Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/1267 Дата решения 19.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КАРШИ ТУМАН хокимияти Ответчик / Подсудимый "MEHR" фермер хўжалиги
Source ID 1076839 Claim ID 3154620 PDF Hash 75f4c03e127f5433... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 357-моддаси аролик кодекси 357 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 296-моддасининг 2-қисми ИПК 296 2 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2201/1267-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Л.Абдуллаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Базаров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 19 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Махмудов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Меҳр” фермер хўжалиги вакиллари Б.Ахмедов (2023 йил 6 апрелдаги 32-сонли ишончномага асосан) ва Ч.Курбанов (раҳбар) иштирокида, даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар “Меҳр” фермер хўжалигига нисбатан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида Қашқадарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Меҳр” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан 2020 йил 5 февралда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 майдаги ажрими билан Давлат кадастрлари палатаси Қарши туман филиали низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, 2020 йил 5 февраль куни расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилинган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Меҳр” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 2022 йил 28 апрелдаги VI-61-42-4-59-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, 98 гектоар ер майдони туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига берилганлиги ва ижара шартномаси тузилганлиги, Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори нотўғри қабул қилинганлиги, Кенгаш томонидан текширув натижаси бўйича фермер хўжалигига ҳеч қандай таклиф киритилмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбари ёзма равишда огохлантирмаганлиги, Кенгаш қарорининг иловасида фермер хўжалиги ер майдони 98 гектоар эмас, балки 34 гектар деб кўрсатилганлиги, даъво аризасида фермер хўжалиги 2019 йилда ғалла режасини 42,9 фоиз бажарган деб кўрсатган бўлса-да, ҳисоботда 103 фоиз деб кўрсатилганлиги, даъво аризасида ернинг балл бонитети туширилган деб кўрсатилганлиги, лекин туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномасида балл бонитети 48 дан 75 баллга кўтарилган деб ёзилганлиги, 2020 йил ғалла ва пахта ҳосилини табиий офат ҳисобланган кучли дўл ёққанлиги сабабли 2022 йил 25 май куни 13 гектар пахта майдонидан 10 гектар, ғаллани 30 гектардан 10 гектар дўл уриб ҳосил нобуд бўлганлиги ва бу ҳақда мутахассислар иштирокида далолатнома тузилганлиги ва суғурта пули тўлаб берилганлиги, даъвогар эса буни инобатга олмаганлиги, фермер хўжалигининг солиқ органидан 2 млн. сўм қарзи бор деб ёзилганлиги, аслида 87 млн сўм ортиқча пули мавжудлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб қувватлаб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлардаги имзони сохлашатирилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини билириб, шу сабабли кассация инстанциясида иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги имлтимоснома киритди, шу билан бирга шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Қарши туман филиали суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгар вакилининг илтимосномасини рад қилишни, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Судлов ҳайъати жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги илтимосномасини ишдаги ҳужжатлар билдан биргаликда ўрганиб чиқиб, биринчи ва апелляция инстанция судида ишни кўрилгандан кейин жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, бу ҳолатда тергов натижаси суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумқинлигини инобатга олиб, ҳозирда иш юритишни тўхтатиш учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, илтимосномасини рад қилишни лозим топди. Даъво аризасида қайд этилишича, Қарши туман ҳокимининг 2020 йил 1 февралдаги ҲҚ-435/02-сонли қарори асосида “Меҳр” фермер хўжалигига Чароғил массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 345, 345а, 569, 574, 570, 611, 612, 719к-контурларидан жами 51,9 гектар ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилган. Қарорга асосан тарафлар ўртасида 2020 йил 5 февралда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилган. Шартнома бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги ва туман фермерлар кенгаши томонидан 2022 йил 25 апрелда далолатнома расмийлаштирилиб, далолатномада фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланилмаганлиги қайд этилган. Далолатномада қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши учун ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим этилган. Туман комиссияси томонидан тақдим этилган хулосада жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан келганлиги, жумладан пахта ҳосилини 2019 йил 42,9 фоизга, 2020 йил 52,6 фоизга ва 2021 йил 90,2 фоизга, шунингдек ғалла сотиш режасини 2020 йил 63,5 фоизга ва 2021 йил 73 фоизга бажариб, норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг 2022 йил 22 апрелдаги VI-6142-459-К/22-сонли қарорига асосан фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини туман захирасига қайтариш таклифига розилик берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф юборилган. Таклиф жавобгар томонидан рад этилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасидаги важларни ўрганиб чиқмай, даъво аризасидаги жавобгар томонидан пахта ва ғалла сотиш режаси мунтазам равишда бузилганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, биринчи инстанция суди асосланган далилларни текширмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция судининг ушбу тўхтами билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси” 2020 йил 5 февралда тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Кодекс ушбу моддасининг иккинчи қисмига асосан тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. Биринчи инстанция суди эса тарафлар ўртасидаги шартнома 2020 йил5 февралда тузилганлигига, шартнома у тузилгандан кейинги давр учун мажбуриятлар ҳосил қилишига эътибор қаратмаган. Қолаверса, шартномада шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгиламаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар ғалла сотиш юзасидан тузилган контрактация шартномасини 2019 йилда даъво аризасида қайд этилганидек 42,9 фоизга эмас, балки 103,3 фоизга бажарган (и.ҳ 144, 145 варақ). Бундан ташқари, 2020 йил 25 майдаги далолатномада жавобгар томонидан экилган ғалла ва пахта ҳосилига кучли ёмғир ёққанлиги оқибатида жиддий зарар етганлиги факти тасдиқланган (и.ҳ 120 варақ). “Ўзагросуғурта” АЖ 2023 йил 4 апрелдаги 148-сонли хатида жавобгарга ғалла кам ҳосили суғуртаси учун суғурта шартномасига асосан 8 698 700 сўм тўлаб берилганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатлар жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан паст бўлганлиги тўғрисидаги даъвогарнинг важларини тасдиқламайди, шартномадан тузилган санадан кейинги даврда мажбуриятлар жавобгарнинг айби билан бажарилмаганлигини англатмайди. Қайд этилган ҳолатлар эса биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан текширилмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри тўхтамга келинган деб ҳисоблаб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. ИПК 296-моддасининг 2-қисмига кўра, агар кассация шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятида биринчи инстанция суди томондиан кўриб чиқилмаган Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 2022 йил 28 апрелдаги VI-61-42-4-59-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишдан иборат янги талаб билдирганлиги сабабли судлов ҳайъати ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Биринчи инстанция суди даъвогар ихтиёрий тўлаган почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, ушбу инстанция учун даъвогардан 2 700 000 сўм давлат божи, апелляция инстанцияси учун жавобгар тўлаган 1 350 000 сўм давлат божи ва 25 000 сўм почта харажати ҳамда кассация инстанцияси учун жавобгар тўлаган 1 350 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни даъвогар ҳисобидан ундириш лозим. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанция судининг қарорларини бекор қилиш, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, шикоятдаги Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 2022 йил 28 апрелдаги VI-61-42-4-59-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296, 301-303-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: “Меҳр” фермер хўжалигининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Қарши туман ҳокимлиги ҳисобидан: - биринчи инстанция учун республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи; - жавобгар “Меҳр” фермер хўжалиги ҳисобига апелляция ва кассация инстанциялари учун жами 2 700 000 сўм давлат божи ва 55 000 сўм почта харажати; - Олий суд ҳисобига видеоконференцалоқа харажати учун 75 000 сўм ундирилсин. “Меҳр” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. 7 Кассация шикоятдаги Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 2022 йил 28 апрелдаги VI-61-42-4-59-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 21 июлдаги берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор асосида янги ижро варақалари берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари: Ш.Махмудов