Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/6055 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение НАМАНГАН ШАХАР ХОКИМЛИГИ Ответчик / Подсудимый “Abn-Mb” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси
Source ID 1074738 Claim ID 3163243 PDF Hash 253a51050eecf3b5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
МЧЖни Ер кодексининг 29-моддаси МЧЖни Ер кодекси 29 code_article
амда 36-моддаси амда 36 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
мазкур кодекснинг 38-моддаси мазкур кодекс 38 code_article
ушбу Кодекс 36-моддаси ушбу Кодекс 36 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2201/6055-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Карабоев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, жавобгар вакиллари Ф.Рахматов М.Қорабоев (2023 йил 16 январдаги 3-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида даъвогар Наманган шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “Abn-Mb” МЧЖдан Наманган шаҳар, Захириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғи олдидаги ҳозирда автотураргоҳ сифатида фойдаланилаётган ҳудуддан ажратиб берилган 0,06 гектар ер майдонини Наманган шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори устидан жавобгар “Abn-Mb” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Наманган шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Abn-Mb” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Наманган шаҳар, З.Бобур номидаги истироҳат боғи олдидаги ҳозирда автотураргоҳ сифатида фойдаланилаётган ҳудуддан ажратиб берилган 0,06 гектар ер майдонини Наманган шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олиб қўйишни сўраган. Суднинг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан Наманган вилоят ҳокимлиги, “Аминжон сам-нам сервис” МЧЖ мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори билан 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги каби важларини келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Даъвогар ва учинчи шахс тегишли тартибда суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини даъвогар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар ҳокимининг 2009 йил 15 сентябрдаги 818-сонли қарори билан Наманган шаҳар, “З.М.Бобур” номли маданият ва истирохат боғи”нинг Н.Намангоний кўчаси томонидаги ҳудудда жойлашган, “Аминжон-Сам-Нам-Сервис” МЧЖга тегишли бўлган “Бахор” ресторани ва “Бир зумда кафе”си бино-иншоотлари шаҳар бош режасига асосан Н.Намангоний кўчасининг габаритига мос келмаганлиги сабабли боғ ҳудуди томонга кўчириб қуришга рухсат берилган. Шу қарор асосида 2015 йил 16 июнда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Наманган шаҳар, Марғилон кўчасида жойлашган 0.13984 га ер майдонига “Аминжон-Сам-Нам-Сервис” МЧЖга гувоҳнома берилган. Наманган шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими 2019 йил 14 декабрдаги 222/12-сонли хати билан “Аминжон-Сам-Нам-Сервис” МЧЖни Ер кодексининг 29-моддасини қўпол равишда бузиб, қаровсиз қолдириб, ташлаб қўйганлиги ҳамда 36-моддасини 6-бандига мувофиқ фойдаланишида бўлган ер майдонини бир қисмини қаровсиз қолдирганлиги сабабли ер майдонини шаҳар ҳокимлиги ер заҳирасига олиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Наманган шаҳар ҳокимининг 2020 йил 7 январдаги 28-сонли қарори билан “Аминжон-Сам-Нам-Сервис” МЧЖга “Бахор” ресторани ва “Бир зумда кафе”сини кўчириб қуриш учун Наманган шаҳар “З.М.Бобур” номли маданият ва истирохат боғи”нинг Н.Намангоний кўчаси томонидан жами 0.14 гектар ер майдонинг бир қисми яъни 0,06 га ер майдони шаҳар ҳокимлиги ер захирасига олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сон Фармонига асосан Наманган вилоят ҳокимининг 2019 йил 6 сентябрдаги 638-сонли Қарори билан жавобгарга Наманган шаҳар, З.Бобур номидаги истироҳат боғи олдидаги ҳозирда автотураргоҳ сифатида фойдаланилаётган 0,06 гектар ер майдонини кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳудудий маркази лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижроси юзасидан Кадастр агентлиги ҳудудий бўлими томонидан жойларда ер қонунчилигига риоя этиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган ўрганишда, жавобгар корхонага ажратиб берилган 0,06 гектар ер участкасида бугунги кунга қадар лойиҳа бўйича ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаганлиги, иш бошланмаганлиги, бирор амалий ишларни олиб борилмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар ўрганилганлиги ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, қонунда белгиланган 1 ойлик муддат ичида даъво киритиш юзасидан Наманган вилоят ҳокимлигига 2022 йил 13 сентябрь куни 01-21/835-сонли тақдимнома киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларни юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ 6061-сон Фармони 3-бандига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш Кадастр агентлигини асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг биринчи қисмининг 10-бандига асосан, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, мазкур кодекснинг 38-моддасига асосан, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Биринчи инстанция суди, юқоридаги фармонлар ва қонун талабларини назарда тутиб, низодаги 0,06 гектар ер майдонини Наманган шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олиб қўйиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги даъво ариза беришга ҳақлигини эътиборга олиб, жавобгар томонидан қонунда белгиланган икки йил муддатда ер майдонидан фойдаланилмаганлиги, жавобгар ва учинчи шахс “Аминжон сам-нам сервис” МЧЖ вакиллари низодаги ер майдони кадастр ҳужжатлари бўйича учинчи шахсга расмийлаштирилганлигини, шу сабабли даъво талаблари асоссиз эканлигини важ қилиб келтирсада, Наманган шаҳар ҳокимининг ер майдонини заҳирага олиш ҳақидаги ва вилоят ҳокимининг ер майдонини жавобгарга ажратиш ҳақида қарорлари бугунги кунда қонуний кучдалиги, бекор қилинмаганлиги ёки ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги сабабли жавобгар ва учинчи шахснинг келтирган ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблаб даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Abn-Mb” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров