Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2207/50251 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BOBUR DIYOR" оилавий корхонаси Ответчик / Подсудимый "ARC BALANCE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077197 Claim ID 3178463 PDF Hash bf2b5b76ebc2777b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
даъвогар ИПК 157-моддаси даъвогар ИПК 157 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 304-моддаси ИПКнинг 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2207/50251-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Гулямова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 19 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Bobur Diyor” ОК вакили У.Абдурахманов (2022 йил 19 октябрдаги 15-сонли ишончномага асосан), “ARC Balance” МЧЖ ва “Golden House Development” МЧЖ вакили Н.Максумова (2022 йил 26 декабрдаги 42/22-сонли ва 17-сонли ишончномаларга асосан), “Узсаноаткурилишбанк” акциядорлик тижорат банки вакили З.Мурадова (2022 йил 19 сентябрдаги 04-16/91а-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Bobur Diyor” оилавий корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ARC Balance” масъулияти чекланган жамиятидан 1 030 055 228 сўм пеня ва 26 919 000 сўм бой берилган фойда ундириш ва жавобгар зиммасига Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси, 11 уй манзилидаги 1, 5 ва 61-хонадонларни соз ҳолатда мулк қилиб топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси, жавобгарнинг даъвогардан 75 739 355 сўм неустойка ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Golden House Development” масъулияти чекланган жамияти (Агент) “ARC Balance” масъулияти чекланган жамияти (Қурувчи, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан берилган ишончнома асосида унинг манфаатида “Bobur Diyor” оилавий корхонаси (Улушдор, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан ўртасида 2021 йил 2 мартда 1289-ВГ-сонли, 2021 йил 2 мартда 1288-ВГ-сонли ва 2021 йил 4 мартда 1300-ВГ-сонли турар жой қурилишида улуш билан иштирок этиш тўғрисида шартномалар тузилган. Шартномаларга асосан жавобгар ўз кучи ва бошқа ёлланма ишчилар ёрдамида Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси, 29-уй манзилида кўп қаватли турар жой қуриш, давлат рўйхатидан ўтказилиб, турар жойни ўз балансига қабул қилингандан сўнг шартномаларнинг 1.4-бандида кўрсатилган кўчмас мулк объектларини даъвогарга шартномаларнинг 3.2.3-бандига асосан топшириш, даъвогар эса ўз навбатида шартномаларда назарда тутилган тартибда ва муддатларда қурилишда молиялаштиришни амалга ошириш ва шартноманинг 3.1.3 ва 3.1.4-бандларига мувофиқ кўчмас мулк объектини ўз эгалигига қабул қилиш мажуриятини олган. Хусусан: 1) 1289-ВГ-сонли шартномага асосан, объект Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси 29-манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 2-қават, 5-хонадон, умумий майдони 55,73 кв.м.дан иборат бўлган, улуш қиймати 475 600 500 сўм, 1 кв.м учун 8 534 012 сўм (ҚҚС билан)ни; 2) 1288-ВГ-сонли шартномага асосан, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси 29-манзилидаги 11-уй, 4-йўлак, 2-қават, 61-хонадон, умумий майдони 55,73 кв.м.дан иборат бўлган, улуш қиймати 475 600 500 сўм, 1 кв.м. учун 8 534 012 сўм (ҚҚС билан)ни; 3) 1300-ВГ-сонли шартномага асосан, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси 29-манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 1-қават, 1-хонадон, ер тўласи билан бирга умумий майдони 91,94 кв.м.дан иборат бўлган, шундан 45,72 кв.м. хонадон ва 45,22 кв.м. ертўла, улуш қиймати 563 586 100 сўм, 1 кв.м. учун 12 326 905 сўм (ҚҚС билан)ни ташкил қилган. Шартномаларнинг 4.1-бандига мувофиқ “Golden House Development” МЧЖ/жавобгар даъвогарга улушларни 6 ой муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериши назарда тутилган. Даъвогар кейинчалик “Ўзсаноаткурилишбанк” акциядорлик тижорат банки билан 2021 йил 3 мартда 28-сонли кредит шартномаси тузиб, банкдан жамият фаолиятини кенгайтириш мақсадида кўп қаватли янги қурилган турар жойдан 3 дона хонадон ва енгил автомобиллар сотиб олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан, жами 3 000 000 000 сўм кредит маблағлари олиб, юқоридаги шартномаларда кўрсатилган тўловлар, яъни кредит ҳисобидан жами 1 514 787 100 сўм тўловни тўлиқ амалга оширган. Шартноманинг 3.2.3-бандига кўра, жавобгар объект қурилиши тугаллангандан сўнг 60 иш куни ичида, даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги шарти билан, шартноманинг 1.4-1.7-бандларида назарда тутилган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топшириш ва даъвогарга объектни мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 1.3-бандига кўра, турар жой қурилишининг якунланиш муддати тахминан 2021 йилнинг 3-чораги, бироқ 2021 йилнинг 4-чорагидан кечиктирилмаслиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан даъвогарга қурилиш ишларининг якунланганлиги ҳақида 2022 йил 10 августда хабар берилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 17 августда далолатнома тузилиб, 2022 йил 19 августда жавобгарга хонадонлар қурилишида камчиликлар ва нуқсонлар аниқланганлигини кўрсатиб талабнома юборган. Жавобгар томонидан ушбу талабнома бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогарга 1 030 055 228 сўм пеня ва 26 919 000 сўм бой берилган фойда ундириш ҳамда жавобгар зиммасига Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси, 11-уй манзилидаги 1, 5 ва 61-хонадонларни соз ҳолатда мулк қилиб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Иш судда кўрилишида даъвогар қўшимча ариза тақдим этиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан 757 393 550 сўм пеня ундириш ва жавобгар зиммасига объектни соз ҳолатда топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Golden House Development” МЧЖ (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ва “Узсаноаткурилишбанк” АТБ (банк, бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Ўз навбатида, жавобгар даъвогарга нисбатан қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогардан жавобгарга 75 739 355 сўм неустойка ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори кучга киргач, 3 кунлик муддатда Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси, 29 манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 2-қават, 5-хонадон, умумий майдони 55,73 кв.м., Миробод тумани, Хамал кўчаси 29 манзилидаги 11-уй, 4-йўлак, 2-қават, 61-хонадон, умумий майдони 55,73 кв.м. ва Миробод тумани, Хамал кўчаси 29 манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 1-қават, 1-хонадон, ер тўласи билан бирга умумий майдони 91,94 кв.м.дан иборат бўлган хонадонларни даъвогарга топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида топшириш ҳамда мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 75 739 355 сўм пеня ундириш белгиланган. Жавобгарнинг қарши даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, қарши жавобгар ҳисобидан қарши даъвогар фойдасига 75 739 355 сўм пеня ундирилган, дастлабки ва қарши даъво талабларини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори кучга киргач, 3 кунлик муддатда Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси 29 манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 2-қават, 5-хонадон, умумий майдони 55,73 кв.м., Миробод тумани, Хамал кўчаси 29 манзилидаги 11-уй, 4-йўлак, 2-қават, 61-хонадон, умумий майдони 55,73 кв.м. ва Миробод тумани, Хамал кўчаси, 29 манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 1-қават, 1-хонадон, ер тўласи билан бирга умумий майдони 91,94 кв.м.дан иборат бўлган хонадонларни даъвогарга топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида топшириш ҳамда мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 1 514 787,1 сўм давлат божи, республика бюджетига 19 624 697,46 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Палата томонидан даъвогар манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юборишни сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, даъвогар, жавобгар ва “Golden House Development” МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларда қурилиш ишларини тахминан 2021 йил 3-кварталда, лекин 2021 йил 4-кварталдан кечиктирмасдан тамомлаш белгиланган бўлиб, жавобгар келишилган муддатда хонадонлар қурилишини тамомламасдан, шартномадаги муддат тугагач 2022 йил 10 августда хат билан мурожаат қилиб, объектни далолатнома асосида қабул қилиш, мулк ҳуқуқини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни зиммасига олишни сўраганлиги, даъвогар вакилини юборган ва бажарилган ишларда жиддий камчиликлар борлигини аниқлаб, бу ҳақда 2022 йил 17 августда ва 2022 йил 22 сентябрда тарафлар ўртасида далолатномалар тузилганлиги, шартномада қонунга нисбатан кам миқдорда неустойка белгиланган бўлиб, бу қонунга зид эканлиги ва ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, биринчи инстанция суди буни инкор этиб, қонуний неустойка ўрнига шартномада белгиланган миқдордан келиб чиқиб пеня ундирганлиги, жавобгар ишларни бажариши ва натижасини топшириш муддатига риоя этмаганлиги билан зарар ўртасида ўзаро сабабий боғланиш мавжудлиги сабабли қонуний неустойкани ундиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб, шартномада объектни топшириш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар деб белгиланганлиги, бироқ ушбу муддатни жавобгар объектни тпширмаганлиги, кейинчалик 2022 йил августь ойида даъвогарга хат бериб, объектни қабул қилишни сўраганлиги, бироқ ҳар 3 та объект мутахассислар иштирокида кўрилганда уларда камчиликлар мавжудлиги аниқланганлиги ва бу ҳақда далолатнома тузилганлиги, даъвогар даъво аризасида қонуний неустойкани ундиришни сўраганлиги, суд эса шартномада белгиланган пеня миқдоридан келиб чиқиб ундирганлиги, шартномадаги пеня қонундаги пенядан кам белгиланганлиги, шартномани даъвогар жавобгар билан тузмаганлиги, жавобгар ўз навбатида қарши даъво аризаси беришга ҳақли эмаслиги, объектларни даъвогар келишилган муддатда қабул қилиб олганида ижарага бериш мақсади бўлганлиги ва бой берилган фойда эса шундан келиб чиқиб ҳисобланганлиги, суд қароридан кейин жавобгар объектларни даъвогарга топширганлиги, лекин камчилик ва нуқсонлар бартараф этилмаганлиги, тарафлар низони ўзаро келишув орқали ҳал қилиш имкони бўлмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар “ARC Balance” МЧЖ вакили айни пайтда учинчи шахс “Golden House Development” МЧЖ вакили сифатида ҳам тушунтириш бериб, ўз тушунтиришларида кассация шикоятига эътироз билдириб, даъво аризасида объектлар муддатида топширилмаганлиги сабабли пеня ҳисобланганлиги, объектларда камчилик ва нуқсонларни аниқлашда даъвогар бир томонлама далолатнома тузганлиги, даъво аризасида объектларда аниқланган камчиликлар бўйича талаб билдирмаганлиги, даъвогарнинг ўзи шартнома шартини бузиб тўловни келишилган муддатдан кечиктириб тўлаганлиги, шунга кўра жавобгар томонидан пеня ҳисобланганлиги, шартномадан келиб чиқиб пеня ундирилиши лозимлиги, аниқланган нуқсонларни жавобгар кўриб чиқишга тайёр эканлиги, бироқ даъвогар вакиллари келмаганлиги, даъвогар томонидан бир томонлама далолатномалар тузилганлиги, мулклар бугунги кунда даъвогарга топширилганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Банк вакили тушунтириш бериб, даъвогар бугунги кунда банкдан олган кредит суммасини қийинчилик билан тўлаб келаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судлов ҳайъатига ҳавола қилди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган. Жумладан, биринчи инстанция судида ишни кўришда даъвогар шартномаларнинг 6.3-бандидаги пеня миқдори “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 25-моддасида белгиланган пеня миқдорига зид эканлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги асосини кўрсатиб, даъво талабидаги 1 030 055 228 сўм пеняни 757 393 550 сўмга камайтириш тўғрисида ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сони Қарорининг 13-бандига кўра, даъвогар ИПК 157-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Ушбу банднинг бешинчи хатбошисига кўра, суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги суд мажлисида эълон қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритилиши ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилиши лозим. Бироқ ушбу ариза биринчи инстанция суди томонидан иш юритишга қабул қилинмаган. Қолаверса, аризадаги шартноманинг 6.3-бандини ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ даъвогарнинг важларига суд баҳо бермаган ҳолда шартноманинг 6.3-бандини қўллаб қарор қабул қилган. Бундан ташқари, 1300-ВГ-сонли шартномага асосан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хамал кўчаси 29-манзилидаги 11-уй, 1-йўлак, 1-қават, 1-хонадон, ер тўласи билан бирга умумий майдони 91,94 кв.м.дан иборат бўлган, шундан 45,72 кв.м. хонадон ва 45,22 кв.м. ертўла бўлгани ҳолда, даъво аризасида ушбу манзилдаги 41,72 кв.м.дан иборат 1-қават, 1-хонадонни 46,22 кв.м.дан иборат ертўла билан бирга умумий майдони 87,94 кв.м.ни топшириш мажбурияти сўралган бўлса-да, биринчи инстанция суди объектнинг шартномадаги умумий майдони билан даъво аризасидаги умумий майдони ўртасидаги тафовут борлигига аниқлик киритмасдан қарор қабул қилган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризада объектларни мулк қилиб топшириш кўрсатилмаган бўлса-да, ушбу талабга ҳам аниқлик киритмасдан, ҳал қилув қарорида жавобгар зиммасига мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини юклаб, бу билан даъво талаби доирасидан четга чиққан. Пленум қарорининг 8-бандида судларнинг эътибори қарорнинг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши зарурлигига қаратилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг йўл қўйган юқоридаги процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилишларига эътибор бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб нотўғри тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 7бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Шунга кўра ишни биринчи инстанция судида кўриш вақтида даъвогарнинг даъво суммасини камайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритувига қабул қилиш, сўнг аризадаги даъвогарнинг шартноманинг 6.3-бандини қонунга зид ва ўз-ўзидан ҳақиқий эмкаслиги билан боғлиқ важларига баҳо бериб, шартномалардаги ва даъво талабидан объектларнинг умумий майдонидаги тафовутларга аниқлик киритиш, учинчи шахсга жавобгар манфаатида шартнома тузиш учун асос бўлган агентлик келишуви ва ишончномани талаб қилиб олиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериш, иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар аниқлаш, ишни тақдим 8 этилган даъво талаблари доирасида кўриб чиқиш, сўнг даъво ва қарши даъво талабларини қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилиш, барча суд харажатларини ундириш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларига асосланиб, қарор қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори, суд ҳужжатида йўл қўйилган техник хатони тузатиш тўғрисидаги 2022 йил 21 декабрдаги ажрим ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил 18 январда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов