← Назад
Решение #602875 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 апрель
4-1104-2301/1359-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Ж.Рустамов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида,
даъвогар – ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 26 445 400 сўм асосий
қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 26 445 400
сўм асосий қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво
аризасини талабларини тушунтириб, жавобгарга тасдиқланган ҳисобфактура орқали уруғлик дон маҳсулоти топширилганлигини, бироқ қабул
қилиб олинган маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги
учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд
муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво
аризасидаги асосий қарзни тўлиқ ундириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
1
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Шу боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига
биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб
қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон
ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга
ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома
ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар, яъни “ХХХ” АЖ ва “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 6 сентябрда 9-сонли
“Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси” (кейинги ўринларда
Шартнома деб юритилади) тузилган.
Тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Хўжалик”–”ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти “Тайёрловчи”га – “ХХХ” АЖга ушбу
шартноманинг
1.2-бандида
кўрсатилган
товар-буғдойни
сотиш,
“Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖ эса “Хўжалик”га–”ХХХ” масъулияти чекланган
2
жамиятига шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдорда ва тартибда
сифатли бошоқли дон уруғлигини сотишга томонлар ўзаро келишишган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар кўрсатилган
миқдордаги уруғлик билан жавобгарни таъминлаган. Ушбу маҳсулотлар
жавобгар томонидан иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тегишли равишда
электрон ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган.
Шартноманинг 3.3-банди талабларига асосан “Хўжалик”–”ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти уруғлик қийматининг 30 фоизини
олдиндан, қолган 70 фоизини уруғлик олган пайтдан бошлаб 60 кундан,
яъни бунда 2022 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан “Тайёрловчи” –
“ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши керак бўлган. Шартнома
тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган.
Даъвогар-“ХХХ” АЖдан олинган уруғлик дон маҳсулоти учун жавобгар
ўз вақтида тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқланди. Даъвогар
вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувига, Даъвогар-“ХХХ” АЖ томонидан
жавобгарга юборилган электрон шаклдаги 93-сонли (26 445 400 сўмлик,
ҚҚС билан) ҳисоб-фактура жавобгар томонидан рад ҳам этилмаган ёки
тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги 489-сон қарорига 2-илова “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан
тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь
кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки
рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Шунингдек, томонлар ўртасида 2022 йил 18 декабрь ҳолатига
даъвогар-“ХХХ” АЖ томонидан тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасига асосан ва даъвогар вакилининг
судга тақдим этган маълумотига кўра жавобгарга топширилган уруғлик
дон маҳсулоти учун, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар
ушбу юзага келган 26 445 400 сўм қарздорлик суммасини тўламаганлиги
суд муҳокамасида аниқланди.
Ушбуни, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлигини
тасдиқловчи маълумотномани даъвогар вакили суд муҳокамасида судга
тақдим этди.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-”ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан қопланмасдан қолган уруғлик учун 26 445
400 сўм қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган
ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини
топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 26 445 400 сўм
миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
3
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда,
суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу
иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги
Қонуни талабларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” АЖ фойдасига 26 445 400 сўм асосий қарз ва 30 000
сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 528 908 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4