← Назад
Решение #602973 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/2587-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 18 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида,
М.Узоқовнинг котиблигида, кредитор Самарқанд вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг карздор «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳакидаги аризаси
бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кредитор вакили З.Раджабов (18.04.2023 йилдаги 25-33756-сонли ишончнома
асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,-
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига кредитор Самарқанд вилоят Давлат солиқ
бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «Samarqand Diamond City»
масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили З.Раджабов қарздор қарзини тўлов
мажбурияти юзага келган кундан эътиборан тўлай олмаганлигини, қарздорнинг молмулклари ва пул маблағлари йўқлигини баён қилиб, қарздорни банкрот деб топишни
ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мжлисида карздор «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган
жамияти вакили иштирок этмади.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни,
қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим
деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, қарздор «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган жамияти
11.02.2019 йилда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, қарздорга
солиқ тўловчи сифатида (СТИР) 306120638-сонли идентификацион рақам берилган.
Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, қарздор «Samarqand Diamond City»
масъулияти чекланган жамиятининг 431 002 675,37 сўмлик К2да қарздорлиги
мавжуд.
Ижро ҳужжатларига асосан 431 002 675,37 сўм солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича солиқ қарзини «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган
жамиятининг мол-мулкидан ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати МИБ
Самарқанд шаҳар бўлимининг қарорига асосан мажбурий ижро учун иш юритишга
қабул қилинган.
МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочисининг қарорига асосан
«Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулклари
аниқланмаганлиги сабабли ижро иш юритуви тамомланган ва ижро ҳужжати
ундирувчига қайтарилган.
Кредиторнинг қарздор иштирокисиз 11.03.2023 йил ҳолатига тузган
солиштирма далолатномасида «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган
жамиятининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами
431 002 675,37 сўм солиқ қарзи борлиги кўрсатилган.
«Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида»ги
Қонунининг (Бундан буён матнда - Қонун) 241-моддасида кўра, ўз фаолиятини
тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг
раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган
томонидан берилиши мумкин.
Шунинг учун солиқ органи томонидан ариза билан мурожаат қилиниб,
карздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш сўралган.
Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир
бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд
санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори
ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан
эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни
тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни
ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига
ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси
номзодига учинчи тоифали суд бошқарувчиси Х.Эгамбердиев тавсия этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг
3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандига мувофиқ 35-бандида назарда
тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга тақдим этилиши белгиланган.
Суд, қарздордан қарздорликни ундириш учун корхонанинг бошқа активлари
йўқлигини, пул мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тегишли далиллар билан
тасдиқланганлигини тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани
қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни лозим деб ҳисоблайди.
Қонуннинг 26-моддасида тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
тартиби қўлланилганда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит
ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида
олдиндан тўлов амалга оширилиши, суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган
иши учун тўланиши белгиланган.
Кредитор томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит
ҳисобварағига 900 000 сўм тўланган.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздор «Samarqand
Diamond City» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни, суд
харажатларини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 900 000 сўм давлат
божи, 30 000 сўм почта харажати қарздор «Samarqand Diamond City» масъулияти
чекланган жамияти зиммасига юклашни, Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия этилган номзод учинчи
тоифали суд бошқарувчиси Х.Эгамбердиевни тугатиш бошкарувчиси этиб
тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 176-179, 186-моддаларини қўллаб ва «Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26, 29, 242-моддаларига
асосланиб суд-,
Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «Samarqand Diamond City» масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилсин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Суд бошқарувчиси Х.Эгамбердиев тугатиш бошкарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон
бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ва чоралар
кўриш ҳамда хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура
органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига,
судга тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси Х.Эгамбердиев зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси Х.Эгамбердиев зиммасига 18.07.2023 йилга қадар
қарздорни тугатишга доир иш юритиш якунланганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим
этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган жамиятидан
кредитор Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Қарздор «Samarqand Diamond City» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 900 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий
бўлимининг депозит ҳисобварағидан суд бошқарувчиси Х.Эгамбердиевга қарздорни
тугатишга доир иш юритиш якунланганидан кейин 900 000 сўм иш ҳақи тўлаб
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест келтириш)
бериши мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев