Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2301/792 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ромитан туманлараро иқтисодий суди Судья Абдуллаев Хайрулло Ғайбуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый "OZODBEK MAMUR BOBO" фермер хўжалиги
Source ID 1077764 Claim ID 3261157 PDF Hash dbed2a6aed58cb13... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Мазкур кодекснинг 237-моддаси Мазкур кодекс 237 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекснинг 468-моддаси аролик кодекс 468 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 653 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 19.04.2023 йил Ромитан тумани 4-2006-2301/792-сонли иш Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судъяси Х.Г.Абдуллаев раислигида, даъвогар – “Аааааа” акциядорлик жамияти, жавобгар – Ромитан туманидаги “Фффффф” фермер хўжалигидан 5.084.572,30 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни даъвогар – “Аааааа” акциядорлик жамияти Ромитан туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – Ромитан туманидаги “Фффффф” фермер хўжалигидан 5.084.572,30 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2 203 -моддаси биринчи қисмида агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши тўғрисида норма белгиланган. Суд юқоридагига асосан 30.03.2023 йилдаги ажримига асосан даъвогарнинг даъво аризасини соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилган ва ажримда тарафлардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига асосан 15 кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдириган бўлсада, тарафлардан эътирозлар белдирилмаган. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш материалларидан кўринишича, “Ромитан туман электр таъминоти корхонаси” ва “Фффффф” фермер хўжалиги ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергия таъминоти” ҳақида шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар ёки “Корхона” “Истеъмолчи”га тармоқлари орқали электр энергиясини етазиб бериши, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилган энергия ҳаққини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасидаги келишувнинг 2.1-бандига асосан электр энергия етказиб берган. Шартноманинг 3.6-бандига кўра жавобгар ва даъвогар истеъмол қилинган энергия ҳақи бўйича ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиши ва ўз вақтида тўлаш мажбурияти белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бир томонлама бажарилмасдан келган. Истеъмол қилинган энергия ҳаққи тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мувофиқ, бундан шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муоамала одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган. Мазкур кодекснинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бир томонлама тасдиқланган 2023 йил 1 март ҳолатидаги солиштирма далолатномадан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги дебиторлик қарздорлиги 25.804.891,49 сўмни ташкил этган. Ҳосил бўлган қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида талабнома билан мурожаат қилган бўлишига қарамасдан, талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар ҳосил бўлган қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши кўрсатилган. Иш суд мажлисида кўрилаётган кунда жавобгар даъво талабини умуман тўлаб бермаган. Ушбу ҳолат даъвогар вакилининг судгача тақдим этган маълумотномаси билан тасдиқланган. Шунга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 110, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 2. Жавобгар - Ромитан туманидаги “Фффффф” фермер хўжалигидан даъвогар “Аааааа” акциядорлик жамияти фойдасига 5.084.572,30 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Жавобгар - Ромитан туманидаги “Фффффф” фермер хўжалигидан Республикаси бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят қилиш ёки протест келтиришга ҳақли. Судья Х.Г.Абдуллаев