← Назад
Решение #602982 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston
shoh ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
190900,Kumkurgon district , Uzbekistan
shakh street
Fax: (+99876) 465-21-55
еmail:i.qumqurgon@sud.uz
АЖРИМ
2023 йил 18 апрель
4-1904-2302/681-сонли иш
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котибалигида, даъвогар
вакили М.Эсанов иштирокида
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТИБ “Ипотекабанк”
бошқаруви манфаатида жавобгар “TORNADO BEST FLY” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 403.037.000 сўм кредит қарзини ундириш
ҳамда ундирувни “TORNADO BEST FLY” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш ҳамда кафиллар “SURXON BARAKA
B” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 700.000.000 сўм, “JAR-ALFABARAKA” хусусий корхонаси ҳисобидан 750.000.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси АТИБ “Ипотекабанк” бошқаруви манфаатида
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “TORNADO BEST FLY” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 403.037.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни
“TORNADO BEST FLY” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
гаров мулкига қаратиш ҳамда кафиллар “SURXON BARAKA B” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 700.000.000 сўм, “JAR-ALFA-BARAKA”
хусусий корхонаси ҳисобидан 750.000.000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар ўртасида тузилган
медиатив келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб
ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг
15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида
кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш
тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт
тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида
келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши
кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети
ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ
харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар
бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда,
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув
тузилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
3
107-моддасининг 1-қисми 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини, прокурорнинг фикрини
тинглаб, тақдим этилган медиация келишуви ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация келишуви қонун
талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195-моддаларини
қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар АТИБ “Ипотекабанки” томонидан тўланган 30.000 сўм
почта ҳаражати унинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев