Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/916 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИСЛОМ-ОТА фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сангзор Текстил масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083205 Claim ID 3260069 PDF Hash 191ec0de381282ec... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/916-сонли иш АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 20 апрель 2023 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар ИСЛОМ-ОТА фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамиятидан 56610000 сўм асосий қарз ва 25000000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши вакили Т.Токтамишев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Атабоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ИСЛОМ-ОТА фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 56610000 сўм асосий қарз ва 25000000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисига қадар даъводан воз кечиш тўғрисида судга ариза тақдим қилиб, даъво аризасини ижросиз қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили Т.Токтамишев даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Атабоев даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши қонунчиликка хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 131-133, 195-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар ИСЛОМ-ОТА фермер хўжалигининг унинг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши томонидан киритилган даъводан воз кечиши қабул қилинсин. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг даъвогар ИСЛОМ-ОТА фермер хўжалиги манфаатида жавобгар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамиятидан 56610000 сўм асосий қарз ва 25000000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ихтиёрий тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажатлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов