Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2201/286 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MANGIT-IDEAL-QURILISH МЧЖ Ответчик / Подсудимый Шариф қурилиш МЧЖ
Source ID 1073864 Claim ID 3249020 PDF Hash 67ccb81865aeb280... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2201/286-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – К.Хожамуратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья –У.Сабиров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, жавобгар вакили ҳуқуқшунос М.Асамадинов (2023 йил 10 мартдаги 3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “MANGITIDEAL QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Шариф қурилиш” масъулияти чекланган жамиятидан 148 685 820 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “MANGIT-IDEAL QURILISH” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Шариф қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 148 685 820 сўм ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар (ёрдамчи пудратчи) ва жавобгар (пудратчи) ўртасида 2021 йил 1 майда 2-сонли пудрат шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан Тахиатош туманида жойлашган 1-сонли ўрта мактабни капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, жавобгар эса уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, шартноманинг умумий қиймати 703 229 775 сўм миқдорида белгиланганлиги, шартнома бўйича даъвогар 513 685 820 сўмлик ишларни бажарганлиги, жавобгар эса 365 000 000 сўм тўловни амалга оширганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 148 685 820 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақидаги талабномасини оқибатсиз қолдирганлигини кўрсатган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 97 000 000 сўм қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 31 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги қарори билан қуйи инстанция судларининг қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Беруний туманлараро иқтисодий судига юборилган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 97 000 000 сўм қарз, 1 940 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, жавобгардан даъвогарга 17 000 000 сўм ундириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, шикоятда билдирилган важларига баҳо берилмаганлиги, хусусан 2021 йил 31 декабрдаги солиштириш далолатномасини тузиш вақтида жавобгар томонидан 80 000 000 сўмлик қурилиш материаллари олиб берилганлиги факти яширилганлиги, шу билан бирга 2021 йил 4 майдаги 1-сонли ва 2021 йил 5 майдаги 2-сонли далолатномалар яширилганлиги, судлар томонидан ҳам ушбу далолатномалар инобатга олинмаганлиги, далолатномалар даъвогарнинг муҳри билан тасдиқланганлиги ва имзо қўйилганлиги, ҳақиқатдан ҳам далолатномада даъвогар тарафдан имзо қўйган шахснинг фамилияси, исми ва ушбу далолатнома айнан 2021 йил 1 майдаги пудрат шартномаси бўйича тузилганлиги кўрсатиб ўтилмаганлиги, лекин тарафлар ўртасида мазкур шартномадан бошқа шартнома тузилмаганлиги, далолатномада имзо қўйган шахс ўзининг фамилияси ва исмини кўрсатмаганлиги бу айнан даъвогарнинг хатоси эканлиги, далолатнома бўйича қўшимча шартнома тузилмаганлиги ёки яна бошқа ҳужжатлар билан ушбу фактни тасдиқлаш учун мустаҳкамлаб қўйилмаганлигининг сабаби ҳам тарафлар ўртасидаги ўзаро ишонч бўлиб, даъвогар томонидан шартнома шартларини тез ва сифатли бажариш учун қурилиш материаллари зарурлиги хабар қилинганда, зудлик билан зарур бўлган қурилиш материаллари савдо дўконидан пудратчига тегишли бўлган пластик картадан пул ўтказиш йўли билан сотиб олиниб, даъвогар вакилига бериб юборилганлиги, ҳар эҳтимолга қарши бу ҳақда 2021 йил 4-5 май кунлари далолатнома тузилганлиги, аввалги суд мажлисларида даъвогар вакили далолатномадаги имзодан ташқари далолатномани тасдиқловчи муҳр ҳам уларга тегишли эмаслигини арз қилиб, жавобгарни ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаганлиги, суд томонидан тайинланган хатшунослик экспертизаси далолатномадаги муҳр айнан даъвогарга тегишли эканлигини тасдиқлаганлиги, бу эса ўз-ўзидан даъвогар томонидан судга ёлғон кўргазмалар бераётганлигини тўлиқ исботлаши, ушбу ҳолатда даъвогар далолатномани тузиш вақтида олдиндан ғараз ва паст ниятларда қасддан далолатномаларга имзо қўйган шахснинг фамилия-исмини қайд этмасдан, далолатномани пудрат шартномаси бўйича тузилганлигини кўрсатмасликка эришишни мақсад қилганлиги, кейинчалик эса қарз суммасини 17 000 000 сўмдан иборатлигини билгани ҳолда, судга ёлғон кўргазмалар бериб, 2021 йил 31 декабрдаги солиштириш далолатномасини яшириб, судга 148 685 820 сўм ундириш юзасидан даъво аризаси киритганлиги, биринчи инстанция судининг даъвогарнинг муҳри билан тасдиқланган 2021 йил 4-5 майдаги далолатномаларни номақбул далил деб қабул қилиниши нотўғрилиги, даъвогар томонидан ушбу далолатномаларга қандай қилиб, уларнинг муҳри қўйилганлиги ҳолати тушунтириб берилмаганлиги, бу ҳолатларнинг эътиборсиз қолдирилиши эса ўз-ўзидан ноқонуний ва нотўғри қарор қабул қилинишига сабаб бўлганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида билдирилган важларни қувватлаб, суд қарорларни бекор қилишни ва жавобгардан даъвогарга 17 000 000 сўм ундирилишини сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо бўйича тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар (ёрдамчи пудратчи) ва жавобгар (пудратчи) ўртасида 2021 йил 1 майда 2-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан Тахиатош туманида жойлашган 1-сонли ўрта мактабни капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, жавобгар эса уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 703 229 775 сўм миқдорида белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жами 513 685 820 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 365 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Шунга кўра, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 148 685 820 сўм миқдорида бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг 2021 йил 9 декабрдаги қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш юзасидан жавобгарга билдирган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 6-бўлимида тарафлар ўртасида тўлов ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, жавобгар ушбу мажбуриятларни лозим даражада бажармаган. Бироқ, тарафлар ўртасида 2021 йил 31 декабрь ҳолатига тузилган солиштириш далолатномасида жавобгарнинг даъвогар олдида 97 000 000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 97 000 000 сўм ундириш юзасидан тўғри хулосага келган. ИПК 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига биноан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари тарафлар ўртасида жавобгарнинг даъвогарга 80 000 000 сўм қийматдаги даваль материаллари берганлиги ҳақидаги 2021 йил 4-5 май кунлари тузилган 1 ва 2-сонли далолатномаларни тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда инобатга олмаслик тўғрисида асосли хулоса келган деб ҳисоблайди. Чунки, ушбу далолатномалар имзолар ва муҳрлар билан тасдиқланган бўлса-да, уларда даваль материаллар қайси шартномага, хусусан даъво талабига асос сифатида келтирилган 2021 йил 1 майдаги 2-сонли шартномага мувофиқ қабул қилинганлиги ёки Тахиатош туманидаги 1-сонли ўрта мактабнинг капитал таъмирлаш ишлари учун эканлиги кўрсатилмаган. Қолаверса, тарафлар ўртасидаги шартнома шартларида жавобгарнинг даъвогарга даваль материалларини етказиб бериш мажбурияти ёки шу орқали ҳисоб-китоб қилиш белгиланмаган. Баён этилганлардан кўринадики, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важлари асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ортиқча тўланган 170 000 сўм давлат божи қайтарилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Шариф қурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Шариф қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига ортиқча тўланган 170 000 сўм давлат божи қайтарилсин ва бу ҳақида маълумотнома берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Ш. Мирзахакимов