← Назад
Решение #602661 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 354 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2201/5344-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
Р.Асқаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 апрель
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Т.Атабоевнинг раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва А.Абдураҳмоновдан
иборат таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Андижон туман “Тиббиёт
бирлашмаси” вакили Р.Тўҳтасинов (2023 йил 08 февраль кунги 01-14/86сонли ишончнома асосида), “O’zbekinvest” Eksport-import sug’urta
Kompaniyasi” акциядорлик жамияти вакили М.Пиримов (2023 йил 01
февраль кунги 01/33-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Избоскан
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув
қарорининг
қонунийлигини
“O’zbekinvest”
Eksport-import
sug’urta
Kompaniyasi” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон туман “Тиббиёт бирлашмаси” (кейинги ўринларда матнда
“даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “O’zbekinvest” Eksport-import sug’urta Kompaniyasi” акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб аталади) ҳисобидан
40.000.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 800.000 сўм давлат божи ва
24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 7 ноябрь ва 2023 йил 2 февралдаги ажримлари
билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Андижон вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармаси ҳамда гувоҳ
сифатида Б.Эргашев ва танлов асосида тиббиёт бирлашмаси ходимлари
О.Хожиматова, Х.Мухтаров, Г.Тожибоева, Г.Холдарова, И.Рўзиматовалар жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан
40.000.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 800.000 сўм давлат божи ва
24.000 сўм почта харажати даъвогар ҳисобига ҳамда 75 000 сўм
видеоконферанцалоқа режими билан боғлиқ суд харажати Олий суднинг
депозит хисоб рақамига ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг 16.02.2023
йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, суд харажатларини даъвогар
ҳисобидан ундиришни сўраган.
Апелляция суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили берган
кўрсатмасида, апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга тўлиқ баҳо бермаганлиги,
жавобгар белгиланган тартибда мажбуриятини бажарганлигини, даъвогар
томонидан жамият ишчиларини ихтиёрий суғурта қилишларини билдириб
ишчи-ходимларни руйхатини ва тўловларни амалга оширганлиги, шунга
кўра жавобгар томонидан ҳар бир ишчи ходимлар (руйхат асосида)га суғурта
полислари ёзилганлиги, суғурта полиси шартнома ўрнида бўлишини,
белгиланган тартибда расмийлаштирилган суғурта полисларини ишчи
ходимларга эмас, балки жамият хисобчисига етказилганлигини билдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво рад этишни, суд ҳаражатларини
даъвогар хисобидан ундиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
кўрсатма бериб, биринчи инстанция суди асосли ҳал қилув қарори қабул
қилганлигини, жавобгар билан жамият ходимлари ўртасида ихтиёрий
суғурта шартномалари тузилмаганлиги, суғурта полиси ҳам ходимларга
берилмаганлиги, жавобгар томонидан бирор марта ходимлар билан
ихтиёрий равишда суғурта қилишлари ҳақида улар билан розилиги
олинмаганлиги, жавобгар томонидан суғурта шартномаси ёки суғурта
полиси мавжудлиги тўғрисида бирор шахсга берилганлигини тасдиқловчи
маълумотлар тақдим қилмаганлиги, ўзларида мавжуд турган суғурта
полислари ҳам бир томонлама тўлдирилганлиги, улар бирорта жамият
ходимлар томонидан имзоланмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳашл қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция инстанция судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатлар,
апелляция судига тақдим қилинган маълумотлар ва тарафларнинг
берган кўргазмаларини ўраниб, жавобгарни апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанция суди учун
олдиндан тўланган давлат божи
ва почта харажатини зиммасида
қолдиришни, жавобгар ҳисобидан видеоконферанцалоқа хизмати учун
75.000 сўм почта ҳаражатини Олий суд депозит ҳисоб-рақамига ундиришни
лозим топади.
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик
жамияти томонидан 12.11.2021 йилда тасдиқланган “Бахтсиз ҳодисаларни
суғурта қилиш қоидалари”ни 1.1-бандида Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигига сақлаш учун топширилган 1-класс Суғурталаш
қоидаларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, бахтсиз ҳодисалардан
суғурталашнинг
асосий
шартларини
белгилашлиги,
1.2-бандида
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти
жисмоний
шахслар
билан
бахтсиз
ходисалардан
суғурталаш
шартномаларини тузиб, уларнинг асосида Суғурта қиолдирувчини ёки
Суғурта шартномасида кўрсатилган бошқа шахснинг соғлиги ва ҳаётига
зарар етказилганда суғурта тўловларни амалга оширишлари белгиланган.
Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, жавобгар (суғурта компанияси)
даъвогар (туман тиббиёт бирлашмаси)га келиб ходимлар орасида тарғибот
ишларини амалга оширмаганлиги, ходимларни розилиги олинмаганлиги,
даъвогар (тиббиёт бирлашмаси) томонидан ходимларни ихтиёрий суғурта
бўлиши бўйича йиғилиш баённомаси ҳам мавжуд эмаслиги, ходимлар
ихтиёрий суғурта бўлиш бўйича ариза тақдим этишмаганлиги, ҳар бир
ходимнинг ўз ҳисобидан пул маблағларини ихтиёрий суғурта учун
ўтказмаганлиги, фақатгина собиқ хисобчи Б.Эргашев дастлаб бюджет
ҳисобидан маблағ ўтказиб берган ва ходимлар рўйҳатини суғурта
компаниясига тақдим этган.
Бироқ, жавобгар (Суғурта компанияси) эса ўтказилган маблағ ва
тақдим этилган рўйхат бўйича суғурта полислари расмийлаштириш билан
чекланган ва суғурта полисларини суғурталанган шахсларга тақдим этмаган
ва полислар асосида тузилган шартномалар суғурталанган шахс томонидан
имзоланмаган.
Бундай ҳолатда суд, суғурта шартномаси тузилмаган ва ходимлар
ихтиёрий равишда суғурта қилинмаган деб ҳисобланади.
Зеро,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда
эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди,
шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган
мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасноэканлиги, мазкур
Кодексининг 914-модасида, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта
қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий
ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
Маълум бўлишича, даъвогарнинг ходимларини суғурта қилиш учун
жавобгарнинг вакиллари тиббиёт бирлашмасига борган, лекин тиббиёт
бирлашмасининг ходимлар билан учрашмаган ва тушунтириш ишларини
олиб бормаган, фақатгина тиббиёт бирлашмасининг хисобчиси Б.Эргашев
билан гаплашган ҳолда 04.08.2020 йилда 10 000 000 сўм, 10 000 000 сўм ва
20 000 000 сўм жами 40 000 000 сўм маблағлар Б.Эргашев томонидан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Мазкур ҳолатдан даъвогар қачонки Андижон туман прокуратураси
томонидан 20.04.2022 йилда даъвогар (туман тиббиёт бирлашма) мансабдор
шахсларига нисбатан қўзғатилган 032033/2022-2CU-сонли жиноят ишининг
тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлган.
Апеляция
шикоятида жавобгар
мажбуриятини
бажарганлиги
таъкидланса-да, лекин судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важларига
қўшилмайди.
Боиси, жавобгар билан даъвогар (тибиёт бирлашмаси) ходимлари
ўртасида суғурта шартномаси тузилганлиги ёки суғурта полиси фуқароларга
етказилганлиги тўғрисида хужжатлар мавжуд эмас ва судга тақдим қилмади.
Шунга кўра, суғурта шартномаси тузилмаган ёки суғурта полиси
фуқароларга етказилмаганлиги маълум бўлди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесуал кодексининг
68-модасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
акциядорлик жамияти томонидан 12.11.2021 йилда тасдиқланган “Бахтсиз
ҳодисаларни суғурта қилиш қоидалари”ни 8.2-бандида икинчи қисмида
Суғурталовчи вакилари Суғурта полисини нусҳасини Суғурта қилдирувчи
Полисни ва Суғурта қоидаларини олганлигини ўз имзоси билан
тасдиқлангандан сўнг олиб қолиниши белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов таркиби, апелляция шикоятида жавобгарни
билдирган эътирозлари асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
278-моддаси биринчи қисм 1-кичик бандида апелляция суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан апелляция инстанция судлов таркиби
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган 400.000 сўм давлат божи
ва 30.000 сўм почта харажати зиммасида қолдиришни, апелляция шикояти
видеоконферансалоқа орқали кўрилганлиги сабабли 75.000 сўм Олий суд
депозит ҳисоб-рақамига жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“O’zbekinvest” Eksport-import sug’urta Kompaniyasi” акциядорлик
жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“O’zbekinvest” Eksport-import sug’urta Kompaniyasi” акциядорлик
жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган
400.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
“O’zbekinvest” Eksport-import sug’urta Kompaniyasi” акциядорлик
жамияти ҳисобидан апелляция шикояти видеоконферансалоқа орқали
кўрилганлиги сабабли 75.000 сўм Олий суд депозит ҳисоб-рақамига
ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Ҳайъат раиси
Т.Атабоев
аъзолари
Д.Убайдуллаев
А.Абдурахмонов