← Назад
Решение #602640 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 108 | — | code_article | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 109 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 апрель
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/1370-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов, раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар – "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 30 000 000 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили М.Мансуров
(2023 йил 18 апрелдаги 1-сонли ишончнома асосида), очиқ суд мажлисида суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар – Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
30 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар бугунги суд мажлисига келмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 6бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, у ёки унинг вакили суд мажлисига
келмади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишни кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Иш ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини
даъвогарга ―Гибрид почта‖ хизмати орқали 2023 йил 11 апрелда суд ҳужжати
топширилгани ҳақидаги маълумот мавжуд.
Бироқ, суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишга розилик бермади. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг ишни унинг
иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас.
Ушбу кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли ―Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида‖ги Қарорининг 21-бандида
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади.
Даъво аризасни кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг
108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво
аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Мазкур қонун ҳужжатларига асосан суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъвогар
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, биринчи суд мажлисига
келмаганлиги ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида арз қилмаганлиги
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат
божи тўловидан томонлар озод этилганлигини инобатга олишни, почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 6-бандига ва 108, 195-197, 199- модда асосланиб, суд
қ и л д и:
Даъвогар – Ххххнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Салимов