Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2105/42675 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KAFESOFT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "FIVE LINE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073639 Claim ID 3246147 PDF Hash 00ab88d74f2875e0... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
бандида ИПК 262-моддаси бандида ИПК 262 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2105/42675-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Абдурахмонова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили – У.Шукуржонов (2023 йил 27 мартдаги 08/04-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – ҳуқуқшунос А.Алимов (2023 йил 14 апрелдаги 002-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Kafesoft” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Five Line” масъулияти чекланган жамиятидан 198 313 500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Kafesoft” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Five Line” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 2019 йил 23 ноябрда 231119-2-сонли лицензия шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга тегишли дастурий таъминотдан фойдаланиш учун лицензияни тақдим этиш ва ушбу дастурий таъминотни ўрнатиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 488 870 000 сўмлик лицензияни тақдим этиш ва ушбу дастурий таъминотни ўрнатиб бериш бўйича хизматларни кўрсатганлиги, жавобгар томонидан 300 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилганлиги натижасида 188 870 000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, ушбу қарздорлик тўланмаётганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 188 870 000 сўм асосий қарз ва 9 443 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг ҳал қилув қарори устидан норози бўлиб берган апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг мазкур ажримини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасида ишда иштирок этувчи шахсларни тегишли тарзда хабардор этиш шартлари белгиланганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили) бўйича Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Лутфкор кўчаси, Сергели ГОЛ супермаркети манзилига юборилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори жўнатмаси гибрид почта тизимида почта алоқаси ходимлари томонидан “берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” қайди билан маълумот тақдим этилганлиги қайд этилганлиги, жавобгар ҳал қилув қарори ва суднинг чақирув хатини олмаганлиги, бу ҳақда почта муассасаси судни хабардор қилган ёки қилмаганлиги жавобгарга маълум эмаслиги, ваҳоланки Рахматова Елена жавобгарнинг ходими эмас, балки почта куръери ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят қилиш билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги белгиланганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди жавобгарни суд муҳокамаси ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирмаганлиги, ҳал қилув қарорини жавобгар олмаганлиги, суд жараёнлари бўлиб ўтганлигини банкдаги ҳисоб-рақамига 2022 йил 7 сентябрда суднинг ҳал қилув қарори асосида инкассо топшириқномаси қўйилганидан сўнг билганликларини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили жавобгарнинг кассация шикоятига эътирознома тақдим этиб, жавобгар ўзининг манзилини ўзгартирганлиги, бироқ бу ҳақда даъвогарни хабардор қилмаганлиги, суд томонидан суд ҳужжатлари жавобгарнинг юридик манзилига юборилганлиги ва жавобгар суд муҳокамаси ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилганлиги, жавобгарнинг ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномаси 2022 йилнинг август ойларида қўйилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан 2022 йил 29 сентябрда апелляция шикояти берилган. Шикоятда жавобгар ҳал қилув қарорини ҳозирга қадар олмаганлиги, бу эса апелляция шикояти беришнинг муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлганлиги, мазкур иш жавобгарга банкдаги ҳисоб-рақамига суднинг ҳал қилув қарори асосида инкассо топшириқномаси қўйилиши ҳақида 2022 йил 7 сентябрда банк хабар берганидан сўнг маълум бўлганлиги ва шу куни иш ҳужжатлари билан танишиш ҳақида ариза берилганлигини билдириб, ушбу ҳолатлар бўйича апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари узрли деб топиш ва ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўраган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими билан шикоят иш юритишга қабул қилинган. ИПК 262-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ҳал қилув қарори қабул қилинган суд мажлисида иштирок этмаган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори жавобгарнинг юридик манзили (Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Лутфкор кўчаси, Сергели ГОЛ супермаркети)га юборилган бўлиб, ушбу жўнатма бўйича гибрид почта тизимига почта алоқаси ходимлари томонидан “берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” қайди билан маълумот киритилган. Яъни, ҳал қилув қарори жавобгарга етказилмаган. Жавобгарга мазкур иш унинг банкдаги ҳисоб-рақамларига суднинг ҳал қилув қарори асосида инкассо топшириқномаси қўйилиши ҳақида 2022 йил 7 сентябрда банк хабар берганидан сўнг маълум бўлганлиги ва шу куни иш ҳужжатлари билан танишиш ҳақида ариза берилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланган. Қолаверса, даъвогар вакили суд муҳокамасида ижро ҳужжати асосида жавобгарнинг ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномаси 2022 йилнинг август ойида қўйилганлигини билдирди. Апелляция инстанцияси судининг мазкур иш бўйича даъвогарнинг ижро варақасини ижро этиш учун жавобгарга хизмат кўрсатадиган “Инвест Финанс Банк”нинг Сергели филиалига топшириш тўғрисидаги 2022 йил 30 июндаги хатига асосан банк томонидан ижро варақаси ижро этиш учун 2022 йил 4 июлда қабул қилиб олинганлиги, ушбу ҳолатда ҳам ижро варақаси асосида банк томонидан 2022 йилнинг июль ойи бошида жавобгарнинг ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганлиги, бу ҳақда жавобгар хабардор бўлганлиги ва апелляция шикояти 2022 йил 29 сентябрда судга тақдим этилганлиги сабабли қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганлиги ҳақидаги хулосалари билан келишиб бўлмайди. Чунки, иш ҳужжатларида 2022 йилнинг июль ойи бошида жавобгарнинг ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас. Баён этилганлардан кўринадики, жавобгарга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги 2022 йил 7 сентябрда маълум бўлган бўлиб, ушбу санадан эътиборан икки ойдан кечиктирилмасдан, яъни 2022 йил 29 сентябрда апелляция шикояти берилиб, унда шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш сўралган. Бироқ, апелляция инстанцияси ушбу ҳолатларни эътибордан четда қолдириб, 2022 йил 2 ноябрдаги ажрим билан жавобгарнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, шикоят бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Мазкур модда учинчи қисмининг 4-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб 5 туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажримини бекор қилишни, шу муносабат билан апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Five Line” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин. “Five Line” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти мазмунан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Ш. Мирзахакимов