← Назад
Решение #602925 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2201/859-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Норқўзиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва
Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Бош
прокуратура бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти кенгашининг
вакили Ў.Турабов (2023 йил 4 январдаги 01/01-01-сонли ишончнома асосида),
даъвогарнинг раҳбари И.Эшонқулов, жавобгарнинг вакили М.Муротов
(2023 йил 5 январдаги 01-05-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти
кенгашининг “Serquyosh yurt fayzi” фермер хўжалиги манфаатида Ғаллаорол
тумани хокимлигидан 90 527 550 сўм зарар ва 247 500 000 сўм бой берилган
фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори устидан Ғаллаорол тумани
ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2010 йил 6 декабрдаги 901-сонли қарори
билан “Asilsher bog’i” фермер хўжалигига Ғаллаорол тумани, Маданият ҚФЙ
ҳудудидаги 380-контурдан 8,8 гектар, 105-контурдан 7,8 гектар, жами
16,6 гектар сувли ер майдони боғдорчилик учун ажратиб берилган.
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 апрелдаги 632-сонли қарори билан
“Asilsher bog’i” фермер хўжалигининг 105-контурдаги 7,8 гектар эски ҳосилдор
боғ майдони фермер хўжалиги раҳбарининг аризаси асосида туман ҳокимлиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) заҳирасига олиниб, фермер
хўжалигининг ҳисобида 380-контурдаги 8,8 гектар ер майдони қолдирилган.
“Asilsher bog’i” фермер хўжалиги раҳбари Р.Ниязқулов Ғаллаорол тумани
ҳокими номига ариза билан мурожаат қилиб, фермер хўжалиги ҳисобида
бўлган жами 8,8 гектар ер майдонидаги 2,0 гектар токзор ер майдонини ўз
ҳисобида қолдириб, қолган 6,8 гектар ер майдонидаги боғни туман ҳокимлиги
заҳирасига қайтариб олишни сўраган.
Шунга кўра, туман ҳокимининг 2016 йил 14 майдаги 667-сонли қарори
билан “Asilsher bog’i” фермер хўжалигининг фойдаланишида қолган
380-контурдаги жами 8,8 гектар ер майдонининг 6,8 гектар қисми туман
ҳокимлиги заҳирасига олиниб, “Asilsher bog’i” фермер хўжалиги ҳисобида
2,0 гектар ер майдони қолдирилган.
Шундан сўнг, Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2016 йил 20 майдаги
1302-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан “Serquyosh yurt fayzi”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га Ғаллаорол
тумани, Маданият ҚФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерлар фонди
ҳисобидаги 380ч-контурдаги 2,2 гектар боғзор ер майдони узоқ муддатли
ижарага фойдаланиш учун ажратиб берилган. Шунингдек, Ғаллаорол тумани
ҳокимлиги билан “Serquyosh yurt fayzi” фермер хўжалиги ўртасида
2016 йил 23 майда 7162-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилган.
Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан Ғаллаорол тумани
ҳокимлигига 2017 йил 4 октябрда тақдимнома киритилиб, тақдимномада туман
ҳокимининг 2016 йил 14 майдаги 667-сонли, 2016 йил 20 майдаги 1302 ва
1304-сонли қарорлари қонунчиликка зид равишда чиқарилганлиги сабабли
мазкур қарорларни бекор қилиш сўралган.
Мазкур тақдимномага асосан Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2017 йил
1 ноябрдаги 2943-сонли қарори билан Ғаллаорол тумани ҳокимининг
2016 йил 20 майдаги 1302-сонли қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг
фойдаланишида бўлган 2,2 гектар боғзор ер майдони туман ҳокимлиги заҳира
ерлари фонди ҳисобига қайтариб олинган.
Бундан ташқари, Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2017 йил 7 ноябрдаги
2946-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2016 йил 14 майдаги 667-сонли
қарори бекор қилиниб, “Asilsher bog’i” фермер хўжалигига жами 7,4 гектар ер
майдонлари ажратиб берилганлиги инобатга олинган.
Ғаллаорол туман ҳокимининг 2019 йил 1 февралдаги 1320-сонли қарорига
асосан туман ҳокимлиги ва “Asilsher bog’i” фермер хўжалиги ўртасида тузилган
ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилиниб,
Маданият ҚФЙ ҳудудида 380ч-контурдаги жами 6,3 гектар ер майдонлари
туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олинган.
Шундан сўнг, Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2019 йил 4 февралдаги
2276-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан туман ҳокимлиги
заҳирасидаги Д.Йўлдошев массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 105ч ва
380ч-контурларидан қўшимча жами 12,5 гектар ер майдонлари боғдорчилик
йўналишида “Sharq turon bog’i” фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага
ажратиб берилган ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони 14,5 гектар ер
майдонини ташкил этиши қайд этилган.
Бундан ташқари, туман ҳокимининг 2018 йил 31 июлдаги 2252-сонли
қарори билан фуқаро Ж.Эшонқуловга Маданият ҚФЙ ҳудудидан икки қаватли
умумий овқатланиш ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси
биноси қурилиши учун 1,1 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги
86-3-0-Q/22-сонли қарори билан Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2017 йил
1 ноябрдаги 2943-сонли қарори бекор қилинган.
Кейинчалик, Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 февралдаги
90-3-0-Q/22-сонли қарори билан вилоят ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги
86-3-0-Q/22-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра
Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2017 йил 1 ноябрдаги 2943-сонли қарорини
бекор қилиш масаласи суд тартибида ҳал этилиши манфаатдор тарафларга
тушунтирилиши белгиланган.
Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув
қарори билан Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 февралдаги 90-3-0-Q/22сонли қарорининг Ғаллаорол тумани ҳокимининг 2017 йил 1 ноябрдаги
2943-сонли қарорини бекор қилиш масаласи суд тартибида ҳал этилиши
манфаатдор тарафларга тушунтирилиши белгиланган қисми ҳақиқий эмас деб
топилган.
Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 20 июлдаги 361-3-0-Q/22-сонли
қарори билан Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал
қилув қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Жиззах вилояти кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
90 527 550 сўм етказилган зарарни ва 247 500 000 сўм бой берилган фойдани
ундириб беришни сўраган.
Бунга асос қилиб даъво аризасида, Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол
туман судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳукмига асосан Ғаллаорол тумани
ҳокимлигининг ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман
комиссиясининг масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг
тегишли моддалари билан жазо тайинланганлиги, ҳукмда Ғаллаорол тумани
ҳокимлиги томонидан даъвогар манфаатларига жуда кўп миқдорда етказилган
зарарни ундириш масаласида фуқаролик ёки иқтисодий судларга мурожаат
қилиш кўрсатилганлиги, даъвогарнинг фойдаланишида бўлиб, кейинчалик
захирага олинган 1,1 гектар ер майдонида мавжуд боғ бузилиши натижасида
даъвогарга 90 527 550 сўм зарар етказилганлиги, шу билан бирга 2,2 гектар ер
майдонидаги 2 200 туп мевали олхўри дарахтлари бўлганида жами 247 500 000
сўм фойда олиши мумкинлиги, лекин ололмай бой берилганлигини кўрсатган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан ишга
Ғаллаорол тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлигининг
Ғаллаорол тумани бўлими, 2022 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишга “Sharq
turon bog’i” фермер хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Мазкур суд қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, шикоятда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш
сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахс сифатида жалб қилинган шахслар суд мажлисида вакили
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогарнинг вакили,
жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Прокурор кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
ҳамда прокурор фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ҳисобланиб, ушбу
молиялаштириш молия ва ғазначилик бўлимлари орқали амалга оширилади.
Аммо, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш давомида мазкур
ташкилотлар ишга жалб қилинмаган.
Шунингдек, низонинг келиб чиқишига сабаб бўлган даъвогарга тегишли
деб ҳисобланаётган бузиб ташланган боғ “Asilsher bog’i” фермер хўжалиги
томонидан барпо этилган деган важга аниқлик киритиш мақсадида уни ишга
жалб қилиш ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш масаласи
ҳал этилмаган.
Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг
2022 йил 19 октябрдаги ҳукмида судланувчи Ғаллаорол туман архитектура ва
қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Қўлдашев, “Serquyosh yurt fayzi” фермер
хўжалиги раҳбари И.Эшонқуловга 90 527 550 сўм зарар етказилганлиги,
етказилган зарарни ундириш масаласида фуқаролик ва иқтисодий судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 8 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан кенгашнинг даъвогар манфаатида жавобгарлар Ғаллаорол
тумани ҳокимлиги ва “Sharq turon bog’i” фермер хўжалигидан солидар тартибда
117 153 419 сўм етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Бироқ, ушбу суд ҳужжатларига биринчи инстанция суди томонидан
ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан
процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳамда иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишда қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор
қабул қилган. Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдириш, биринчи инстанция суди томонидан суд харажатларини,
шу жумладан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
харажатларни ундириш масаласи ҳал этилиши лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301-303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 февралдаги қарори ўзгаришсиз, Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Ҳайдаров
Ш.Маҳмудов