Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2103-2201/1228 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навбаҳор туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Абот генетик масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1075526 Claim ID 3170923 PDF Hash 47fc9a61169ae86a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддаси ларини белгиланган тартибда ушбу Кодекс 36 code_article
ЕКнинг 40-моддаси ЕКнинг 40 law
ЕКнинг 36-моддаси ЕКнинг 36 law
олларда тугатиш мазкур Кодекснинг 38-моддаси олларда тугатиш мазкур Кодекс 38 code_article
ЕКнинг 38-моддаси ЕКнинг 38 law
ушбу Кодекс 36-моддаси ушбу Кодекс 36 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2103-2201/1228-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ш.Хамидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Х.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари И.Норов, Б.Эргашовлар (2023 йил 18 мартдаги 01-04-10-сонли ишоннома асосида) жавобгар вакили А.Аслонов (ишончнома ва ордер асосида)лар иштирокида, даъвогар Навбаҳор туман ҳокимлигининг жавобгар “Abot-genetik” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Навбаҳор туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги Қ-1047-сонли қарори билан ажратилган 106,6 гектар ерга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишни ҳамда жавобгарга маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экиш учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан 106,6 гектар ажратилган ер майдонини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навбаҳор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Abot-genetik” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Навбаҳор туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги Қ-1047-сонли қарори билан ажратилган 106,6 гектар ерга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишни ҳамда жавобгарга маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экиш учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан 106,6 гектар ажратилган ер майдонини туман захирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси жалб қилинган. Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори билан 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги каби важларини келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, жамиятга туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги Қ-1047-сонли қарори маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экиш учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан 106,6 гектар ер майдони ажратилганлиги, биринчи инстанция суди ишни бир тарафлама кўриб ҳал қилув қарори қабул қилганлигини айтиб, суд қарорларини бекор қилишни ва кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгарга ажратилган ер майдонидан унумли фойдаланилмаганлиги, ер участкасини ўз ҳолига ташлаб қўйиб, ердан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги, ушбу ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганилганда ҳам экин экиш учун тайёрланмаганлигини, жавобгар корхона раҳбари низоли ер майдони жойлашган контурни ҳам билмаслиги, у ерга умуман бормаганлигини, шикоят ва суд мажлисида жавобгар вакилининг кўрсатмаларини ҳамда важларни тан олмаслигинидан билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгар томонидан келтирилган кассация шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Учинчи шахс тегишли тортибда суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Навбаҳор туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги Қ-1047-сонли қарори билан Навбаҳор тумани “Қушқочди” МФЙ, “Жўшқин ҳаёт” ҳудудидан жавобгарга туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобида бўлган “Жўшқин ҳаёт” ҳудуди қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 659, 658, 657, 656, 644, 645, 646, 647, 648, 643, 642, 1121-контурларидан 106,6 гектар, шундан 37,9 гектар экин ери, 48,8 гектар бўз ерлар, 10,0 гектар мелиоратив қурилиш ҳолатидаги 6,5 гектар яйлов ерлари, 2,2 гектар сув ости ерлари, 1,20 гектар дала йўллари ер майдонларини маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экиш учун узоқ муддатли 10 йилга (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (бундан буён матнда ЕК деб юритилади) 5-моддасига кўра, ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш, юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, дипломатия ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларга мазкур ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиғи қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб реализация қилиш, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш ваколатларига эга. ЕКнинг 40-моддасига кўра, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик мажбурияти юклатилган. Лекин, жавобгар томонидан олинган ер участкасидан белгиланган муддатда мақсадли фойдаланилмаганлиги, маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экилмаганлиги даъвогар вакиллари томонидан судга тақдим этган Навбаҳор туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2023 йил 17 январдаги маълумотномаси билан ҳам ўз исботини топган. ЕКнинг 36-моддаси биринчи қисми 10-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Шунингдек, ЕКнинг 36-моддаси тўртинчи қисмига кўра, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 5бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш мазкур Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Навбаҳор туман бўлими томонидан жавобгарга 2022 йил 26 июлда 243-сонли огоҳлантириш хати юборган ҳамда Навбаҳор туман ҳокимлигига 2022 йил 26 июлда 14-15/234сонли тақдимнома киритган. ЕКнинг 38-моддасига кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Ер участкасини берган орган, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чоратадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Навбаҳор туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси аъзолари, жумладан Навбаҳор туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Н.Худайназаров, туман ирригация бўлими бошлиғи Ф.Ражабов, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси М.Жўраев, туман Давлат солиқ инспекцияси иштирокида 2022 йил 22 июлда жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ер участкасидан белгиланган муддатда мақсадли фойдаланилганлиги, маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экилганлиги, ажратилган ер майдонидан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланган. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди Навбаҳор туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги Қ-1047-сонли қарори билан Навбаҳор тумани “Қушқочди” МФЙ, “Жўшқин ҳаёт” ҳудудидан жавобгарга туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобида бўлган “Жўшқин ҳаёт” ҳудуди қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 659, 658, 657, 656, 644, 645, 646, 647, 648, 643, 642, 1121-контурларидан 106,6 гектар, шундан 37,9 гектар экин ери, 48,8 гектар бўз ерлар, 10,0 гектар мелиоратив қурилиш ҳолатидаги 6,5 гектар яйлов ерлари, 2,2 гектар сув ости ерлари, 1,20 гектар дала йўллари ер майдонларини маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экиш учун узоқ муддатли 10 йилга (вақтинча) берилган фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишни ва ер участкасини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятдаги ва суд мажлисида келтирган важларига қўшилмайди. Чунки, суд мажлиси муҳокамаларида Навбаҳор туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси аъзоларининг 2022 йил 22 июль куни тузилган маълумотномасида, жавобгар томонидан маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экилмаганлиги, ажратилган ер майдонидан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги, ғалла, маккажухори, мойли экинлар экилганлиги ва ушбу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экиш ва сотиш учун контрактация шартномалари тузилмаганлиги, банк ҳисоб рақамида пул маблағлари айланмаганлиги аниқланган. Бундан ташқари, кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Навбаҳор туман бўлими жавобгарга 2022 йил 26 июлда 243-сонли огоҳлантириш хати ва Навбаҳор туман ҳокимлигига 2022 йил 26 июлда 1415/234-сонли тақдимнома киритганлиги ҳамда Навбаҳор туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2023 йил 17 январдаги маълумотномаси билан жавобгар томонидан келтирилган барча важларни инкор этади. Шунингдек, судлов ҳайъатида жавобгар ер участкасидан белгиланган муддатда мақсадли фойдаланилганлиги, маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар экилганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этаолмади. ИПК 68-моддасида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни, ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатларни жавобгардан ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Abot-genetik” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Abot-genetik” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Мирзахакимов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров