Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1004 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KAINVEST CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUHAMMADALI RIZOQULOV" фермер хўжалиги
Source ID 1082805 Claim ID 3259905 PDF Hash 8e3610b7ebc741cd... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 18 апрель 4-1805-2302/1004-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “KAINVEST CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “Муҳаммадали Ризоқулов” фермер хўжалигидан 27 232 838 сўм асосий қарз, 2 723 283 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тараф вакиллари иштирокисиз, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “KAINVEST CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Муҳаммадали Ризоқулов” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 27 232 838 сўм асосий қарз, 2 723 283 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисига қадар даъвогар вакили томонидан ариза билан мурожаат қилиб, унга кўра ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Иш хужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажримининг жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни тараф вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 05.04.2021 йилда 74-сонли “Пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” - “жавобгар” пахта хомашёсини “Харидор” - “даъвогар”га етказиб бериш, “Харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 451 001 760 сўмлик бўнак (аванс) маблағлари ўз вақтида ўтказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмасдан бўнак пули, кўрсатилган хизматлар, етказиб берилган махсулотлар ҳисобидан даъвогардан 27 232 838 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогарнинг жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома, ҳисоб-фактура ва юк хатлари билан ҳам ўз исботини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак; 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши; 466-моддаси, биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт, деб белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 27 232 838 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига асосан 27 232 838 сўм асосий қарзга нисбатан 2 723 283 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда ва турлар бўйича муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик” “Харидор”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг 2 723 283 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 27 232 838 сўм асосий қарз, 2 723 283 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига жавобгардан 599 122,42 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Муҳаммадали Ризоқулов” фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “KAINVEST CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27 232 838 сўм асосий қарз, 2 723 283 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 599 122,42 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ғ.Игамов