← Назад
Решение #602887 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 262 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 апрель
4-1104-2301/1140-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
С.Назаров (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар
– ХХХ “ХХХ” АЖнинг манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “ХХХ" АЖ фойдасига 47 649 672,71 сўм асосий қарз, 23
824 836 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 47 649
672,71 сўм асосий қарз, 23 824 836 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво
аризасини талабларини тушунтириб, тарафлар ўртасида электрон тарзда
тасдиқланган ҳисоб-фактуралар орқали донли маҳсулотларни сақлаш
харажатлари учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун
қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд
муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво
аризасидаги асосий қарзни тўлиқ ва даъво аризада жавобгардан
ундирилиши сўралган пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатларига асосан
ундириб беришни таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни
сўради.
1
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш
бўйича суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда
тақсимлашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига
биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб
қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон
ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга
ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома
ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХ” АЖ ва “Ўзбекистон Республикаси
2
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти – Жамғарма”
ўртасида 2022 йил 24 августда 121-сонли “Буғдой етиштирувчиларнинг
товар омборида буғдой сақлаш харажатларини қоплаб бериш бўйича
битим”нинг шартларига асосан, “ХХХ” АЖ томонидан буғдойни “Буғдой
етиштирувчилар”дан
(фермер
хўжаликлари
ва
бошқа
ғалла
етишитирувчилардан) вақтинчалик сақлаш учун 2022 йилнинг 01
сентябрига қадар қабул қилиб олишга, ушбу сақлаш харажатлари
белгиланган тартибда Жамғарма ҳисобидан қопланган.
Аммо, 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб эса, “ХХХ” АЖнинг
буғдойни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат ҳақи буғдойни “Буғдой
етиштирувчилар”дан
(фермер
хўжаликлари
ва
бошқа
ғалла
етишитирувчилардан) улар билан тузиладиган шартномалар асосида
ундирилиши керак бўлган. Аммо, даъвогар, “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ўртасиданинг ўртасида буғдойни вақтинчалик сақлаш
бўйича тузилган шартномани судга тақдим этаолмади.
Бироқ, даъвогар вакили суд муҳокамасида, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарори
талабларидан келиб чиқиб, буғдойни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат
ҳақини тасдиқловчи “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида электрон кўринишда тузилиб, тасдиқланган 2022 йил 29
сентябрдаги №2-сонли (15 969 804,3 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 30
октябрдаги №3-сонли (15 969 804,3 сўмлик, ҚҚС билан) ва 2022 йил 30
ноябрдаги №4-сонли (15 710 222,98 сўмлик, ҚҚС билан) ҳисобварақ –
фактураларни судга тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25
июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида
2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун
ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва
ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу
Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон
шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 14-17-банди талаблари асосида тарафлар ўртасида тузилиб
тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани тасдиқланганлиги ва роуминг
оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва
жавобгарнинг
раҳбари
томонидан
электрон
кўринишда
имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон
кўринишда тасдиқланган 2, 3, 4-сонли ҳисобварақ-фактуралари бўйича
даъвогар томонидан жавобгарнинг донини сақлаш бўйича хизмат ҳақини
тасдиқловчи ҳисобварақ – фактулар жавобгарга топширилган ва тегишли
тартибда жавобгар томонидан қабул қилиниб олинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
3
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 8бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий
ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб
берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос
бўла олмаслиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қарамасдан
қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд
муҳокамаси кунги қадар тўламаганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбуни
тасдиқловчи маълумотларни даъвогар вакили суд муҳокамасида судга
тақдим этди.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ" АЖ фойдасига 47 649 672,71 сўм
асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган
ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини
топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 47 649 672,71
сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 23
824 836 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 262-моддасига
асосан, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Бироқ, суд муҳокамасида донни сақлаш бўйича тарафлар ўртасида
шартномавий-ҳуқуқий (шартномани) муносабатларни мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан
пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобдан пеня қарздорлигини ундириш талабини рад қилишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини
кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган
ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда,
суд ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича ҳисобланадиган давлат
божини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим деб
топади.
4
даъво
талабининг
пеня
қисмини
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда, “ХХХ” АЖга
юклатишни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242,
333-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг 2009 йил 18
декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 8бандига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” АЖ фойдасига 47 649 672,71 сўм асосий қарз ва 30
000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 952 993,45 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар – “ХХХ” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 476 496,72 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
5