамига авиачипталар савдосидан жами 33 738,3 млн сўм пул маблағлари келиб тушганганлиги, авиачипта савдосидан тушган тушумларни солиқ ҳисоботларидан яшириб, қарздорнинг ҳисоб рақамидаги маблағларни солиқ ҳисоботларидан яшириб, қарздор ҳисоб рақамидаги маблағларнинг 8 935,3 млн. сўмини “Мобил-Сервис” масъулияти чекланган жамиятига ва 501,6 млн сўмини “Карат Сервис Люкс” масъулияти чекланган жамиятига молявий ёрдам учун ўтказиб берганлиги, шундан 5 530,4 млн. сўми қайтарилмаган бўлса-да, суд бошқарувчиси томонидан тайёрланган хулосада корхонанинг икки йил давомида фаолият кўрсатганлигини корхонага тегишли бўлган мол-мулки молиявий ҳисоботларнинг бошланғич ҳужжатлари йўқолиб кетганлиги сабабларига асослантирувчи ҳужжатларни тақдим қилмасдан ҳамда ушбу ҳолатга муносабат билдирмасдан, суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари хулосада акс эттирилмаганлиги, натижада 2020 йил 28 сентябрда Самарқанд шаҳар иқтисодий суди томонидан қарздорни банкрот деб топилишига сабаб бўлганлиги қайд этилган. ИПК 327-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши белгиланган. Қарздор томонидан 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб-рақамига жами 33 738,3 млн. сўм пул маблағлари келиб тушганлиги, ушбу тушумлар солиқ ҳисоботларидан яшириб келинганлиги, қарздор корхонанинг ҳисоб рақамидаги маблағларнинг 8 935,3 млн. сўмини “Мобил-сервис” масъулияти чекланган жамиятига ҳамда 501,6 млн. сўмини “Карат сервис люкс” масъулияти чекланган жамиятига молиявий ёрдам учун ўтказиб бериб, шундан 5530,4 млн. сўми қайтарилмаганлиги ҳақида аризачига маълум бўлмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг ИПК 327-моддасининг биринчи қисми иккинчи ва учинчи бандларида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда судлар ИПК 327-моддасининг биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган ҳолатлар асосида қонуний тўхтамга келган. Демак, биринчи инстанция суди янги очилган ҳолатлар сифатида қарздор раҳбари Ҳамидов Мансуржон Мўминович ва суд бошқарувчиси Қодиров Зокир Мухтаровичларга нисбатан 2022 йил 8 январда жиноят иши қўзғатилганлиги, жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки терговнинг тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона ўтказилишини таъминлаш, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни олиш мақсадида қарздорнинг фаолияти бўйича қўшимча ҳужжатли тафтиш тайинланганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинмаганлиги ҳамда қарздор корхонанинг таъсисчилар сафидан муассислар чиқиб кетиши билан боғлиқ битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилмаганлиги, қарздор томонидан 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб-рақамига жами 33 738,3 млн. сўм пул маблағлари келиб тушганлиги ва мазкур тушумлар солиқ ҳисоботларидан яшириб келинганлиги аризачи томонидан ўрганилмаган. Шу боис, мазкур ҳолатлар биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида аризачига маълум бўлмаганлиги асоси билан қарздорни давлат реестрига тиклаб асосли тўхтамга келган. Қарздор томонидан 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жамиятнинг банк ҳисоб-рақамига авачипталар савдосидан келиб тушган жами 33 738,3 млн. сўмлик тушумларни солиқ ҳисоботларидан яшириб келганлиги камерал назорат текшируви натижасида аниқлаши мумкин бўлган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди ариза талабининг Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздордан ундирилади. Қарздор томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Tanais aero” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 6 февралдаги ажрими ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Tanais aero” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов