← Назад
Решение #602664 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 268 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2201/815-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья Т.Маматожиев
Апелляция инстанцияси судида
шикоятни қайтарган
судья И.Турсунов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 19 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
ва
Б.Убайдуллаевдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Асакабанк” акциядорлик тижорат
банки вакиллари А.Асқархонов (2023 йил 4 январдаги 20-05/13-сонли
ишончнома), Ф.Мирзаев иштирокида “Асакабанк” акциядорлик тижорат
банкининг “Мохигул дизайн бизнес” шўъба корхонаси ва “Мохигул”
хусусий фирмасига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул
қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатиниг 2022 йил 30 декабрдаги ажрими устидан берилган “Мохигул
дизайн бизнес” шўъба корхонасининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Асака банк”
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Мохигул дизайн бизнес” шўъба корхонаси (бундан буён матнда
Жавобгар деб юритилади) ва “Мохигул” хусусий корхонасидан (бундан
буён матнда Қўшимча жавобгар деб юритилади) 231 000 АҚШ доллар
кредит қарзи, 33 000 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи,
3 629,82 АҚШ доллари кредитга ҳисобланган фоиздан қарз,
664,62 АҚШ доллари муддати ўтган қарзга ҳисобланган орттирма фоиз
қарзи, 25 384,95 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи, жами
293 679,39 АҚШ доллари ундиришни, жами қарздорликнинг
64 432,50 АҚШ доллари қисмини Қўшимча жавобгар зиммасига
белгилашни ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, Банк
фойдасига Жавобгар ва Қўшимча жавобгардан 231 000 АҚШ доллари
кредит қарзи, муддати ўтган асосий қарздорлик 33 000 АҚШ доллари,
кредитга ҳисобланган фоиз 3 629,82 АҚШ доллари, муддати ўтган
қарздорликка ҳисобланган орттирма фоиз қарздорлик 664,62 АҚШ
доллари, муддати ўтган фоиз қарздорлик 25 384,95 АҚШ доллари, жами
293 679,39 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ундирилиши,
Қўшимча жавобгар қарздорлигининг чегараси 64 432,50 АҚШ доллари
доирасида белгиланиши, ундирувни гаров мулкига қаратилиши
белгиланган. Шунингдек Жавобгардан Банк фойдасига 21 600 сўм почта
харажати ҳамда Республика бюджетига 63 952 035,11 сўм давлат божи
ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 декабрдаги ажрими
билан Жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш
рад этилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанция судининг 2022 йил
30 декабрдаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда хабардор
қилинган Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида
вакилларининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида Палата,
Жавобгар
ва Қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили Жавобгарнинг кассация
шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлигини билдириб,
Жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати Банк вакилининг тушунтиришини тинглаб,
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама
қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
Жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 28 апрель
куни қабул қилинган.
Биринчи инстанция судида ўтказилган суд мажлисида Жавобгар ва
Қўшимча жавобгар вакили Ж.Малабаев иштирок этган ва ҳал қилув
қарори қабул қилинган санадан хабардор бўлган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув
қарорининг нусхаси 2022 йил 6 май куни Жавобгар ва Қўшимча
жавобгарга топширилган.
Суднинг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори 2022 йил 30 май
куни қонуний кучга кирган бўлса-да, Жавобгар апелляция шикояти
билан 2022 йил 22 декабрь куни апелляция инстанцияси судига
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасига кўра, агар
қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят
қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул
қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан
берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни
рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад
этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар,
шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини
бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум
бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Демак, Жавобгар апелляция инстанцияси судига апелляция шикояти
билан ИПКда назарда тутилган апелляция шикоятини бериш
муддатларини ўтказиб юборган ҳолда мурожаат қилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси асосли
равишда қаноатлантириш рад этилган. Чунки, илтимоснома ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан саккиз ойдан кейин берилган
ва апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабабларини узрли деб топиб бўлмайди.
ИПК 268-моддасининг биринчи қисми 4-бандида, агар апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса, судья апелляция шикоятини иш
юритишга қабул қилишни рад этиши белгиланган.
Демак, апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш учун асослар мавжуд эмаслиги боис, апелляция
инстанцияси судининг судьяси Жавобгарнинг апелляция шикоятини
беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда Жавобгарнинг
апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилишни рад этиш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди
судьясининг 2022 йил 30 декабрдаги ажримини ўзгаришсиз,
Жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатларини
Жавобгар зиммасида қолдиришни, апелляция шикоятини қабул
қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти билан
мурожаат қилишда давлат божи тўланиши назарда тутилмаганлигини
инобатга олишни лозим топади.
Баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303,
305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатиниг
2022 йил 30 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, “Мохигул дизайн бизнес”
шўъба корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев
Ш.Мирзахакимов