← Назад
Решение #602801 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/37053-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Эшимбетова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Усмонов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 19 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакили В.Камалов (2023 йил
18 апрелдаги А.Д.01/02-72-сонли ишончнома), “PROFI EVENT”
масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари А.Абдувосиқов
(2022 йил 11 октябрдаги 53-сонли ишончнома), С.Мамиров (2022 йил
8 декабрдаги 67-сонли ишончнома, 2023 йил 18 апрелдаги 30-сонли
ордер), Ш.Халилов (2022 йил 7 декабрдаги 67-сонли ишончнома,
2023 йил 18 апрелдаги 29-сонли ордер) иштирокида “PROFI EVENT”
масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилояти ҳокимлигига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори устидан берган Сирдарё
вилоят ҳокимлигининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“PROFI EVENT» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сирдарё вилоят
хокимлигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
749 049 061,18 сўм асосий қарз ва 262 167 171,35 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 749 049 061,18 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня, 10 112 163 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилган, даъво талабларининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши
белгиланган 749 049 061,18 сўм қарз миқдори 719 049 061,18 сўмга
ўзгартирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм пеня,
10 112 163 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундириш
қисмлари бекор қилиниб, даъвонинг пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган, ҳал
қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ҳамда ишни
янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни
сўраган.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 3 март куни “Наврўз”
байрам тадбирларини ўтказилиши билан боғлиқ бадиий макетлар
тайёрланиши ва етказиб берилишига оид 2-сонли хизмат кўрсатиш
шартномаси имзоланган.
Шартноманинг
1.1.бандига
кўра,
жавобгарнинг
техник
топшириғига кўра шартноманинг 1-иловасида келтирилган хизматлар
кўрсатиш, “Буюртмачи” эса ушбу бажарилган ишларни қабул қилишни
ва унга хақ тўлашни ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.1.2 - бандида жавобгар шартнома имзоланган
кундан уч кун ичида сметада кўрсатилган тўловнинг 70 фоизи тўлаб
бериши, қолган 30 фоиз тўловни 2022 йил 10 март кунидан
кечиктирмасдан ўтказиб бериши лозимлиги назарда тутилган.
Шартномада кўрсатиладиган хизматлар қиймати белгиланмаган,
шартноманинг 2.1.2-бандида тўловлар миқдори сметада кўрсатилиши
белгиланган бўлса-да, судлар томонидан жавобгар тасдиқлаган смета
талаб қилиб олинмаган ва ўрганиб чиқилмаган.
Судлар даъвогар ишларни бажарган ёки бажармаганлигини
ўрганмаган, даъвогар жавобгарга бажарилган ишларни қабул
қилиш-топшириш далолатномасини электрон шаклда юборганлигига,
ушбу далолатнома 2022 йил 21 июнь куни санаси билан
расмийлаштирилганлигига, шартномада эса ишларни бажариш муддати
2022 йил 19 март куни этиб белгиланганлигига ҳуқуқий баҳо
берилмаган.
Даъвогар
томонидан
расмийлаштирилган
ҳисоб-фактурада
кўрсатилган бажарилган ишларнинг қийматини асослилига судлар
томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан харажатлар амалга
оширилганлиги ва ишлар бажарилганлигини тасдиқлаш мақсадида
тақдим этилган далилларга ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ваҳоланки,
даъвогар ва тадбиркор Сайуддинов Шамсиддин Ровшан ўғли билан
20-сонли шартнома 2022 йил 28 март куни, “MEDICO” масъулияти
чекланган жамияти билан транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги
R07/029-сонли шартнома 2022 йил 29 март куни, яъни Навруз байрами
санасидан кейин тузилган.
Ташкилий қўмитанинг 2022 йил 28 февралда ўтказилган йиғилиш
баённомасида тарихий меъморчиликни ўзида акс эттирувчи
ёдгорликларнинг макетларини қурилиш ишларини амалга ошириш
республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши
кўрсатилган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан ишга
манфаатдор шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилиги жалб этилмаган.
Демак, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан,
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қарорлар қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, шу модданинг биринчи қисми
4-бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 25 октябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни
янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда:
- иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши;
- суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши:
- иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши
лозим бўлади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
4
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Ушбу иш бўйича берилган 2022 йил 25 октябрдаги ижро варақалар
бўйича ундирув бекор қилинсин.
Сирдарё
вилояти
ҳокимлигининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев