← Назад
Решение #602631 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 19 апрель
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****** раислигида,
судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Қуйичирчиқ туман
прокуратураси “******” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "******"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича
7.797.062,15 сўм асосий қарз ҳамда 2.016.158,71 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризани тарафлар иштирокисиз, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси “******” акциядорлик жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия
тўловлар бўйича 7.797.062,15 сўм асосий қарз ҳамда 2.016.158,71 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Қуйичирчиқ туман прокуратураси бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаси 2, 3қисмларини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган
хулосага келди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили А.Инамов
жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб
берилганлигини
лекин
жавобгар
томонидан
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини маълум қилган.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти
шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси
етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 7.797.062,15 сўм қарздорликка
йўл қўйган, қарздорликни ихтиѐрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз
қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун
ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 7.797.062,15 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан истеъмолчи
етказиб берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни
амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1
фоизи миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан
2.016.158,71 сўм пеня ундиришни сўраган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, суд даъвогарнинг 2.016.158,71 сўм
миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнингмулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд пеня миқдорини камайтирган ҳолда жавобгар
ҳисобидан 1.100.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, ушбу модданинг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
“******” акциядорлик жамияти фойдасига 7.797.062,15 сўм асосий қарз,
1.100.000 сўм пеня ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари;
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья:
******