Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2202/807 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ОзР Министрлер Кабинети жанындагы Агросанаат комплекси устинен кадагалау инспекциясы КР баскармасы Ответчик / Подсудимый Jan'abay-Japar фермер хожалыгы
Source ID 1075694 Claim ID 3198874 PDF Hash ea34352084b402be... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Атамуратова МЖтК 74-моддаси Атамуратова МЖтК 74 law
исми билан МЖтКнинг 21-моддаси исми билан МЖтК 21 law
Танирбергеновга МЖтК 74-моддаси Танирбергеновга МЖтК 74 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2202/807-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Д.Давлетов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Г.Зарипова Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакиллари адвокат У.Абдимуратов (2023 йил 31 январдаги 14-сонли ордер асосида), П.Танирбергенов (2022 йил 19 майдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Jan'abay-Japar” фермер хўжалигига 5 554 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақопоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори устидан “Jan'abay-Japar” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда ариза деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари “Jan'abay-Japar” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан бажарилишининг аҳволи ўрганилган. Ўрганиш жараёнида расмийлаштирилган 2022 йил 16 майдаги далолатномада ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларда жавобгар рухсатсиз ўзбошимчалик билан 15,4 гектар ерга шоли экиб, сувдан фойдаланганлиги ва 125 580 м3 сув олинганлиги қайд этилган. Бунинг учун жавобгарга 5 554 980 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Жавобгар томонидан ушбу сумма ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 5 554 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга нисбатан 5 554 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган 5 554 980 сўм жарима аризачи фойдасига ундирилган. Апелляция инстанция судининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида қарор чиқаришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни аризачи вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар вакиллари томонидан расмийлаштирилган 2023 йил 16 майдаги далолатномада жавобгар 15,4 гектар ер майдонига рухсатсиз шоли экканлиги ва ер майдонига 125 580 м3/с сув сарфлаганлиги, бунинг учун унга 5 554 980 сўм жарима санкцияси ҳисобланганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, 2022 йил 16 мартдаги I-QR 0001686-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада 125 580 м3/с, 2022 йил 21 июлдаги I-QR 0003732-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада 68 580 м3/с сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Ушбу баённомаларда жавобгарга жарима санкциясини қўллаш учун Низомнинг 51-банди асос қилиб келтирилган. Низомнинг 51-бандига кўра, сув объектларидан сув олиш фақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади. Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади. Сув манбаидан сув олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак. Сув ресурсларини олиш ҳажмини камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бу тўғрида тегишли хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига ёзма равишда (авария ҳолатларида - телефон орқали) хабар қилиши керак. Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун- лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 16 июндаги 161-сонли қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак. Судлов ҳайъати судлар томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Жумладан, ҳал қилув қарорида Низомга асосан аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан эгалланган 68 580 м3 сувнинг ҳар минг кубометр сув учун базавий ҳисоблаш миқдори (270 000 сўм)нинг 30 фоизи, яъни 68 580 м3/1000*81 000 сўм = 5 554 980 сўм жарима санкцияси тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги баён қилинган бўлиб, ушбу ҳолатда жавобгар томонидан бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол тартиби такрор бузилганлигига аҳамият қаратилмаган. Шунингдек, суд ўз хулосасини Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг 2022 йил 12 августдаги қарори билан жавобгар раҳбари А.Атамуратова МЖтК 74-моддасининг иккинчи қисми билан МЖтКнинг 21-моддасига асосан ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланганлиги, жавобгар иш юритувчиси П.Танирбергеновга МЖтК 74-моддасининг иккинчи қисми билан 300 000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори билан Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг 2022 йил 12 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилганлиги билан асослаган. Бироқ, суд томонидан жавобгарга ҳисобланган молиявий санкциянинг ҳисоб-китобига аниқлик киритилмаган. Жумладан, 2022 йил 16 мартда расмийлаштирилган I-QR 0001686-сонли баённомада 125 580 м3, 2022 йил 21 июлда расмийлаштирилган I-QR 0003732-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада 68 580 м3/с сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Яъни, агар жавобгарга 2022 йил 1 мартдан дастлабки текшириш кунидан 2022 йил 16 мартга қадар жавобгар қанча миқдорда сувдан рухсатсиз фойдаланиши мумкинлиги асослантириб берилмаган. Агар текширув 2022 йил 16 март куни ўтказилиб, далолатнома тузилган бўлса, жавобгар томонидан бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол тартиби такрор қачон бузилганлиги ва ушбу ҳолат қандай далиллар билан тасдиқланиши суд қарорида асослантириб берилмаган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида даъвогарнинг ҳисоб китоби асоссиз эканлиги, яъни вегитация даврида 1 гектар ерга 4240 м3 сув истеъмол қилиши қайси норматив ҳужжатда кўрсатилганлиги ҳақида важ келтирилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг ушбу важига тўлиқ баҳо бермаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар текширилмаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида жавобгарнинг Сув истъмолчилари уюшмасига берган буюртманомалари мавжуд бўлиб, уларнинг айримларида бошқа экинлар учун ҳам сувга буюртманомалар берилганлигини кўриш мумкин. Жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида судлар томонидан ушбу буюртманомалар тўлиқ ўрганилмаган ва жавобгар сувдан айнан қайси давр ҳамда қайси экинлар учун сувга буюртмалар берилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш учун биринчи инстанция суди томонидан Сув истеъмолчилари уюшмасини ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш учун асос сифатида олинган Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг 2022 йил 12 августдаги қарори Қорақалпоғистон Республикаси суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 январдаги қарори бекор қилинганлигини ҳам инобатга олиш лозим бўлади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилган. Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатга эътибор бермасдан, суд ажримини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳомиятли ҳолатиларп тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогар томонидан тақдим этилган молиявий санкциянинг ҳисоб-китобига, жавобгар ўзбошимчалик билан сувдан айнан қайси давр учун фойдаланганлигига аниқлик киритиши, жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида ишга Сув истеъмолчилари уюшмасини ИПКда белгиланган тартибда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учунчи шахс сифатида жалб қилиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 6 қ а р о р қ и л д и: “Jan'abay-Japar” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақопоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судда мазмунан кўриш учун Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р.Сагатов