← Назад
Решение #602608 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/914-сонли
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар “Хххх”
МЧЖ зиммасига Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси “Obod” МФЙ ҳудудида
жойлашган қурилиши бошланган объектни смета ҳужжатларида кўрсатилмаган 6
қаватини демонтаж қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили – С.Бобожонов
(2022 йил 20 октябрдаги 01/2178-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ю.Нормуродова (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), иштирокида
очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар - “Хххх” МЧЖ зиммасига Нурафшон шаҳар,
Тошкент йўли кўчаси “Obod” МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши бошланган
объектни смета ҳужжатларида кўрсатилган 6 қаватини демонтаж қилиш ва қурилишмонтаж ишларини тўхтатиб туриш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Тошкент вилояти қурилиш бошқармаси, Тошкент
вилояти Уй-жой коммунал хўжалик бошқармаси ва Нурафшон шаҳар ҳокимлиги
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахслар
вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд учинчи шахслар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги “Қурилиш
соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида”ги Низоми ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги “Объектларда Давлат қурилиш
назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавфхатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496-сонли қарори
талабларини бажариш мақсадида “Хххх” МЧЖ томонидан олиб борилаѐтган қурилиш
монтаж ишларида шаҳарсозлик қоидаларига риоя қилинганлиги ва тегишли
ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилганда жамият
томонидан 6 қават қуриб битказилган бўлиб, лойиҳа смета ҳужжатларига кўра, 5+
мансарда қават бўлиши лозимлигини, бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлиги
таъсир қилувчи шунингдек инсон саломатлиги ва хаѐтига таҳдид солиши
мумкинлигини,
объект
қурилиш
лойиҳа
смета
ҳужжатларига
амалга
оширилмаганлигини,қурилиш ишлари ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан
амалга оширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5
февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни
назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
қарори 2-банди 2-кичик хатбошисида Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат
инспекцияси қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат
бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни
бартараф этиш камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж
ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво
билан судга мурожаат қилиши кўрсатиб ўтилганлигини, юқоридаги қарорлар билан
тасдиқланган регламентга жавобгар амал қилмасдан тегишли рухсатномалар олмасдан
6-қаватини
қурганлиги
юзасидан
далолатнома
расмийлаштирилиб
огоҳлантирилганлигини, жамиятнинг лойиҳа смета ҳужжатларига тегишли
ўзгартириш киритмаганлиги учун Маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисида баѐннома
расмийлаштирилиб, 2023 йил 24 февралдаги Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги
қарор билан жамиятга жарима қўлланилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили мазкур низоли объектнинг
биринчи лойиҳа ҳужжатларига кўра, бино 5+1 кўринишида яъни, беш қаватли унинг
олтинчи
қавати
монсардага
мўлжалланганлигини
билдириб,
мутасадди
ташкилотлардан қўшимча қурилишларга нисбатан тегишли рухсатномалар олиш учун
суддан мухлат беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини,
кўрсатмаларини ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 31
январдаги 46-сонли қарори билан Нурафшон шаҳар “Обод” МФЙ, Тошкент йўли
кўчаси ҳудудида “Хххх” МЧЖ “Кўп қаватли қуйи қаватларида савдо дўконлар ва
юқори қаватларида яшаш уйларини ҳамда ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш”
мажмуасини қурилиши учун ер майдони ажратилган.
Хххх томонидан Нурафшон шаҳар “Обод” МФЙ ҳудудида “Хххх” МЧЖ
томонидан олиб борилаѐтган қурилиш монтаж ишларида шаҳарсозлик қоидаларига
риоя қилиниши юзасидан назорат текшируви ўтказилган.
Хусусан, текширишда лойиҳа смета ҳужжатларига кўра, жамият бинонинг
ташқи фасади ва мансарда қисми ўрнига қўшимча бир қават қўшилиб, ШНК талабига
риоя этилмаган ҳолда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан ва экспертиза хулосаси
олинмасдан олти қаватли савдо дўконлар ва яшаш уйлари биносини қурганлиги
юзасидан 2023 йил 22 февралда далолатнома расмийлаштирилиб жавобгар
огоҳлантирилган.
Шунингдек, “Хххх” МЧЖга қурилиш меъѐрлари ва қоидалари талабларининг
бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 2023 йил 8
февралда 769-сонли ҳамда 2023 йил 22 февралда 895-сонли ѐзма кўрсатмалар
берилган.
Бироқ, жавобгар “Хххх” МЧЖга нисбатан кўп қаватли бино ташқи фасади ишчи
лойиҳа талаби ўзгартирилиб амалга оширилганлиги ҳамда бинонинг қаватларида
конструкция элементлари ишчи лойиҳага зид равишда амалга оширилганлиги учун
Маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисида баѐннома расмийлаштирилиб 2023 йил 24
февралдаги Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор билан жамиятга нисбатан
жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200сонли қарорининг 5-иловасида “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни
рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий
Регламентининг 5-бандида қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш
ишларини амалга ошириш тақиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилишмонтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорида инспекция ва
ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида бино
ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон
саломатлиги ва ҳаѐтига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган
ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга
оширишни талаб қилишга ҳакли эканлиги қайд этилган.
ПҚ-4586-сонли қарорнинг 2-бандига кўра, инспекция ва унинг ҳудудий
инспекцияларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат
бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни
бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилишмонтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш
тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар Хххх юқоридаги қарорлар талабларига риоя қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра,
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ѐки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ѐки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган
иморат ҳисобланади.
Ишни кўриш давомида жавобгар “Хххх” МЧЖ томонидан қўшимча
қурилишлар юзасидан инструментал техник текширув хулосаси, лойиҳа ҳужжатларига
ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан далиллар тақдим этилмади.
Бундай ҳолатда суд даъвогар Ххххнинг жавобгар - “Хххх” МЧЖ зиммасига
Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси “Obod” МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши
бошланган 6 қаватли объектни қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ҳамда
лойиҳа смета ҳужжатларида кўрсатилмаган 6-қаватни демонтаж қилиш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга келиб чиқиб, ФКнинг 212, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 68, 72,
75, 118, 128, 170, 176-184-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Хххх” МЧЖ зиммасига 1 (бир) ойлик муддатда Нурафшон шаҳар,
Тошкент йўли кўчаси “Obod” МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши бошланган 6
қаватли объектни қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ҳамда лойиҳа смета
ҳужжатларида кўрсатилмаган 6-қаватни демонтаж қилиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар - “Хххх” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - Хххх фойдасига 30.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Хххх” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш (протест
келтирилиш) мумкин.
Т.Салимов