← Назад
Решение #602628 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 40 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-23-2206/20-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья - У.Сабиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар Джаббаров Мурадулло Ходжиакбаровичнинг вакили
адвокат У.Мамадияров (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогарлар “Medikal Capital LLP” компанияси (Англия) номидан ишончли
вакили Сулейманов Фарход Мавлянович ҳамда Джаббаров Мурадулло
Ходжиакбаровичларнинг, жавобгар Талеббеков Атабек Зухаковични
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма
корхонасининг иштирокчилари таркибидан чиқариш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Medikal Capital
LLP” компанияси (Англия) вакили Ф.Сулейманов ҳамда Джаббаров
Мурадулло Ходжиакбаровичларнинг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Medikal Capital LLP” компанияси (Англия) номидан ишончли вакили
Сулейманов Фарход Мавлянович
ҳамда Джаббаров Мурадулло
Ходжиакбаровичлар (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади)
Қорақалпоғистон Республикаси судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Талеббеков Атабек Зухакович (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)ни масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex”
қўшма корхонаси иштирокчилари таркибидан чиқаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 7 октябрдаги ажрими билан “Real Vita Pharma”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси (бундан буён матнда учинчи
шахс деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Джаббаров Мурадулло
Ходжиакбаровичнинг вакили адвокат У.Мамадияров апелляция шикоятида
баён этилган важларни қувватлаб, даъво талаби қонуний ва асосли
бўлганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Талеббеков Атабек Зухаковични ҳамда учинчи шахслар
“Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд
мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апеллция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини уларни иштирокисиз кўриб
чиқиш лозим деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонасининг устави ҳамда таъсис
шартномаси янги таҳрирда Нукус шаҳри Давлат хизматлар марказидан
2021 йил 22 апрель куни 363368-реестр рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ушбу Уставга асосан жамиятнинг устав фонди 28.499.949.217,68 сўмни
ташкил этиб, жамият иштирокчилари сифатида:
Талеббеков Атабек Зухакович – 16,44 % (4.684.293.718,10 сўм);
Джаббаров Мурадулло Ходжиакбарович – 49,64 % (14.146.695.828,80
сўм);
“Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти номидан раҳбар
Турабов Аъзам Абдурахманович – 1,75 % (500.000.000 сўм);
“Medikal Capital LLP” компанияси номидан ҳаракат қилувчи Турабов
Аъзам Абдурахманович – 32,17 % (9.168.959.670,78 сўм) улушга эга.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган
жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасига ариза билан
2
мурожаат қилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларга баҳо бериш унинг
манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими
томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, натижаси билан
текшириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал
кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан харакатдан тугатилган.
Даъвогарлар томонидан ушбу текширув беш ой давом этганлиги,
жавобгарнинг ёзган аризаларини текшириш жараёнида ички ва ташқи
аудитлар, банк ва Департамент ходимлари томонидан асбоб ускуналарни
кўздан кечириш харакатлари, баҳолаш ташкилотининг асбоб ускуналарни
баҳолаш ишларини ўтказилганлиги, жамиятнинг фаолият кўрсатишига
жиддий салбий таъсир кўрсатди деган важ билан судга жавобгарни
иштирокчилар таркибидан чиқаришни сўраб даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда - Қонун
деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисмига асосан жами улушлари
жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил
этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд
ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига
имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини
жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Қонуннинг 8-моддасида жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари
белгиланган бўлиб, унга кўра, жамият иштирокчилари қуйидагиларга
ҳақлидирлар:
қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда
жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган
тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг
бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда иштирок этиш;
жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд
унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган
тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга
тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу
Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда
исталган вақтда жамиятдан чиқиш;
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб
қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини
олиш.
3
Жавобгар эса мазкур ҳолатда ўзининг жамиятдаги манфаатларини
ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этиш ҳуқуқидан
фойдаланган.
Бундан
ташқари,
Қонунининг
9-моддасига
кўра
жамият
иштирокчилари:
қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор
қилмасликлари шарт.
Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши
мумкин.
Уставнинг 9.2.4-банди талабларига асосан жамият иштирокчиларининг
мажбуриятлари сифатида, “корхона” ва унинг иштирокчилари фаолияти
ҳақидаги сир тутилган ахборотларни ошкор қилмасликлари шартлиги
белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг ушбу мажбуриятларни қўпол
бузганлиги, яъни корхона ва унинг иштирокчилари фаолияти ҳақидаги сир
жавобгар томонидан ошкор қилинганлиги тўғрисидаги далиллар судга тақдим
этилмаган.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгар томонидан корхона
иштирокчилари таркибидан чиқаришни сўраб бир неча бор ариза билан
мурожаат қилганлиги, 2022 йил 2 июнь кунги корхона иштирокчиларининг
умумий йиғилиши билан жавобгар корхона иштирокчилари таркибидан
чиқарилиши ва унга тегишли бўлган улушни тўлаб бериш ҳақида қарор қабул
қилинганлиги, 2-сонли баённома ўз кучида эканлиги тўғрисидаги важлари
билан ҳам келиша олмайди.
Чунки, корхона иштирокчиларининг 2022 йил 2 июнь кунги 2-сонли
баённомага асосан корхонанинг устави ҳамда таъсис шартномасига тегишли
ўзгартишлар киритилмаган, ўзгартиш киритиш ҳақидаги мурожаат Нукус
шаҳар давлат хизматлар маркази томонидан рад этилган. Бу ҳолат Нукус
шаҳар давлат хизматлар марказининг 2022 йил 8 август кунги ҳамда 2022 йил
1 ноябрь кунги хатлари билан тасдиқланади.
Шунингдек, жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, бугунги
кунда корхонанинг иштирочилар таркибидан чиқмаслигини билдирган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарнинг жиноят ишлари
бўйича Нукус шаҳар судининг 2022 йил 31 октябрь кунги қарори билан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
40-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб
топилганлиги ҳолатларини жавобгар томонидан корхонанинг фаолиятига
тўсқинлиқ килувчи ҳаракати сифатида келтирган.
Бироқ, ушбу маъмурий иши доирасида жавобгарнинг ҳуқуқбузарликни
содир этган деб топилганлиги ҳолати ҳам корхонанинг фаолиятига тўсқинлиқ
килувчи ҳаракат деб ҳисобланмайди.
4
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмаслиги сабабли,
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар Джаббаров Мурадулло
Ходжиакбаровичнинг апелляция шикояти эса қаноатлантрилмасдан
қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан олдиндан тўланган суд
харажатлари даъвогар Джаббаров Мурадулло Ходжиакбаровичнинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 278 – 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
“Medikal Capital LLP” компанияси (Англия) вакили Ф.Сулейманов ҳамда
Джаббаров Мурадулло Ходжиакбаровичларнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Р.Хайдаров
5