Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2210/65838 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SILVER UNIVERSAL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ROISON ELECTRONICS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077911 Claim ID 3170919 PDF Hash 61c022325e173e97... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 327-моддаси нинг 327 law
кунга ФКнинг 327-моддаси кунга ФК 327 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2210/65838-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Мамирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 19 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “SILVER UNIVERSAL” МЧЖ вакили Ш.Хамраев (2023 йил 18 апрелдаги 41-сонли ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори устидан “SILVER UNIVERSAL” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 январдаги ажримига асосан “ROISON ELECTRONICS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) “SILVER UNIVERSAL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига асосан 1 032 792 026 сўм асосий қарз, 309 837 607 пеня, 10 000 000 сўм ҳакамлик йиғими мажбурий тартибда ундирилиши учун ижро варақаси берилган. Суднинг мазкур ажрими дархол қонуний кучга кириши сабабли 2022 йил 18 январда ижро варақаси берилган. Жавобгардан юқоридаги қарздорлик суммаси МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан 2022 йил 28 сентябрда амалда тўлиқ ундирилганлиги сабабли даъвогар томонидан 2022 йил 18 январдан 2022 йил 28 сентябргача ўтган жами 250 кун учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327-моддасига асосан 138 968 797 сўм банк фоизини ундириш сўралган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. 1 Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар суд қарорлари устидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда ижро варақа 2022 йил 18 январда берилганлиги, аммо суднинг ажрими ижроси узоқ вақт ижро қилинмасдан, турли баҳоналар қилиниб, сунъий равишда тўлашдан бош тортиб келинганлиги, кўчмас мулки аукцион савдолари орқали сотилиб қарздорлик сундирилганлиги, Чилонзор туман МИБ давлат ижрочиси томонидан 2022 йилнинг 28 сентябрда қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилишни, жавобгардан 138 968 797 сўм банк фоизини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 январдаги ажримига асосан “ROISON ELECTRONICS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Silver Universal” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига асосан 1 032 792 026 сўм асосий қарз, 309 837 607 пеня, 10 000 000 сўм ҳакамлик йиғими мажбурий тартибда ундирилиши учун ижро варақаси берилган. Суднинг мазкур ажрими дархол қонуний кучга кириши сабабли 2022 йил 18 январда ижро варақаси берилган. Жавобгардан юқоридаги қарздорлик суммаси МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан 2022 йил 28 сентябрда амалда тўлиқ ундирилганлиги 2 сабабли даъвогар томонидан 2022 йил 18 январдан 2022 йил 28 сентябргача ўтган жами 250 кунга ФКнинг 327-моддасига асосан 138 968 797 сўм банк фоизи ҳисоб ставкасини ундириш сўралган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига асосан, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари ўрганилган ҳолда, ФК 327-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик ҳолатлари мавжуд эмас деган хулосага асосан даъво аризасининг қаноатлантирилиши рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 5-бандига асосан, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади. Мазкур Пленум қарорининг 13-бандига асосан, шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда судлар шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2220/29-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 18 январдаги ажримига асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига асосан 1 032 792 026 сўм асосий қарз билан биргаликда пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун жавобгардан 309 837 607 сўм пеня ундирилганлиги, сабабли, юқоридаги Пленум қарорининг 13-банди мазмунига кўра, айнан шу пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун даъвогар жавобгардан фоиз ундириш тўғрисидаги талабни қўйгани 3 асоссиз, шунга кўра биринчи ва апелляция инстанция судлари даъво талаби асоссизлиги ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш ҳолатлари мавжуд эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “SILVER UNIVERSAL” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Убайдуллаев ҳайъат аъзолари О. Халмирзаев Т. Аннаева 4