← Назад
Решение #602629 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 209 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| лаши ФК | 123 | — | law | |
| бандида ФК | 123 | — | law | |
| ФКнинг | 123 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2201/1638-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Қурбонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ҳ.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар
Б.Убайдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили Ю.Мамадалиев (2022 йил 21 ноябрдаги
3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ал Комил Кеш”
фермер хўжалигининг жавобгарлар АТБ “Микрокредитбанк”, “Car commerce
industry” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар Шаҳрисабз
шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга нисбатан
АТБ “Микрокредитбанк” Шаҳрисабз шаҳар филиали, “Car commerce industry”
масъулияти чекланган жамияти ва “Ал Комил Кеш” фермер хўжалиги ўртасида
тузилган 20190080700434-сон реестр рақами билан рўйхатга олинган 2019 йил
6 декабрдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 февралдаги қарори устидан
даъвогар “Ал Комил Кеш” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар “Ал Комил Кеш” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида жавобгарлар
АТБ “Микрокредитбанк”, “Car commerce industry” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда асосий қарздор ёки МЧЖ деб юритилади) ҳамда
қўшимча жавобгар Шаҳрисабз шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус Н.Исмоилова (бундан буён матнда нотариус Н.Исмоилова деб
юритилади)га нисбатан АТБ “Микрокредитбанк” Шаҳрисабз шаҳар филиали,
МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган 20190080700434-сон реестр рақами билан
рўйхатга олинган 2019 йил 6 декабрдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги
ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси
жалб этилган.
Суднинг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини
қаноатлантириш рад этилиб, даъво талабининг АТБ “Микрокредитбанк”
Шаҳрисабз филиали ва нотариус Н.Исмоиловага нисбатан қисми бўйича иш
юритиш тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар судлов ҳайъатининг 2023 йил
10 февралдаги қарори билан 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги
каби важларини келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, 2019 йил
6 декабрдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида баён
этилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
ўрганилмаганлигини, банк ва даъвогар ўртасида тузилган мулкни гаровга
қўйиш ҳақидаги далолатномага фермер хўжалиги раҳбари имзо қўймаганлиги
ва кредит ҳужжатлари қалбакилаштирилганлиги, кредит маблағи бўйича
ҳужжатлар алдов йўли билан тузилганлиги тергов органлари томонидан
аниқланган бўлса-да, бунга эътибор қаратилмаганлигини, ушбу иш бўйича
банк ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигини, аммо муддати
ўтиб кетганлиги сабабли жавобгарликка тортилмасдан иш юритиш
тугатилганлигини, фермер хўжалиги раҳбари мулки гаровга қўйилганлигидан
хабари бўлмаганлигини, алдов ва ишончига кириш орқали ипотека шартномаси
тузилганлигини, кредит олган асосий қарздор раҳбари ҳозирда қидирувда
эканлигини, кредит маблағи ўзлаштирилганлигини, фермер хўжалиги
раҳбарининг
имзоси
қалбакилаштирилганлигини,
фермер
хўжалиги
раҳбарининг ўзи нотариал идорага борган бўлса-да, нима мақсадда ипотека
шартномасига имзо қўйганлигини билмаганлигини, амалдаги қонунчилик
бўйича бундай ҳолатда ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилишига асос
бўлишини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва суд
қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Жавобгарлар АТБ “Микрокредитбанк”, МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар
нотариус Н.Исмоилова ҳамда учинчи шахс Қашқадарё вилоят адлия
бошқармаси тегишли тартибда суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини жавобгарлар АТБ
“Микрокредитбанк”, МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар нотариус Н.Исмоилова
ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқиш лозим
деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2019 йил 5 декабрда жавобгар АТБ
“Микрокредитбанк”нинг Шаҳрисабз филиали ва МЧЖ ўртасида 1573-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар АТБ
“Микрокредитбанк” томонидан жавобгар МЧЖга 2022 йил 4 декабрга қадар
қайтариш ва йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 500 000 000 сўм
миқдорида, автомобил бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо мажмуасини қуриш
учун қурилиш материаллари сотиб олиш учун кредит маблағи ажратилган.
Кредитни таъминоти сифатида 2019 йил 6 декабрда жавобгар АТБ
“Микрокредитбанк” Шаҳрисабз филиали ва МЧЖ ва даъвогар ўртасида
тузилган ипотека шартномасига асосан даъвогарга тегишли бўлган Шаҳрисабз
шаҳар “Наматон” ҚФЙга қарашли Наматон кўчасида жойлашган умумий ер
майдони юзаси 2844,57 кв.метр бўлган маъмурий бино-иншоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган ҳамда 20190080700434-сон билан
давлат реестрида рўйхатга олинган.
Даъво талабида ҳамда шикоятда ипотека шартномаси бўйича мулкни
гаровга қўйишда алданганлиги, буни билмаганлиги, ушбу ҳолатлар тергов
органининг қарори билан аниқланганлиги ҳамда мулкни гаровга қўйиш
ҳақидаги далолатномага имзо қўймаганлиги билан боғлиқ асосларни келтириб,
ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони рад этишда даъвогар раҳбарининг
фермер хўжалигига тегишли бўлган мулкни гаровга қўйишда алданганлиги ва
буни билмаганлиги билан боғлиқ важларини иш ҳужжатларида мавжуд
далиллар инкор этиши яъни, ипотека шартномасини расмийлаштириш учун
тақдим этилган ва тарафлар 2019 йил 2 декабрда тузилган гаровга қўйилаётган
мулкни баҳолаш далолатномаси мулк эгаси фермер хўжалиги раҳбари
Ф.Бердиев томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланганлигини, Қашқадарё
вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлимининг
2022 йил 16 мартдаги 122-сонли хулосасида “2019 йил 2 декабрдаги бино ва
иншоотларни нархини келишиш далолатномасидаги Ф.Бердиев номидан
қўйилган имзо фуқаро Бердиев Фахриддин Умарович томонидан
бажарилмаганлиги” ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик
ва коррупцияга қарши курашиш бўлимининг 2022 йил 20 августдаги
“Айблилик масаласини ҳал қилмасдан жиноят ишини бир қисмини тугатиш
тўғрисида”ги қарорида қайд этилган фермер хўжалигига тегишли умумий
майдони 2844,57 кв.метр бўлган маъмурий бино-иншоотларни банк гаров
таъминотига қабул қилиш юзасидан тузилган далолатномадаги Ф.Бердиевнинг
имзоси сохталаштирилганлиги аниқланганлиги” ҳақида келтирилган асослар
билан қўшилмаслиги, низолашилаётган ипотека шартномаси даъвогар раҳбари
томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланганлиги билан асослаган.
Бироқ, Шаҳрисабз тумани, Наматон ҚФЙ, Наматон қишлоғида
жойлашган фермер хўжалигига тегишли умумий ер майдони 2844,57 кв.метр
бўлган
маъмурий
бино-иншоотларини
гаров
таъминоти
сифатида
топширилишида фермер хўжалиги раҳбари Ф.Бердиевнинг розилиги
олинмаганлиги, фермер хўжалигига тегишли бўлган кўчмас мулк қалбаки
ҳужжатлар тузиш ва фирибгарлик йўли билан гаровга қўйилганлиги, бундан
даъвогарнинг хабардорлиги бўлмаганлиги, ушбу ипотека шартномасини
тузилишига ва тасдиқланишига 2019 йил 2 декабрдаги мулкни гаров таъминоти
сифатида қабул қилиш учун нархини келишиш далолатномаси ва 2019 йил
5 декабрда тузилган мулкни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома асос
бўлганлиги сабабли 2021 йил 21 майда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Шаҳрисабз туман бўлими
томонидан асосий қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 167-моддаси учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши
қўзғатилган.
Бундан ташқари, АТБ “Микрокредитбанк”нинг Шаҳрисабз филиали
баҳолаш комиссияси аъзолари банк ходимлари Ф.Ташканов ва М.Хидировлар
2019 йил 2 декабрдаги мулкни гаров таъминоти сифатида қабул қилиш учун
нархини
келишиш
далолатномасидаги
фермер
хўжалиги
раҳбари
Ф.Бердиевнинг имзосини қалбакилаштириб, мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб,
ҳужжатларни қалбакилаштирилганлигини ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликлари аниқланган.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган МЧЖ раҳбари Пўлатов Абдували
Бобоқуловични сиртдан айбланувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб
этиш ва унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси
4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”,
“б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилинган тергов органининг
2022 йил 31 августдаги қарорида А.Пўлатов нотариус олдида фермер хўжалиги
раҳбарини МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари киритилганлигини ишонтириш учун
уни шартномада жамиятнинг раҳбари эканлиги ҳақидаги жумлани қўшиб
ноқонуний 2019 йил 6 декабрь куни нотариал тасдиқланган битимга асосан
ноқонуний равишда гаровга қўйилишига эришиб, ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Низо предмети бўлган АТБ “Микрокредитбанк” Шаҳрисабз шаҳар
филиали, МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган 20190080700434-сон реестр
рақами билан рўйхатга олинган 2019 йил 6 декабрдаги ипотека шартномаси
2-бандида фермер хўжалиги раҳбари Бердиев Фахриддин Умарович МЧЖ
раҳбари сифатида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 166-моддасига кўра, мулк дахлсиздир ва қонун билан
қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча
субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Демак мазкур ҳолатда мулкдор Бердиев Фахриддин Умаровичнинг мулки
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда қалбаки ҳужжатлар асосида алдов йўли билан,
қонунчилик талабларига зид равишда тузилган битим орқали гаровга қўйилган.
ФКнинг 116-моддасига кўра қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида
назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда
назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши
ФКнинг 123-моддасига асосан алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф
вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган
битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта
ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан
фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28
ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 14-бандида ФКнинг
123-моддасига мувофиқ, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг
иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим,
шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай
шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб
қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 123-моддаси
қоидалари жисмоний шахслар томонидан ҳам, юридик шахслар томонидан ҳам
тузилган битимларга нисбатан татбиқ этилади.
ФКнинг 123-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар алдаш,
зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда
келишиши таъсирида ва оғир ҳолатлар юз бериши тушунчаларини
бир-биридан аниқ фарқлашлари лозим.
14.1-бандида алдаш деганда, бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим
этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш
йўли билан қасддан чалғитиш тушунилади. Алдаш битим элементларига
нисбатан ҳам, унинг доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан,
битимни тузиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши
мумкин.
Алдаш бир тарафнинг бошқа тарафни битим тузишга ундаш воситаси
бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлади”.
Мазкур ҳолатда асосий қарздор раҳбари А.Пўлатов фермер хўжалиги
рахбари Ф.Бердиевнинг ишончига кириб, уни сохта ҳужжатлар билан чалғитиб,
ёлғон маълумотлар тақдим этиб, битимни тузишга таъсир этувчи фактлар
ҳақида сукут сақлаб, уни шу йўл билан қасддан чалғитиб, унинг мулкини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлик ҳолатлари тергов-суриштирув йўли
билан аниқланган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ва апелляция инстанция суди
иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
бермасдан даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага
келган.
Бундан ташқари биринчи инстанция суди даъвонинг нотариус
Н.Исмоиловага нисбатан бўлган қисми иқтисодий суднинг судловига тааллуқли
эмас деб ҳисоблаб, иш юритишни тугатиш тўғисида процессуал хатоликка йўл
қўйган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
16 мартдаги 156-сон Қарори билан тасдиқланган “Хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 5-бандида нотариус юридик шахс ташкил этмасдан фаолият
юритади, банкда ҳисобварақ очади, ходимлар билан меҳнат шартномалари
тузади ва уларни бекор қилади, иш фаолиятини ташкил этиш учун
мутахассислар ёки юридик шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар
тузиш ҳуқуқига эга бўлади.
Демак нотариуслар фаолияти юридик шахсга тенглаштирилган.
Апелляция инстанцияси суди эса суд мажлиси баённомасини 2023 йил
9 февралда расмийлаштириб, қарорни эса 2023 йил 10 февралда эълон қилиб
процессуал хатоликка йўл қўйган.
2023 йил 10 февралда бўлиб ўтган суд мажлиси юзасидан суд мажлиси
баённомаси юритилмаган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилишни, иш юзасидан даъвони қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни, АТБ “Микрокредитбанк” Шаҳрисабз шаҳар филиали,
МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган 20190080700434-сон реестр рақами билан
рўйхатга олинган 2019 йил 6 декабрдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан ишни кассация
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 500 000 сўм давлат божи ва
30 000 000 сўм почта харажатлари ундиришни, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 297, 301-303, -моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Шахрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Даъво қаноатлантирилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” Шаҳрисабз шаҳар филиали, “Car commerce
industry” масъулияти чекланган жамияти ва “Ал комил кеш” фермер хўжалиги
ўртасида тузилган 20190080700434-сон реестр рақами билан рўйхатга олинган
2019 йил 6 декабрдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топилсин.
“Car commerce industry” масъулияти чекланган жамиятидан “Ал Комил
Кеш” фермер хўжалиги фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Мазкур қарор асосида ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев
Р.Хайдаров