Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1364 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон дон акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Раббона фермер хўжалиги
Source ID 1083454 Claim ID 3261028 PDF Hash 172fe7e1e5ca21bf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 242-моддаси аролик кодекси 242 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 апрель 4-1104-2301/1364-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ж.Рустамов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 44 036 980 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 44 036 980 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво аризасини талабларини тушунтириб, жавобгарга тасдиқланган ҳисобфактура орқали уруғлик дон маҳсулоти топширилганлигини, бироқ қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни тўлиқ ундириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу 1 Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар, яъни “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 6 сентябрда №1-сонли “Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Хўжалик”–“ХХХ” фермер хўжалиги “Тайёрловчи”га – “ХХХ” АЖга ушбу шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган товар-буғдойни сотиш, “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖ эса “Хўжалик”га–“ХХХ” фермер хўжалигига шартноманинг 1.2-бандида 2 кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини сотишга томонлар ўзаро келишишган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар кўрсатилган миқдордаги уруғлик билан жавобгарни таъминлаган. Ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тегишли равишда электрон ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 3.3-банди талабларига асосан “Хўжалик”–“ХХХ” фермер хўжалиги уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғлик олган пайтдан бошлаб 60 кундан, яъни бунда 2022 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан “Тайёрловчи” – “ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши керак бўлган. Шартнома тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. Даъвогар-“ХХХ” АЖдан олинган уруғлик дон маҳсулоти учун жавобгар ўз вақтида тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқланди. Даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувига, тарафлар ўртасида электрон шаклда тузилиб, тасдиқланган №76-сонли ҳисоб-фактурага, томонлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан ва даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотига кўра жавобгарга топширилган уруғлик дон маҳсулоти учун, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар ушбу юзага келган 44 036 980 сўм қарздорлик суммасини тўламаганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ушбуни, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлигини тасдиқловчи маълумотномани даъвогар вакили суд муҳокамасида судга тақдим этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талаблари асосида тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисобфактурани тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QRкод бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон кўринишда тасдиқланган ҳисоб-фактураси бўйича даъвогар томонидан уруғлик маҳсулот жавобгарга топширилган ва тегишли тартибда жавобгар томонидан қабул қилиниб олинган деб ҳисоблайди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан қопланмасдан қолган уруғлик учун 44 036 980 сўм қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни талабларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” АЖ фойдасига 44 036 980 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 880 739 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 4