← Назад
Решение #602686 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| нинг | 118 | 1 | law |
Текст решения
9 999 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2023 йил 19 апрель
4-1806-2301/435-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Яккабоғ туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар «Асил
Дил Эъзоз» фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар “Оқ сарой кластер” МЧЖга
нисбатан берган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Ф.Нормуродов (2023 йил 1 мартдаги №20-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Н.Қурбонов(2023 йил 2 февралдаги №54/02-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
даъвогар «Асил Дил Эъзоз» (кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Хўжалик” деб
юритилади) фермер хўжалиги манфаатида “Оқсарой кластер” МЧЖ (кейинги
ўринларда “Жавобгар” ёки “Тайёрловчи” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси
билан мурожаат этиб, даъвогар фермер хўжалиги ва жавобгар “Оқсарой кластер”
МЧЖ ўртасида 2022 йилнинг 17 январь куни пахта хом ашёси ва уруғлик пахта хом
ашёси харид қилиш бўйича №284-сонли фьючерс шартномаси имзоланганлигини,
даъвогар томонидан топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун жавобгар
даъвогарга уруглик пахта тўловини кечиктирганлик учун 160 231 844 сўм асосий
қарз, 32 046 369 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ф.Нормуродов жавобгар кластер томонидан
солиштирма далолатнома тақдим қилинганлигини, мазкур солиштирма
далолатномада жавобгарннг фермер хўжалиги олдида 60 423 178,50 сўм қарзи
қолганлиги кўрсатилганлиги ва ушбу бир томонлама солиштирма далолатномада
кўрсатилган ҳолат фермерлар кенгаши ҳузуридаги бухгалтерия марказида
текшириб кўрилганлигини ва бунга эътирози йўқлигини, шунингдек тўлов
шартномада белгиланган муддатдан кеч тўланганлигини маълум қилиб, талаб
қилинган жаримани ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Н.Қурбонов фермер хўжалигига
2022 йил пахта ҳосилидан 60 423 178,50 сўм қолганлиги ва мазкур қарздорлик тез
кунда тўлаб берилишини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, 2022 йил 17 январда жавобгар «Оқсарой
кластер» МЧЖ билан даъвогар «Асил Дил Эъзоз» фермер хўжалиги ўртасида пахта
хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 284-сонли фьючерс шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, фермер хўжалиги 2022 йилнинг бизнес–
режасига асосан, 30,9 гектар ер майдонидан 123 тонна пахта хом ашёси топшириш,
шартноманинг 1.3-бандига кўра, хўжалик томонидан етиштирилган пахта хом ашёси
ва уруғлик пахта учун буюртмачи томонидан шартноманинг 4-бўлимида
кўрсатилган тартибда ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.4-бандида, буюртмачи томонидан
хўжаликнинг етказиб берилган пахта хом-ашёси қийматининг якуний ҳисобкитоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан
қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасигша қадар, уруғлик пахтанинг 1босқичда топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50
фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом-ашёсини буюртмачига
топширилган вақтда тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар фермер хўжалиги томонидан ташиш ҳаражатлари билан бирга жами
575 158 836 сўмлик пахта топширилган.
Фермерлар кенгаши томонидан 2023 йил 20 февралда даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 160 231 844 сўм асосий қарз, 32 046 369 сўм жарима ундириш
сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра, шартномага
мувофиқ топширилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳақини тўлашдан асоссиз
бўйин товлаганлиги учун тайёрловчи хўжаликка ўзи тўлашдан бўйин товлаган
сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлаши, ушбу банднинг 2-хатбошисига
кўра, жаримадан ташқари тайёрловчи хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Аммо, суд мажлисида тарафлар томонидан тақдим қилинган, жавобгар
томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра,
жавобгарнинг фермер хўжалиги олдида 60 423 178,50 сўм эканлиги кўрсатилган ва
бунга суд мажлисида иштирок этган фермерлар кенгаши вакили эътироз
билдирмади.
Шу сабабли, кластер томонидан тақдим қилинган солиштирма далолатномага
кўра, жавобгарнинг фермер хўжалиги олдида 60 423 178,50 сўм эканлиги инобатга
олиб, фермерлар кенгаши 60 423 178,50 сўм қарздорликнинг 20 фоизи, яъни
12 084 635,70 сўм жарима талаб қилиши керак эди, яъни талаб қилинган
жариманинг 19 961 733,30 сўм қисми асоссиздир.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 326-молддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, асосли жариманинг 3 021
158,92 сўм қисмини қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу
Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар
ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 8,
234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
ушбу кодекснинг 234-238, 333-моддаларида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса жавоб
бериши қайд этилган.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 118-моддасининг 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд жавобгар томонидан асосий қарздорлик
бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, 60 423 178,5 сўм асосий қарз ундириш,
жариманинг 3 021 158,92 сўм қисмини қаноатлантиришни, асосли жариманинг
қолган қисмини ҳамда даъвонинг асоссиз бўлган қисмини ҳам рад этишни ва
фермерлар кенгашининг даъволари рад этилган тақдирда, давлат божи
ундирилмаслигини инобатга олиб, ушбу рад этилган асоссиз қисми бўйича давлат
божи ундирмасликни, жавобгардан Яккабоғ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм
суд ҳаражатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 1 450 156,28 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
даъвогар «Асил Дил Эъзоз» фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб киритган даъвоси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Оқсарой кластер» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар «Асил Дил Эъзоз» фермер хўжалиги фойдасига 60 423 178,5 сўм
асосий
қарз, 3 021 158,92,75 сўм жарима ундирилсин.
Даъвонининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Оқсарой кластер» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
фойдасига почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражати;
Республика бюджетига 1 450 156,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг рад этилган асоссиз қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрда қабул қилинган ПҚ-3318-сонли
қарорига кўра, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин ва давлат божи ундирилмасин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро
иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Турсунов