Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 10-1610/14675 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узмарказимпекс акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ТИФ Миллий банк
Source ID 1076669 Claim ID 3222141 PDF Hash 41dd13412f51ef42... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 102-моддаси ИПК 102 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
10-1610/14675-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда иш юритишни тўхтатган судья А.Абдуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 10-1610/14675 2023 йил 19 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори М.Қурбонованинг прокурорлигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзмарказимпекс” АЖ манфаатида жавобгарлар ТИФ “Миллий банки” ва ТИФ “Миллий банки” Яшнобод (хамза) филиалидан асоссиз ечиб олинган 1 000 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун 100 000 АҚШ доллари жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Олий суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажрими устидан “Ўзмарказимпекс” АЖ томонидан берилган апелляция шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзмарказимпэкс” АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ТИФ “Миллий банки” ва ТИФ “Миллий банки” Яшнобод (Хамза) филиалидан асоссиз ечиб олинган 1 000 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун 100 000 АҚШ доллари жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2016 йил 28 июндаги ажрими билан “Азия инвест банк” АЖ, “Ўзтадбиркорэкспорт” МЧЖ, “Ўзтадбикорэкспорт” АЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2016 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган. ТИФ “Миллий банки”дан “Ўзмарказимпэкс” АЖ фойдасига асоссиз ечиб олинган 1 000 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун 100 000 АҚШ доллари жарима ундирилган. ТИФ “Миллий банки” Яшнобод (Хамза) филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 17 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ТИФ “Миллий банки”нинг аризасида ТИФ “Миллий банки” ва “UZ TRADE” АЖ ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш сўралган. Суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими билан ТИФ “Миллий банки” ва “Ўзмарказимпэкс” АЖнинг ҳуқуқий вориси “UZ TRADE” АЖ ўртасида 2019 йил 23 январда тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган. Суднинг 2019 йил 19 мартдаги ажрими билан “Ўзмарказимпэкс” АЖнинг 2019 йил 23 январдаги ажрим устидан берган кассация шикояти қайтарилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 26 июлдаги қарори билан суднинг 2019 йил 19 мартдаги ажрими бекор қилинган. Назорат шикоятининг 2019 йил 23 январдаги ажримга нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Иш янгидан кўриш учун кассация инстанцияси судига юборилган. Кассация инстанцияси судининг 2019 йил 28 августдаги қарори билан ТИФ “Миллий банки”нинг “Ўзмарказимпэкс” АЖни ҳуқуқий вориси “UZ TRADE” АЖ билан алмаштириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирмасдан қолдирилган. 2019 йил 23 январдаги ажрим бекор қилиниб, ТИФ “Миллий банки”нинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Иш бўйича ижро иши тикланган. Олий суднинг 2019 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ТИФ “Миллий банки”нинг кассация инстанцияси судининг 2019 йил 28 августдаги қарори устидан берилган назорат шикоятини кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган. Олий суднинг 2019 йил 31 октябрдаги ажрими билан назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисида 2019 йил 26 сентябрдаги ажрим бекор қилинган. ТИФ “Миллий банки”нинг назорат шикояти иш юритишга қабул қилиниб, уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими ва кассация инстанцияси судининг 2019 йил 28 августдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Олий суднинг биринчи инстанциясига юборилган. Суднинг 2019 йил 26 ноябрдаги ажрими билан 10-1610/14675-сонли иш Олий суд биринчи инстанциясининг иш юритувига қабул қилинган. Шунингдек 2016 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан 2016 йил 17 ноябрда берилган ижро варақасининг ижроси келишув битимини тасдиқлаш масаласи ҳал этилгунга қадар тўхтатилган. Суднинг 2022 йил 10 февралдаги ажрими билан "Ўзтрейд" АЖ тугатилаётган "Ўзмарказимпэкс" АЖнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар иш юритиш тўхтатилган. Айнан шу тоифадаги 10-1610/14674-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 10 февралдаги иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги ажрим ва ушбу ажримни ўз кучида қолдириш тўғрисида апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 11 майдаги қарори кассация инстанцияси судининг 2023 йил 16 январдаги қарори билан бекор қилинган. Шу боис, мазкур иш бўйича ҳам иш юритиш тикланган. 10-1610/14675 10-1610/14675 Олий суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан иш юритиш тўхтатилган. Даъвогар Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажримини бекор қилишни ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Прокурор суднинг 2023 йил 28 февралдаги ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида фикр билдирди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган “Ўзмарказимпекс” АЖ, ТИФ “Миллий банки”, “Ўзтрейд” АЖ, “Азия инвест банк” АЖ, “Ўзтадбиркорэкспорт” МЧЖ, “Ўзтадбикорэкспорт” АЖ ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан судлов ҳайъати ишни ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Судлов ҳайъати, иш бўйича бўйича прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли Қарорида “Ўзмарказимпекс” АЖ ва “Ўзинтеримпекс” АЖ негизида “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ (Ўзтрейд” АЖ) тузиш, “Ўзтрейд” АЖ тугатилаётган “Ўзмарказимпекс” АЖ ва “Ўзинтеримпекс” АЖларнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган. ИПК 102-моддасининг иккинчи бандига асосан ишда иштирок этувчи шахс бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда, иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли. Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда “Ўзтрейд” АЖ тугатилаётган “Ўзмарказимпекс” АЖнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади. 4 ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган. Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 28 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, “Ўзмарказимпекс” АЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. 10-1610/14675 Раислик қилувчи Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов Б.Исрайлов